БМТнинг Лойиҳа хизматлари бошқармаси (ЮНОПС) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

БМТнинг Лойиҳа хизматлари бошқармаси (ЮНОПС) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

БМТнинг Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармаси (ЮНОПС) Ўзбекистон билан битим имзолади. Ҳамкорлик сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, эпидемияга тайёргарлик даражасини ошириш ва мамлакат таълим инфратузилмасини яхшилаш йўналишларини ўз ичига олади.

21 сентябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармаси (ЮНОПС) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. У Ўзбекистонда ЮНОПС фаолиятини кенгайтириш ва унинг Марказий Осиё минтақасида саъй-ҳаракатларини оширишга қаратилган, деб хабар қилди ЮНОПС матбуот хизмати.

Ҳужжатни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва БМТ бош котиби ўринбосари, ЮНОПС ижрочи директори Жорж Морейра да Силва имзолади.

БМТнинг Лойиҳа хизматлари бошқармаси (ЮНОПС) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади
ЮНОПСнинг Тошкентдаги ваколатхонаси унинг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси бўлади. «Ишончимиз комилки, бу алоқаларимизни бойитишга, айниқса, „Ўзбекистон — 2030“ стратегияси ва Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигимизни кенгайтиришга хизмат қилади», — деди ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.

ЮНОПС Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва эпидемияга тайёргарликни яхшилашга қаратилган бир қанча лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда. Офис, шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, инклюзив ва технологиялар билан таъминланган таълимни рағбатлантириш орқали таълим секторини қўллаб-қувватлаш йўлларини ўрганмоқда.

«Газета.uz»да реклама

Имзоланган ҳужжатда асосий эътибор Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга салмоқли ҳисса қўшадиган асосий ижтимоий инфратузилмани, жумладан, шифохоналар, мактаблар ва транспорт тизимларини қуриш ва реабилитация қилиш каби комплекс лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. Бу «барқарор иқтисодий ўсишга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, замонавий бошқарувга ва хавфсиз ва тинч давлатни яратишга» ҳисса қўшиши керак, дейилади хабарида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.