Футбол томоша қилиш учун мукаммал телевизорни қандай танлаш мумкин?

Чемпионлар Лигаси, Англия Премьер-лигаси, Италия А Серияси, Испания Ла Лигаси ва бошқа топ-футбол турнирлари ўйинларини мароқ билан томоша қилиш учун сиздан оптимал техник параметрларга эга телевизор сотиб олиш талаб этилади. Хусусан, ундаги ранглар хилма-хиллиги, динамизм, контраст ва овоз сифатига алоҳида эътибор беришингизкерак.

Шахмат-2022. Аёллар мусобақасида Украина чемпион бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунига етди. Эркаклар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон чемпион бўлган бўлса, аёллар турнирида Украина ғолибликни қўлга киритди.

«Кейинги фарзандимнинг исмини Нодирбек қўяман» — Польшалик шахматчи Абдусатторовнинг ғалабаси ҳақида

Польшалик шахматчи, FIDE мастери Камил Пличта ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг ғалабаси ҳинд спортчиси Кугеш устидан қозонилган ўзгача реакция билдирди.«Кейинги фарзандимнинг исмини Нодирбек қўяман.

Шахмат-2022. Ўзбекистон — бутунжаҳон олимпиадаси чемпиони!

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўз тарихида илк марта бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони унвонини қўлга киритди. Терма жамоамиз сўнгги турда Нидерландияга қарши баҳсда иштирок этди.

Шахмат. Сўнгги турдаги рақибимиз аниқ бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси эртага якунига етади. Эртага ҳал қилувчи — 11-тур баҳслари ўтказилади.

Шахмат-2022. Ваууу! Ўзбекистон ғалабага тенг дурангга эришди!

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10-тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистоннинг иккинчи жамоасига қарши ўта қийин ўйинларни ўтказди.

Расман. Ўзбекистон 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади

Бугун Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Халқаро шахмат федерациясининг йиғилиши бўлиб ўтди.Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги ўйини «Спорт» каналида жонли таҳлил қилиб борилади

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси энг ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун ва эртага бўлиб ўтадиган 9 ва 10-тур баҳсларидан кейин олимпиада ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Владивосток-2022: «Осиё болалари» ўйинларида медаллар бўйича 2-ўринни эгалладик

Россиянинг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари” спорт ўйинлари ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда Ўзбекистон делегацияси муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди!

Шахмат-2022. Эртага Ҳиндистоннинг иккинчи жамоаси билан ўйнаймиз

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида эртага 10-тур баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасига бу сафар мезбонларнинг иккинчи жамоаси рақиблик қилади.

Шахмат-2022. Ўзбекистон Арманистонни таслим этиб, яққол пешқадамга айланди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бугун 9-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекисон эркаклар терма жамоаси мусобақа пешқадами Арманистонга қарши баҳсда иштирок этиб, ишончли тарзда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Шахмат-2022. АҚШлик спортчи қўпол хатога йўл қўймаганда, Ўзбекистон бир поғона юқорида турган бўларди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-тур ўйинлари кеча бўлиб ўтди. 7-тур доирасида ўтказилган АҚШ ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувда кутилмаган вазият юз берди.

Бектемир Мелиқўзиев босниялик боксчини муддатидан аввал мағлуб этди (видео)

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) Тошкент вақти билан 7 август тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчига босниялик Сладан Янянин (32-12, 24 КО) рақиблик қилди.

Енгил атлетика. 15 ёшли Давронова U20 ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Шарифа Давронова ғолибликни қўлга киритди.

Сафина Саъдуллаева ўзбек енгил атлетикачиларининг «Бриллиант лига»даги илк ғалабасига муаллифлик қилди

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири бўлган ҳамюртимиз Сафина Садуллаева яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди. Юртдошимиз кеча Польшада ўтказилган “Бриллиант лига” мусобақасида олтин медални қўлга киритиб, ушбу спортда жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақада ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эртага Арманистон билан ўйнайди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун ўтказилган саккизинчи тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Германия устидан қозонилган кичик ҳисобдаги ғалабадан сўнг ўз очколарини 14тага етказиб, жадвалда 3-поғонага тушди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси қийин ғалабага эришишди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун саккизинчи тур ўйинлари ўтказилмоқда. Ўзбекистоннинг ҳар икки терма жамоаси кичик ҳисобда рақибларини мағлуб этишди.

Ўзбекистон бокс терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Яхши биласиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йилларда жаҳон миқёсида кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритди. Бунда шубҳасиз мураббийлар штабининг ўрни юқори.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Тошкентда ўтказиладими?!

Жорий йил 28 июлдан 9 августга қадар бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси FIDEнинг энг нуфузли, ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган тадбири ҳисобланиб, унда дунёнинг 200га яқин давлатлари ўз терма жамоалари билан иштирок этишади.Бу сафарги олимпиадада 188та эркаклар ҳамда 162та аёллар терма жамоалари ғолиблик учун дона суришмоқда.

Шахмат-2022. 8-турдаги рақибларимиз маълум бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган шахмат олимпиадасида 7-тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Перу устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгач, 12 очко билан жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.

Дзюдо: Вакилларимиз 4 та медалга сазовор бўлишди

Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Ўрта вазн тоифаларида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 2 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перу устидан мутлақ ғалабага эришди, қизларимиз ютқазишди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат олимпиадасида бир кунлик танаффусда сўнг бугун 7-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перуга қарши баҳсларда иштирок этди.

Шахмат Олимпиадасида ғолиб чиққан ўзбекистонлик шахматчилар 600 млн сўм пул мукофотига эга бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган шахматчи ва мураббийларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдорлари эълон қилинди. Бу ҳақда Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.

«Осиё болалари-2022»: Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 2-ўринга кўтарилди

Узоқ шарқнинг марказий шаҳри бўлмиш Владивостокда давом этаётган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари дастури учун белгиланган 6-кунги мусобақалар ўз якунига етди.Ёш спортчиларимиз ўйинларнинг яна бир довонидан муваффақиятли ўтишди.

WBА янгиланган рейтингни эълон қилди: Аҳмадалиев 1-ўрин, Дўсматов-2-ўрин...

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) рейтинги янгиланди. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси июль ойи якунига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

2024 йилги VIII «Осиё болалари» ўйинлари қаерда бўлиши эълон қилинди

Шу кунларда Россия Федерацияси Приморе ўлкаси марказида ўтаётган VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари жараёнида унда қатнашаётган давлат ва жамоа раҳбарлари, мутахассисларининг учрашуви ташкил этилди.Учрашувда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ва Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акрам Низаметдинов қатнашди.

Дзюдо: Диёра Келдиёрова — икки карра Осиё чемпиони!

Қозоғистонда дзюдо бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги бошланди. Ушбу кун дастурида уч вакилимиз шоҳсупага кўтарилди.

Шахмат-2022. Жамоаларимизнинг 7-турдаги рақиблари аниқ бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари якунланди.Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагач, ўз очколарини 10тага етказди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнади

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари якунланиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кучли рақиб — Ҳиндистонга қарши баҳсларда иштирок этди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шотландияни таслим этди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари якунланиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи бўлим ўз ўйинларини якунлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.