Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлиси 2 март куни чақирилади

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлиси 2 март куни чақирилади. Унда рақобат, давлат божи ва тиббиёт ҳамда педагог ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.

«АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан Россияга қарши санкциялар оқибатларини юмшатишга ёрдам беради» — Энтони Блинкен

АҚШ Россияга қарши санкциялар Марказий Осиё учун иқтисодий салбий таъсир кўрсатишини тушунади, шу боис уларни юмшатиш ва камайтириш учун барча саъй-ҳаракатларини қилади, деди АҚШ давлат котиби. У МОда савдони диверсификация қилиш ва иш ўринлари яратиш учун $25 млн ажратилишини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Давлат раҳбари Бокуда бўлиб ўтадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга келди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги Америка делегацияси Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Тошкентда унинг «минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш» бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Муродхон Ахмедов Хоразм вилоятига прокурор бўлди

Бош прокурор буйруғи билан Муродхон Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Фарғона вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сардор Умурзаков Қатар амирига президент мактубини етказди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди. Унда икки томонлама муносабатлар ҳақида сўз борган.

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда уни таваллуд куни билан табриклади. Шунингдек, зилзилалар муносабати билан яна бир бор далда сўзларини изҳор этди ва зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

«Ҳамма айтади: ОАВни ёпиб қўй, деб. Йўқ, ёпмайман» — президент сўз эркинлиги ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Қаршида фаоллар билан суҳбатда ОАВ, сўз эркинлиги ҳақида тўхталди. У кўпчилик ОАВни ёпиб қўйишни айтишини маълум қилди.

Россиянинг тажовузкор ревизионизми Марказий Осиё давлатларига ҳам таъсир қилувчи глобал таҳдиддир — Жозеп Боррель

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Россиянинг тажовузкор ревизионизми ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлари Марказий Осиё мамлакатларига ҳам таъсир қилувчи глобал таҳдид эканини айтди. Унга кўра, Россия истилоси Европа ва Марказий Осиё учун ҳаддан ташқари қарамликдан қочиш зарурлигини таъкидлади.

Қонунчиликка ҳоким халқ депутатлари Кенгашининг раиси бўлмаслиги ҳақида норма киритилиши мумкин

Қонунчилик палатасидаги қўшма йиғилишда қонун билан «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган норма ўрнатилаётгани маълум қилинди.Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатасида Конституцияни ўзгартириш бўйича лойиҳа муҳокамаси қайта тикланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг икки масъул қўмитаси бугун Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилади. Ҳужжат ноябрь ойида қайта кўриб чиқиш учун қайтариб юборилганди.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

24 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарёга жўнаб кетди.Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қатор минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилиш учун келаси ҳафта Ўзбекистонга келади. Шунингдек, у минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида қатнашади.

Украина элчиси: «Ўзбекистоннинг қўллови биз учун жуда муҳим»

Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко Россия босқинига бир йил тўлиши арафасида «Газета.uz»га интервью берди. Элчи Украинадаги ҳозирги вазият, Ўзбекистон билан муносабатлар ҳолати, Украина томони ҳамкорлик истиқболларини қандай кўраётгани ва Ўзбекистон томонининг ёрдами ҳақида гапирди.

Салом Самадов бош прокурор ўринбосари лавозимига қайтди

Қашқадарё прокурори Салом Самадов бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди. У ушбу лавозимда 2017−2018 йилларда ҳам ишлаган.

Шавкат Раҳмонов ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент қарори билан Шавкат Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мирзоҳид Қодиров Дори воситалари экспертизаси давлат маркази директори в.б. этиб тайинланди

Мирзоҳид Қодиров Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропи воқеалари ортидан ишдан олинган Сардор Кариев ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон ва Миср президентлари Россиянинг Украинага қарши уруши масаласини кўтардилар

Қоҳирадаги музокараларда Ўзбекистон ва Миср раҳбарлари Исроил-Фаластин муаммоси, Россиянинг Украинага қарши уруши ва Эфиопиянинг тўғон қуриш режаларига тўхталди. Президентлар ушбу масалалар бўйича мамлакатлар позициялари бир-бирига мос келишини таъкидладилар.

Ўзбекистон ва Миср президентлари муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида Шавкат Мирзиёев ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси музокара ўтказди. Икки мамлакат газ-кимё, тўқимачилик, электротехника, заргарлик ва фармацевтика тармоқларида ҳамкорлик бўйича келишиб олди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Президент қарори билан Умид Мадаминов ва Аҳадбек Ҳайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Шунингдек, Баҳром Шарипов Ипакчилик қўмитасига, Иброҳим Эргашев Ўсимликлар карантини агентлигига, Ҳусниддин Каримов Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига раҳбар бўлди.

Ўзбекистон Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун 50 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатди.21 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Пойтахтда 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратилади

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратиш бўйича қарор қабул қилди.Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 21 февраль куни пойтахт ҳудудидан 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратиш бўйича қарорлар чиқарди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосарлар, турли ташкилотларга раҳбарлар тайинланди

Президент Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарларини, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги идоралар раҳбарларини тайинлади.Президент Шавкат Мирзиёев 17 февралдаги қарори билан (ҳужжат нусхаси «Газета.uz»да мавжуд) Лазиз Қудратов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосарлар тайинланди

Президент Илҳом Норқулов, Эркин Рустамов, Адиз Бобоев, Анвар Каримов, Дилшод Султанов ва Гулнора Рахимовани Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосар этиб тайинлади. Омонулло Насритдинходжаев, Одилбек Исоқов ва яна бир қанча раҳбарлар молия вазири ўринбосарлари лавозимларини тарк этишди.

Шавкат Мирзиёев Мисрга боради

Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари зилзиладан жабр кўрган Хатай вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғига ташриф буюрди.

Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

АҚШ президенти Ўзбекистон президентига йўллаган мактубида АҚШ учун Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мамлакат сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа ҳисобланишини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байдендан мактуб келди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди

Пойтахт ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод ҳокимларига ҳайфсан берди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни ривожлантириш ва «ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш» масалаларини муҳокама қилдилар.16 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича келишувни тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.