Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб, у ерда олий даражадаги музокаралар ўтказади, шунингдек, Доҳа шаҳрида EXPO 2023 кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Олий таълим бўйича қамров 42 фоизга етди — президент

Ўзбекистонда охирги етти йилда мактабгача таълим бўйича қамров даражаси 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга етди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларига юборган табригида маълум қилди.

Сенат омбудсманга ўринбосар сайлади

Сенат Бекзод Наримановни Ўзбекистон омбудсманининг ўринбосари этиб сайлади. Август ойида унинг номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганди.

Сенат жамоат жойларида юзни тўсиб юришни таъқиқловчи қонунни маъқуллади

Сенаторлар жамоат жойларида таниш имконини бермайдиган даражада юзни тўсганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонунни мақуллади. Шу билан бирга, қонун билан жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.

ССВнинг собиқ раҳбари Алишер Шадманов таълим соҳасидаги хизматлари учун тақдирланди

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шадманов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Берлинда биринчи «Марказий Осиё — Германия» саммити бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Берлинда биринчи «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этди. МО давлатлари етакчилари Германиянинг минтақа ва Германия ўртасида стратегик минтақавий шерикликни йўлга қўйиш, ушбу форматда мунтазам учрашув ва маслаҳатлашувлар ўтказиб бориш таклифини қўллаб-қувватладилар.

Uzbekistan Airways Сенатнинг авиакассаларда бюрократик муаммони ҳал қилиш ҳақидаги сўровини рад этди

Сенатор Қутбиддин Бурхонов Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилди. Сенат бу муаммони ҳал этиш юзасидан компанияга сўров юборган.

Хусусий секторга қон ва унинг таркибий қисмларини тўплаш ҳамда қайта ишлашга рухсат берилади

Ўзбекистонда донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашни амалга оширишга рухсат берилиши кутилмоқда. Тегишли қонунни Сенат маъқуллади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари — Сарвар Хамидов ва Олимхон Рустамов лавозимидан озод этилди.Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди, дея хабар қилди ЎзА вазирлик матбуот хизматига таянган ҳолда.

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланди

Президентнинг Германияга ташрифи арафасида Ўзбекистоннинг янги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатга етиб борди. У аввал Ҳиндистонда элчи бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Германияга боради

Берлинда Марказий Осиё давлатлари ва Германия давлат раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтади. Уларда Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этади.

«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи вафот этган болаларнинг яқинларига таъзия билдирди

«Док-1 Макс» иши бўйича айбланувчилардан бири суд мажлисидаги нутқини марҳум 65 нафар боланинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришдан бошлади. У пора олди-бердисида воситачилик қилганини тан олди ва ҳинд ишлаб чиқарувчисидан бошлиғига 33 минг долларни қандай етказиб берганини айтиб берди.

«Бизни битта нарса қутқаради — садоқат, ватанга муҳаббат ва фидойилик» — президент

«Еттилик»га айланган «маҳалла бешлиги» тизими «эшитувчи давлат» концепциясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида яратилган, — деди Шавкат Мирзиёев. «Одамларнинг бизга берган ишончини оқлаймиз десак, бизни битта нарса қутқаради — садоқат, ватанга муҳаббат ва фидойилик».

Журналистлардан юзлаб болаларнинг касалхонага ётқизилиши масаласини «ковламаслик» сўралди

Наманганда журналистлар шифохонага ётқизилган болалар билан боғлиқ вазиятни ёритиш бўйича расмийлар билан тортишди. Ўзини ССВ раҳбари ёрдамчиси сифатида таништирган шахс вазирга интервью бериш тақиқланганини айтди.

Мудофаа вазири Тошкентда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курилла билан учрашди. Томонлар ҳарбий соҳада ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқди.

Ўзбекистонда Венгриянинг янги элчиси иш бошлади

Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Ёжеф Рожа ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгриянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Ёжеф Рожани қабул қилди, деб хабар бермоқда вазир ўзининг Telegram каналида.

Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда

ЎзЛиДеП фракциясида Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, парламент палаталарига ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколатини бериш, қуйи палата спикери ўринбосарларини 7 тадан 2 тагача қисқартириш кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти Жоржо Наполитано вафоти муносабати билан таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Италиянинг собиқ президенти, сенатор Жоржо Наполитано вафоти муносабати билан мамлакат президенти ва халқига таъзия йўллади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италия етакчиси Сержо Маттареллага ушбу мамлакатнинг собиқ президенти Жоржо Наполитано вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

БМТнинг Лойиҳа хизматлари бошқармаси (ЮНОПС) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

БМТнинг Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармаси (ЮНОПС) Ўзбекистон билан битим имзолади. Ҳамкорлик сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, эпидемияга тайёргарлик даражасини ошириш ва мамлакат таълим инфратузилмасини яхшилаш йўналишларини ўз ичига олади.

Жаҳон банки маслаҳат кенгаши Ўзбекистонга инвестиция жалб этишда ёрдам беради

Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон банки гуруҳи президенти учрашувида банкнинг Маслаҳат кенгаши кўмагида инвестициялар оқимини ошириш бўйича келишувга эришилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда Boston Consulting Group компанияси раиси Рич Лессер ва Марказий Осиё ва Каспий минтақаси бўйича раҳбари Рза Нуриевни қабул қилди.

Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлаймиз — Cодиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлашини таъкидлади. «Ишончим комилки, Озарбайжон яқинда Қорабоғни дунёнинг энг жаннатмакон ҳудудларидан бирига айлантиради», — деди у.

БМТ «Ўзбекистон-2030» стратегиясини қўллаб-қувватлашга тайёр — Антониу Гутерриш

БМТ ва унинг институтлари «Ўзбекистон-2030» ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишда ёрдам кўрсатишга тайёр, деди ташкилот раҳбари Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёев билан учрашувда.БМТ ва унинг барча институтлари дастурий ҳужжат — «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалий амалга оширишда ёрдам беришга тайёр.

«Биз биргаликда кучлироқмиз». Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ президентлари биринчи саммитда нималарни муҳокама қилди?

Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларининг «C5+1» форматидаги 1-саммити бўлиб ўтди. Музокараларда терроризмга қарши кураш, минтақавий иқтисодий алоқалар ва энергия хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Жанубий Корея президенти билан учрашди

Нью-Йорк шаҳрида Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль билан учрашди. Унда икки давлат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

«Яккалаб қўйиш ва санкциялар афғон халқи аҳволини янада оғирлаштирмоқда» — Ўзбекистон президенти

Халқаро хавфсизлик Афғонистондаги жараёнлар билан бевосита боғлиқ. Уни ўз муаммолари билан яна ёлғиз қолдириш катта хато бўлади, деди Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясида.

«Марказий Осиёда ҳамкорликни кенгайтиришдан бошқа йўл йўқ» — Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеяси минбарида сўзларкан, Марказий Осиё минтақасида «минтақавий ўзига хосликни англаш» туйғуси кучайиб бораётганини таъкидлади. «Бизнинг тарих ва келажагимиз ҳам, ҳаётий муҳим манфаатларимиз ҳам умумийдир.

Шавкат Мирзиёев мамлакатлар раҳбарларини «умумий манфаатлар йўлида жипслашиш»га чақирди

Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида «ишонч инқирози» ва «халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш» туфайли дунёда кескинлик ортиб бораётганини таъкидлади. У мамлакатларни «умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда» жипслашишга чақирди.

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — АҚШ» саммитида иштирок этди

Президент Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларининг «С5+1» форматидаги биринчи саммитида иштирок этди. Унда «бутун минтақа тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга» ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва бошқалар кўрсатиб ўтилди.

Иқтисодингиз ҳар бир фуқаро иштирок этсагина ўсиши мумкин — Анжали Каур

USAID`нинг Ўзбекистондаги мақсадлари қандай? Агентлик мамлакатда қайси соҳаларда иш олиб боряпти?

Ўзбекистон ва Еврокенгаш президентлари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш, савдо ва сармоя ҳажмини ошириш, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда 18 сентябрь куни Европа кенгаши президенти Шарль Мишелни қабул қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.