ССВнинг собиқ раҳбари Алишер Шадманов таълим соҳасидаги хизматлари учун тақдирланди

ССВнинг собиқ раҳбари Алишер Шадманов таълим соҳасидаги хизматлари учун тақдирланди

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шадманов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган» ходимлардан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Алишер Шадмановни мукофоти билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

«Газета.uz»да реклама

Алишер Шадманов (1962 йилда туғилган) — тиббиёт фанлари доктори, профессор. 1985 йилдан 2015 йилгача Андижон давлат тиббиёт институтида турли лавозимларда ишлаган.

2016−2017 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси («Адолат» социал-демократик партияси вакили) сифатида фаолият юритди.

2017 йил февралидан 2020 йил ноябригача Соғлиқни сақлаш вазири бўлган. У коронавирус пандемиясининг бошланиши ва ривожланиши даврида Соғлиқни сақлаш вазирлигини бошқаришига тўғри келди.

2023 йилнинг август ойида у Соғлиқни сақлаш вазирлигига вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида қайтди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.