Энг оғир вазн тоифасида курашган полвонимиз дастлаб вазари ишлашга муваффақ бўлди. Бироқ баҳс ўртасида тажрибали рақиб, Токио 2020 финалчиси, жаҳон чемпиони иппон баҳоси билан беллашувни фойдасига ҳал қилди.
Шу тариқа, делегациямиз Анталья “Катта дубулға” мусобақасини 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 5 та медаль билан якунлади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва жамоамизни табриклайди.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.