Ўзбекистонда 410 мингдан кўпроқ хонадонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшайди

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари 35,3 млн аҳоли истиқомат қиладиган 6,9 млн хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказди. Натижада хонадонларнинг 47 фоизида қўшимча даромадга эҳтиёжи бор, 36 фоизида ўзига тўқ, 11 фоизида кам даромадли ва 6 фоизида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшаши маълум бўлди.

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни қатъий огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолияти ва аҳоли бандлигини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликларни танқид қилди. Президент Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, унинг биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғини қатъий огоҳлантирди.

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Алишер Қодиров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Қодиров Алишер Абдулахатович Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Йил охиригача кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади

Президент қарорига асосан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ИИВга бириктирилди ва «Нурли маскан» мактаблари деб қайта номланди. Йил якунига қадар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгилари ўрнатилади.

Осиё чемпионатида спортчиларимиз медаль учун курашишади

Мўғулистон пойтахтида старт олган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунида медаллар учун кураш олиб борадиган полвонлар номи маълум бўлди. -87 кг вазн тоифасида курашаётган Токио-2020 иштирокчиси Жалгасбай Бердимуратов чорак финалда Мўғулистон (11:0), ярим финалда Ҳиндистон (8:0) вакилларига бирорта ҳам балл бермасдан йирик ҳисобларда ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

US Open – 2021 чемпиони Эмма Радукану қайси жамоага мухлислик қилишини айтди

US Open – 2021 чемпиони, британиялик 19 ёшли теннисчи Эмма Радукану Штутгартдаги (Германия) машғулотда нима учун «Тоттенхэм» футболкасида фотосессияда қатнашганини тушунтирди. Суратга олиш пайтида Эмма 10-рақамли футболкани кийган эди.

Латофатли теннисчи Эмма Радукану «Тоттенхэм» либосида фотосессияда қатнашди (фото)

Британиялик теннисчи Эмма Радукану янги фотосессияда иштирок этди. US Open чемпиони Лондоннинг «Тоттенхэм» клубининг футболкасида пайдо бўлди. Суратга олиш учун у 10-рақамли футболкадан фойдаланган.

ЎТЙ: Афғонистон «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналиши бошқарувидан мамнун

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўллари бошқармаси (ARA) «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналишини 2011 йилдан буён бошқариб келаётган ўзбек компанияси фаолиятидан «бутунлай қониқиш ҳосил қилгани»ни билдирди. Бир вақтнинг ўзида афғон матбуоти ARA назоратни босқичма-босқич ўз қўлига олиш ниятида экани ҳақида ёзмоқда.

Ички валюта бозорида Этика кодекси қабул қилинди

Ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада такомиллаштириш, жумладан, бозор иштирокчилари томонидан юқори стандартларга асосланган бозор фаолиятини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан “Ички валюта бозорида Этика кодекси” ишлаб чиқилди. Кодекс ички валюта бозори иштирокчиларининг барқарор фаолият кўрсатишига асос бўлиб, барча манфаатдор томонларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳалол ва холис фаолият юритишлари учун шаклланган умумахлоқ нормалари жамланмаси ҳисобланади.

Жиззах шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Азиз Эргашев тайинланди. У «Ўзнефтгазинспекция» Жиззах вилоят бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

ИТСВ — бош вазир ўринбосари рафиқаси ва қайнотаси номининг «Пандора архивида» келтирилгани ҳақида

Офшор компаниялар хизматидан фойдаланиш бўйича «Пандора архиви»да бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаковнинг рафиқаси Нодира Умурзакова ва қайнотаси Марлен Азизовнинг ҳам номлари борлиги маълум бўлди. ИТСВнинг билдиришича, Азизов 1990-йилларнинг бошидан буён бизнес билан шуғулланган, Умурзоқова эса ҳеч қачон хорижда ҳеч қандай актив ёки мулкка эгалик қилмаган ёки бенефициар бўлмаган.

Тезкор! Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида иш бошлади

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги расмий телеграм саҳифаси хабар берди.

Спортчиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетишди

19-24 апрель кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли полвонларини жамлайдиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳар уччала йўналишда ҳам иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи май ойида бўлиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга жавоб ташрифи май ойи охирларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувда олий даражадаги ташрифга тайёргарлик кўриш мақсадида Бишкек шаҳрига келганини маълум қилди.

«Сайлов кодексига зидлигини биламиз». Навоийда ҳоким ўринбосари депутатлик қилаётганига изоҳ берилди

Кармана тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ўринов ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги котибият мудири Мақсуд Нуруллаев бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари вилоят кенгашида депутатлик қилади. Уларнинг депутатликдан кетиш бўйича аризаси олинган бўлса-да, ҳануз кенгашга аъзолигича қолмоқда.

