Бугун ўзбек спортида яна катта ўзгаришлар кузатилди. Ўз вақтида Туризм вазирлигига қўшиб юборилган Спорт вазирлиги сал ўзгарган ном билан қайта ташкил қилинди.
Исроилда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг иккинчи куни ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал -73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган вакилимиз Обидхон Нўъмонов финал йўлланмасини қўлга киритди.
Президент Шавкат Мирзиёев «Спутник» мавзесидаги авария ҳолатига келиб қолган ёғоч уйлар бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий кўп қаватли турар жойларга кўчириш дастури бошланишини маълум қилди. Шунингдек, уй эгаси кўчишни истамаган тақдирда, у кўчирилмаслиги қўшимча қилинган.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг навбатдаги кун дастурида медаллар жамланмаси ўйналмоқда. Хитойлик фристайлчи Айлинг Гу бугун жамоасига учинчи медалини тақдим қилди.
Шавкат Мирзиёев бугун Янгиҳаёт тумани фаоллари билан учрашувда жамоат транспорти, хусусан, трамвай ҳақида сўз очган. Давлат раҳбари трамвайни хавфсиз, экологик тоза транспорт деб атаб, уни Тошкентга қайтариш қарорини «адолатли» дея баҳолаган.
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «Дўстлик» маҳалласида маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар бўйича масъуллар билан суҳбати давомида туманни обод қилиш кераклигини айтди.
Сенатор Содиқ Сафоев Халқаро мунозара клубидаги чиқишида мамлакатни модернизация қилишнинг белгиларини санаб ўтди. «Замонавийлашган жамият доимий тараққиётни таъминловчи ички механизмларга эга.
Кўплаб талқинларга кўра баскетбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб топилган Майкл Жордан 17 февраль куни 59 ёшни қарши олди. Ҳужумкор ҳимоячи позициясида ўйнаган америкалик 1980—1990 йилларда бутун дунёда NBA (Миллий баскетбол ассоциацияси) ва баскетболнинг оммалашишида муҳим рол ўйнаганини барча бирдек эътироф этади.
20-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 73-Халқаро турнир бўлиб ўтади.Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади.
Бугун Исроил пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда 4 вазн тоифасида баҳслар ўтказилади.
24 февралдан 4 мартга қадар пойтахтимизда ўсмирлар ва кадетлар ўртасида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг энг кучли ёш иқтидорларини биргаликда кашф этамиз.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув ўтказди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Президент божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда «Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак», дея қайд этди. Президент топшириғига кўра, йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.
Бугун Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида "катта дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 154 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир старт олади."Шломо Арена"да отувчи мусобақада 34 давлатдан жами 298 (165 эркак, 133 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда рейтинг очколари учун беллашади.
Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз ҳоҳишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқиш эди.
Пекинда давом этаётган хоккей бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада ярим финалчилар маълум бўлди. Мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогарлар — АҚШ ва Канада терма жамоалари ярим финалгача етиб кела олишмади.
Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари «Ислом давлати» террорчилик ташкилоти аъзосини Ўзбекистонга олиб келишган.
Авиасозлар кўчасида ўсмир йигит кекса аёлларга ҳужум қилиб, пулини олиб қўймоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, пандемия ва иқлим ўзгариши шароитида дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиб бораётган бир вақтда, айрим туман ҳокимларида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш учун қандай тизимли ишларни амалга ошириш кераклиги ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Шу сабабли, вилоят ҳокимларига бир ойда ўзгариш қилмаган туман ҳокимларини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.
Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.Адлия катта маслаҳатчиси Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.
Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда. Бугун унда иштирок этган Ўзбекистон делегациясининг чиқиши ниҳоясига етди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Сафина Садуллаева Европа турнирларидаги иштирокини давом эттиради. Бу гал ҳамюртимиз Словакиядаги мусобақада қатнашди. Гарчи Садуллаева совринли ўринларга илина олмаган бўлса ҳам, бир қатор аҳамиятли натижаларни қайд этди.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Космонавтлар майдонини «чиройли қилиш учун» унга 10 кун вақт беришларини сўради. «Ўн кун сабр қилинг.
Бугун яна бир бор барчамизнинг эътиборимиз Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларига қаратилади. Унда ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев слалом баҳсларида иштирок этади.
Шу йил 19 февралдан Chess24.com сайти орқали ўтказиладиган энг йирик “Meltwater Champions Chess Tour” онлайн турнирлар серияси доирасидаги илк мусобақа – “Airthings Masters” бошланади. Мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнир ўз атрофига дунёнинг энг кучли шахмат усталарини жамлагани билан аҳамиятли.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Унда Норвегия терма жамоаси вакиллари чанғи иккикураши, конькида югуриш ва биатлон баҳсларидаги олтин медаллар билан умумий ҳисобдаги пешқадамликни янада мустаҳкамлади.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев эртага слалом дастуридаги чиқиши билан мусобақадаги иштирокига якун ясайди. Бугун спортчимиз италиялик мураббийи Маттиа Жианесси билан сўнгги тайёргарликни олиб борди.
Ўзбекистонда ўн яшар қизалоқ ота-онаси томонидан жинсий қуллика сотиб юборилган.
Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда бир гуруҳ жиноятчилар қоғозни долларга айлантиришга қодир камерунлик “сеҳргар”ни ўғирлаб кетишган.
ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда ит ва мушукларни пневматик милтиқдан отган эркак 15 кунга қамалган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.