Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (13-1, 10 КО) Ўзбекистон вақти билан 8-октябрь тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчига Алантес Фокс (28-5-1, 13КО) рақиб бўлди.
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг сўнгги кунида каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева ўз иштирокини якунлади.Аёллар ўртасида энг енгил вазн (-55 кг)даги ҳамюртимиз бронза медали учун БААлик спортчи Алажамий Ҳаврага қарши даянга чиқди.
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари бугун якунига етади. Беллашувлар якунланиб улгурмасидан Ўзбекистон делегацияси медаллар сони ва сифати бўйича Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг сўнгги кунида каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева баҳсларда иштирок этмоқда. Аёллар ўртасида энг енгил вазн (-55 кг)даги ҳамюртимиз ярим финалда тайпейлик Шуанг Шиау Гуга қарши даянга чиқди.
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг сўнгги кунида каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева баҳсларда иштирок этмоқда. Аёллар ўртасида энг енгил вазн (-55 кг)даги ҳамюртимиз иккинчи жангида ғалаба қозонди.
Бугун Ханчжоу-2022 19-ёзги Осиё ўйинлари ўз якунига етади. Ушбу кун дастурида каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳризода Исматиллаева (-55 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Португалиянинг Одивелас шаҳри мезбонлигида ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -100 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Рустам Шораҳматов кумуш медални қўлга киритди. Финал баҳсида япониялик Дота Араига қарши кечган курашда ҳамюртимизга бироз омад етишмади ва спортчимиз шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Ханчжоу Осиё ўйинларида футбол мусобақаси ҳам якунига етди. Эркаклар ўртасидаги турнир финалида Жанубий Корея ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабаев ҳам Осиё Ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олди. +109 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз даст кўтаришда 190 кг, силтаб кўтаришда 233 кг, икки курашда эса 423 кг билан бронза медалига сазовор бўлди.
Осиё Ўйинларида эркин кураш бўйича яна бир медални қўлга киритишга жуда яқин келдик. 125 кг.гача бўлган вазнда Ҳасанбой Раҳимов бронза медали учун қирғизистонлик Айял Лазаревга қарши гиламга чиқди.
Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун сўнгги тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 9-турда Таиландга қарши дона суриб, рақиб устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон учун янги саҳифа очилди. Тарихда илк марта делегациямизнинг олтин медаллари сони 20 тадан ошди.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк марта Осиё Ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.Темур Кападзе жамоаси 3-ўрин учун Гонконгга қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Осиё Ўйинларида эркин кураш бўйича медаллар учун беллашувлар бўлби ўтмоқда. 86 кг. вазндаги вакилимиз Жавраил Шапиев бронза медали учун баҳрайнлик Магомед Шариповга қарши гиламга чиқиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.
Осиё Ўйинларида эркин кураш бўйича медаллар учун беллашувлар бошланди. Осиё ўйинларининг икки карра ғолиби Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) бронза медали учун Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов туркманистонлик Перман Хоммадовдан устун келди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Осиё ўйинлари 3-ўрин учун кечадиган Гонгконгга қарши баҳс учун асосий таркибини эълон қилди. Ўйин 13:00 да старт олади.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Осиё ўйинларида бронза медали учун курашдаги рақиблари маълум. Жуфтликлар билан танишинг: -74 кг: Бекзод Абдураҳмонов – Перман Хоммадов (Туркманистон)-86 кг: Жавраил Шапиев – Магомед Шарипов (Баҳрайн) -125 кг: Ҳасанбой Раҳимов – Аял Лазарев (Қирғизистон) Манба: Olympic.uz
Осиё Ўйинларида эркин кураш бўйича медалларга даъвогар бўлган ўзбекистонлик спортчилар иштирок этишмоқда. Бугун эркаклар 4 вазнда баҳсларда иштирок этишмоқда.
Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида футбол бўйича баҳслар якуний палласига етиб келди. Бугун ярим финалда Жанубий Кореяга имкониятини бой бериб қўйган (1:2) вакилларимиз 3-ўрин учун курашда Гонгконгга қарши майдонга чиқади.
Осиё ўйинларининг бугунги кунини каратэчиларимиз муваффақиятли бошлашди. -55 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова финалга чиқишга муваффақ бўлди.
Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 8-тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Мўғулистонга термасига қарши дона суриб, қийинчилик билан ғалаба қозонди — 2,5:1,5. Натижада қизлар жамоамизнинг очколари 10 тага.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинларининг бокс баҳслари якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 3 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.
Ўзбекистон делегацияси бугунги кун ҳисобидан илк олтин медалини қўлга киритди. Унга каное слаломида эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев муаллифлик қилди.
Осиё ўйинлари баҳслари 3-ўрин учун курашаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мезбон Хитойга қарши майдонга чиқади. 12:00 да старт оладиган баҳс учун вакилларимизнинг асосий таркиби эълон қилинди.
Бугун от спортининг конкур йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Дастлабки саралаш босқичидан сўнг кечки дастурда медаллар учун курашувчи чавандозлар аниқ бўлди.
Бугундан эркин кураш усталари ҳам баҳсларга киришишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Нодиржон Сафаров (-57 кг) илк босқичда ғалаба қозонди.
Осиё Ўйинларининг навбатдаги кунида баҳслар бошланиб кетди. Слаломда эшкак эшиш бўйича ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
Ханчжоу-2022 ўйинларида 6-октябрь, жума куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz
Бутунжаҳон бокс кенгаши президенти (WBC) Маурисио Сулаймон оғир вазн тоифасидаги Тайсон Фьюри ва WBA, WBO, IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида фикр билдирди. «WBC учун Фьюри-Усик жанги алоҳида аҳамиятга эга, чунки биз оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони мақоми учун дуэль ташкил этилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз, биз буни аввалги барча йилларда қилганмиз.
Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти Хитойнинг етакчи компанияларидан бири билан ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди. Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов бугун Хитойнинг электроника ва техника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик компанияларидан бири бўлган “Dafeng Technology Co LTD” ширкати директори Гавен Фенг билан учрашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.