Тошкентда бугун яна бир нуфузли мусобақа старт олади

Яна бир неча соатдан сўнг пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланади. Юнусобод туманидаги Гимнастика саройида ўтадиган мусобақада айни пайтдаги дунёнинг энг кучли нафис спорт вакилалари жам бўлишди.

Энди жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин

Президент тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин, илгари бундай тартиб мавжуд эмас эди.

Теннис: Денис Истомин Мексикадаги турнирни тарк этди

Хабарингиз бор, 11-апрел куни Мексикада теннис бўйича “Challenger” таснифига кирувчи “San Luis Potosi” турнирига старт берилган эди. Мазкур турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иккинчи учрашувини ўтказди.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти телефон орқали мулоқотда Венгрия ҳукумати раҳбарини «ФИДЕС» — Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади.14 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали мулоқот қилди.

Heritage Foundation`нинг айрим индексларида Ўзбекистон KPI`га эриша олмади — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева Heritage Foundation`нинг «Эркин савдо» кўрсаткичида Ўзбекистоннинг ўрни рекорд даражада яхшиланганини маълум қилди. Бироқ, «Иқтисодий эркинлик» индексида Ўзбекистон 117-ўринни эгаллаб, «асосан эркин бўлмаган мамлакатлар» гуруҳида қолди.

Ўзбекистон БМТ комиссияси аъзоси этиб сайланди

Ўзбекистон БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссияси аъзоси этиб сайланди. Комиссия долзарб илмий, техник, инновацион ва муҳандислик масалалари бўйича малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш учун ташкил этилган.

Театрларимиз сони нечталигини биласизми?

«Ҳаёт театр, биз эса ундаги актерлармиз» — Шекспир. Дарҳақиқат, театрга аслида қалбимизга, ўзлигимизга ойна тутгани бормиз.

Жонсиз сурат ҳам заминимиз тафтини ҳис қилдира олади: “The Times” фототанловида Ўзбекистон ҳақидаги сурат 2-ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 10 апрель куни “The Times” газетаси томонидан ўтказиладиган “Big Shot” ҳафталик фототанловида ўзбекистонлик Бекзат Жеэнбеков кадрга муҳрлаган “Кошинлар устида” сурати эътироф этилди. Расмда Бухородаги Улуғбек мадрасаси олдида ўтирган аёл тасвирланган.

ИТСВда Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ХВЖ келишув моддаларининг IV-моддасига мувофиқ, 2022 йилдаги маслаҳатлашувлар учун Ўзбекистонда бўлиб турган Рон ван Роден бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестициявий сиёсат, инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, хорижий инвесторларни жалб қилиш, қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмлари, шунингдек, Давлат инвестиция дастурининг ижроси кўриб чиқилди.

«Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» танлов номинатлари тақдирланишди

«Ҳар тунинг қадр ўлубон,Ҳар кунинг ўлсун, Наврўз!»Ҳа, Мир Алишер Навоий бобомиз Наврўз ҳақида байт бита туриб, ғоят нафис тилакларни илинганлар, аслида. Зеро, Наврўз қалбимизда, уни ҳис қила туриб яшаш шукроналик бахтини улашади.

Халқаро нобель мукофоти ўзбек тадбиркорига муборак бўлсин!

“Имом Ғаззолий “Ҳамма тўфону бало-қазолар ҳаётимизни бузиш учун келмайди, уларнинг баъзилари йўлимизни тозалаш учундир”дейди. Шу маънода, кейинги йилларда кўрган-кечирганларимиз – оғир синовлар бизни бир миллат сифатида бирлаштирди, ҳаётимизда учрайдиган бефарқлик, томир отиб кетган худбинлик каби иллатларнинг томирини қирқди, қалбларимизда бир-биримизга нисбатан меҳрни парвариш этди, десам янглишмаган бўламан”.

Ўзбекистон Яманда сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди — ТИВ

Ўзбекистон Яманда икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди. Ташқи ишлар вазирлиги тегишли баёнот билан чиқди.

Илк бор Тошкентда ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг рамзи эълон қилинди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Тошкентда биринчи маротаба бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг рамзини тасдиқлади. Катталар ўртасидаги ушбу дунё биринчилиги 6-13 октябрь кунлари пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо Арена” муз саройида ўтказилади.

Тошкентнинг “Дурдона” фолклор ансамбли Central Asia’s Got Talent лойиҳанинг финал босқичига чиққан. Видео

Тошкентнинг Учтепа туманидан бўлган “Дурдона” фольклор ансамбли Central Asia’s Got Talent лойиҳанинг финал босқичига чиққан.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.