Германиянинг Гамбург шаҳрида WBC'нинг 62-Конвенцияни доирасида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Биз учун аҳамиятлиси, Universum Box Promotion промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган проф бокс оқшоми доирасида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳам рингга кўтарилди.
Оғир вазнда WBA, WBC, WBО ва IBО йўналишлари чемпиони Александр Усик Премьер-лиганинг қайси жамоасида ўйнашни хоҳлашини айтди. — Агар сиз Премьер-лига жамоасида ўйнаш имконига эга бўлсангиз, қайси бирини танлаган бўлардингиз? - МЮ.
Хабарингиз бор Жаҳон Профессионаллар Серияси (World Series of Professional) нинг Финал баҳслари 16-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Эрта тонгдан WSP'да кураш тушадиган ва Халқаро кураш ассоцацияси минтақавий филиалларида фаолият юритадиган ходимлар келмоқда.
Баҳрайнда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун оғир вазн тоифасида кечадиган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси супачага кўтарилади.
2024-йилнинг сўнгги ўқув-машғулот йиғини Дукентда ўтказиляпти. Шу кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси пойтахт вилоятининг тоғли Дукент базасида жам бўлган.
Собиқ UFC спортчиси Муҳаммад Мокаев дунёнинг энг кучли лигасидан ҳайдалганидан кейинги илк жангини ўтказди. Мағлубият нималигини билмай келаётган келиб чиқиши доғистонлик, бир неча йилдан бери Буюк Британия шарафини ҳимоя қилиб келаётган Мокаев Brave промоушенида дебют қилди. У Brave Combat Federation (Brave CF) 91 турнири доирасида филиппинлик Жовинсета Сога қарши октагонга чиқди.
Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Хавасбек Асадуллаев қўпол қоидабузарлик учун дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси хабар берди.
Ўзбекистонлик боксчи Ҳавасбек Асадуллаев финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритганди. Бироқ жанг давомида у рақибини тишлаб олгани сабаб Осиё бокс конфедерацияси уни дисквалификация қилди.
Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли мусобақа ўз якунига етди. Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Қатар Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва B гуруҳида баҳс олиб борди.
Супер яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги эълон қилинди. Унга кўра, 31 ёшли чарм қўлқоп устамиз 15 декабрь тонгида Мексиканинг Тихуана шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сарварбек Зафаржонов Баҳрайнда ўтаётган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз ҳисобига яна бир медални тақдим қилди. -89 кг вазн тоифасининг "А" гуруҳида қатнашган полвонимиз бронза медалига сазовор бўлди.
Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Ҳусниддин Ато ва шогирдларининг “Бир мактаб - турфа нигоҳ” деб номланган фотокўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, Ватанимиз спорти тарихида энг оламшумул натижалар қайд этилган Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги унутилмас лаҳзалар акс этган фотосуратлар ҳам ушбу фотокўргазмадан жой олган.
Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун барча ғолиб ва совриндорлари аниқ бўлди. Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. “Геолог” спорт мажмуасида ташкил этилаётган мамлакат биринчилигида 2008-2009-йилларда таваллуд топган ёш дзюдочилар медаллар йўлида баҳс олиб боришяпти.
Жамоамиз якунларга кўра умумжамоа ҳисобида ҳам 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан яна бир бор тенгсизлигини исботлади. Бугун қитъа биринчилигида эркаклар иштирокидаги финал баҳслари бўлиб ўтди.
ФИФА президенти Жанни Инфантино 2025 йил Қатар майдонларида ўтказиладиган U-17 Жаҳон чемпионатининг аниқ саналарини маълум қилди. Унга кўра, ўсмирлар ўртасидаги мундиал бош соврини учун кураш 2025 йилнинг 5–27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Сарварбек Зафаржонов супачага чиқади.
Бугун Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етади. Маълум қилганимиздек, мусобақани эркаклар ўртасидаги финал баҳслари якунлаб беради.
Ўтган ҳафта охирида Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтган UFC 310 турниридан кейин Лига рейтинги янгиланди. Ярименгил вазн тоифасида россиялик Мовсар Евлоев америкалик собиқ чемпион Алжемейн Стерлинг устидан ғалаба қозонганидан кейин тўртинчи ўринга кўтарилди.
Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, кескин ва муросасиз баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, кескин ва муросасиз баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугун унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирокларини бошлашади.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 8 декабрь куни MMA бўйича UFC 310 турнири бўлиб ўтган эди. Ушбу кечада қатнашган спортчилар эга чиққан пул мукофоти миқдори маълум қилинди.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлёв Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган ташкилот тадбирлари доирасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони бўлган боксчиларни 100 минг доллар пул мукофоти билан тақдирлади. Мукофот олганлар орасида ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўстматов, Баҳодир Жалолов, Лазизбек Мулложонов, Абдумалик Ҳалоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар бор.
Бугун Таиланднинг Чиангмай шаҳрида ташкил этилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтади. Хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси мазкур босқичга етиб келган.
«Universal Horses Stable» от спорти клубида Конститутция куни муносабати билан қадимий ўйинларимиздан бири - човкен бўйича турнир ташкил этилди. Айтиш керак мамлакатимизда човкен федерациясининг ташкил этилганига унча кўп вақт ўтмаган бўлсада унинг оммавийлиги ортиб бормоқда.
МОҚ раҳбарияти жойларда спорт федерация ва ассоциацияларининг янги Олимпия циклига тайёргарлик режалари билан танишмоқда. Кеча мутасаддилар Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг бу борадаги тақдимотини таҳлил қилишди.
Таиландда якунига етиб бораётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қитъамиздаги етакчилигини яна бир бор намойиш этмоқда. Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган ярим финал жангларида рингга кўтарилган 11 нафар боксчимиздан 10 таси ғалаба қозониб, 11-декабрь кунига белгилганган финал босқичига йўл олди.
Чиангмай (Таиланд) шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалчилари аниқланмоқда. Қитъа биринчилигида -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев 1/4 финалда афғонистонлик Аҳмад Самир Давраҳини 1-раунддаёқ нокаут эвазига мағлуб этганди. Ҳозиргина якунига етган муросасиз 1/2 финал жангида чарм қўлқоп устамиз Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Ерасил Жекпеков билан ҳисоб-китоб қилди.
Таиландда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақада -86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Йўлдошев ярим финалда тожикистонлик Аҳмаджон Саидовга қарши рингга кўтарилди. Жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Таиланднинг Чианг Май шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. 9-кун доирасида, 57 кг да Миразизбек Мирзаҳалилов филиппинлик Кларк Баутистага қарши ажойиб жанг олиб бориб, якунда 5-0 ҳисобида ғалаба қозонди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.