Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг фикрича, тижорат банкларида амалга оширилаётган коррупцион ҳолатлар ислоҳотларга соя солмоқда. Шунингдек, у битта банкда жиноят содир қилган банк масъулининг бошқа бир банкка бориб ишга жойлашиши нотўғри эканлигини айтиб ўтди.
Ўзбекистонда Фаластиннинг қайта тайинланган элчиси Жавад Муҳаммад Авад ўз фаолиятини бошлади. Ташқи ишлар вазири в.б.
Эндиликда инсон аъзолари трансплантацияси учун беморга қариндош бўлмаганлар ҳам донорлик қилиши мумкин. Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлолмайди.
Номаълум шахслар ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаб ва болалар боғчаларидан беш нафар бола ўғирлангани ҳақидаги хабар тарқатишган.
Бош прокуратура тизимида Зомин ва Бахмал табиатини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.Бош прокуратура тизимида 8 нафар ходимдан иборат бўлган Зомин табиатини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.
Тошкентга 500 кг касал ҳайвонларнинг гўштини олиб кирмоқчи бўлишган.
Тошкентда фибиригарлик йўли билан мигрантларни Жанубий Кореяга юбориш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар ушланган.
Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига оз вақт қолмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати терма жамоамиз аъзоларининг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилади.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимига номзод Жээнбек Кулубаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида яна 3−4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу масала икки давлат бош вазирлари учрашувида кўтарилган.
2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. ТИВ раҳбарининг вазифаларини бажариш Владимир Норов зиммасига юклатилди.
Ҳукумат қарори билан Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. «Ўзкомназорат»нинг аввалги раҳбари айрим ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан лавозимидан четлаштирилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев техникумлар бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди. Бунда аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, улардаги ўқув дастурлар, методология, дарсликлар ва амалиёт тизими буткул қайта кўриб чиқилади.
Қашқадарё вилоятида бир неча киши ЙПХ ходимларига ҳужум қилиб, уларнинг камералари ва кийимдаги нишонларни узиб ташлашган.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Ронни Риосга қарши рингга чиқади. Ҳамюртимиз 25 июнь куни WBA йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган АҚШлик спортчига қарши жанг ўтказади.
Сенатда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.Олий Мажлис Сенатида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан беодоб ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов мактаб ўқувчиларини керак бўлса уриш мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, «аввал ўқитувчилар болаларни калтаклашган ва бу уни ҳозиргача келишига ёрдам берган».
25 апрель куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида старт олган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмасида дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан келган турли соҳа вакиллари меҳмон бўлиб турибди.
Президент 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати берди. Шунингдек, давлат раҳбари қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқлигини таъкидлади.
Президентнинг тегишли қарори билан Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев ва Ботиржон Шахриёров туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосар этиб тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига мувофиқ туризм ва маданий мерос вазирига уч ўринбосар тайинланди.
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муса Жаманбаев иш бошлади. Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов қабул қилиб олди.
Хитойнинг BYD автомобиль бренди дунёдаги энг нуфузли юзта компаниялар рўйхатига кирди. Ўзбекистоннинг «UzAuto» компанияси февраль ойида у билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди, бу эса республикада электромобиллар саноатини ривожлантириш учун янги уфқларни очади.
UFC президенти Дэйна Уайт икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиш вақтини маълум қилди."Ҳозир унга ҳеч нима беролмайман, чунки у тайёр эмас, балки ёзда барчаси ўзгариши мумкин.
Киев ва унинг атрофида ишлаган 11 нафар ўзбекистонлик март ойи бошида бедарак йўқолган эди. Ўшандан бери қариндошлари улар билан боғлана олмади.
Профессионал бокснинг суперенгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 май куни АҚШда ўтказади.8 раундга мўлжалланган бу жангда Эргашевга Буркина Фасо вакили Иссуф Кинда (18-5, 7 КО) рақиблик қилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макронни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга табрик йўллади. Ўзбекистон делегацияси унга олтин ва кумушдан ясалган «Пои Калон ансамбли» нинг 3D шаклидаги суратини совға қилди.
Ўзбекистонда яна бир альфонс ушланган.
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Сўнгги кун дастурида эркин кураш усталари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский 22 апрель куни Украина томони билан «бир нечта узоқ давом этган музокаралар» бўлиб ўтганини маълум қилди. Ҳозирда Украинанинг нейтраллик ва ядросизлик мақоми, хавфсизлик кафолатлари ҳамда «маданиятларга нисбатан ўзаро ҳурмат» масалалари юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.
Бугун Мўғулистонда ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етади. Ушбу кун дастурида ҳам 5 нафар вакилимиз ғолиблик учун гиламга чиқишади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.