Дунё биринчилигида муваффақиятли қатнашган пара велоспорт терма жамоамиз муносиб кутиб олинди

Шу йилнинг 28-31 август кунлари Бельгиянинг Ронсе шаҳрида пара велоспорт бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Дунёнинг 49 та мамлакатидан жами 350 нафардан зиёд спортчи қатнашган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, якунда 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда Осиё жамоалари орасидаги энг яхши натижани қайд этишди.

Аравачада қиличбозлик бўйича жамоамиз Жаҳон чемпионатида қатнашади

Бугундан Корея Республикасининг Иксан шаҳрида аравачада қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари старт олди. 5 кун давом этадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Жаҳон чемпионатида қатнашадиган боксчиларимиз номи аниқ

4-14 сентябр кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида World Boxing шафеълигидаги биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда 60 давлатдан 500 дан ортиқ боксчи ғолиблик учун рингга кўтарилади.

Ёш академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида 12 та медал қўлга киритишди

Хитойнинг Шинянг шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича 19 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди.

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторовда кескин пасайиш, Жавоҳир Синдоров эса бир поғона кўтарилди

Жаҳон Шахмат Федерацияси август ойининг якуни бўйича рейтингни янгилади. Янгиланган рўйхатнинг кучли 100 талигига 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер кирди.

Ёш қиличбозларимиз Олмаотада шоҳсупа тўридан жой олди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтган “Platinum fencing cup – 2025” халқаро турнирида ёш қиличбозларимиз муваффақиятли иштиро этиб 7 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та биронза медалига эга чиқди. Жумладан, Муслим Раҳматов 2015 йилда туғулган ва ундан кичик қиличбозлар орасида яккалик баҳсида олтин, жамоавий беллашувларда кумуш медални қўлга киритган бўлса, Шоҳжахон Ғофуров (2012 й.т.) кумуш ва жамоавий йўналишда бронза медалга сазовор бўлди.

Велоспортчиларимиз Осиё кубогида иккинчи бўлишди

Таиланднинг Супханбури шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди.

Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда кумуш медалларга сазовор бўлишди

София шаҳрида (Болгария) дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Бугун аралаш жамоавий дастурда кучлилар аниқланди.

“Қизилқум” бразилиялик футзалчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумдан бошлаб Олий лигада қатнашадиган “Қизилқум” футзал клуби таркибни кучайтирмоқда. Навоийликлар бразилиялик футзалчи Родригес де Соуза Фернандо билан битим имзолади.

Дзюдо, ЖЧ: Вакилларимиз аралаш жамоавий баҳсларда финалга чиқди!

Болгарияда давом этаётган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларида финалчилар аниқланди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси яккалик баҳсларидан кейин аралаш жамоавий беллашувларни ҳам кўтаринки руҳда ўтказмоқда.

Таэквондочимиз Мужу Гран-при Челленжи совриндори бўлди

Корея Республикасининг Мужу шаҳрида давом этаётган таеквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Гран-при Челленж мусобақасининг яна бир куни ортда қолди. Кун давомида эркаклар 58, аёллар эса 67 кг вазн тоифаларида куч синашишди.

Ўзбекистонда янги спорт федерацияси очилди

Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий Экопарк боғида Ўзбекистон сквош ва падел федерациясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, Қатарнинг Ўзбекистондаги Фавқулоддаги ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Халқаро спорт расмийси, Халқаро киберспорт федерациясининг собиқ Президенти Влад Маринеску, сквош ва падел федерацияси мутасаддилари, шунингдек, ушбу спорт турларининг мухлислари иштирок этишди.

Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди!

Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари ниҳоясига етди. Мусобақанинг бугунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.

Расмийлар АҚШ Президентининг махсус вакилини Олимпия шаҳарчаси билан таништиришди

Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполлини Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирокида Олимпия шаҳарчаси ҳамда Миллий футбол марказига ташриф буюрди. Ўзбекистон Президентининг ташаббуси асосида бунёд этилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрган Паоло Замполлини шаҳарча ҳудудидаги муҳташам спорт иншоотлари билан яқиндан танишди.

Дзюдо. Умида Ниғматова - жаҳон чемпиони!

Дзюдочимиз оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг финалида татамига чиққан ва якунда чемпион бўлган биринчи ўзбек қизига айланди. +78 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал беллашувида оғир вазн рейтингида 1-ўринни эгаллаб турган франциялик Эмма Феени мағлуб этишга муваффақ бўлди.

UFC. Богдан Гуськовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гуськовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Спортчининг мураббийи Гор Азизяннинг маълум қилишича, Гусков собиқ чемпион, ярим оғир вазн тоифасида жанг қилувчи польшалик Ян Блаховичга қарши октагонга чиқади.

Ўзбекистонлик синхрон сузувчи илк бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди

Бу ҳақда Uzbekistan Aquatics федерацияси хабар берди. "Афинадан ажойиб янгилик!

ММА. Двалишвили Конор билан бирга машғулот ўтказмоқчи

34 ёшли амалдаги UFC чемпиони, грузиялик Мераб Двалишвили машҳур UFC жангчиси ирландиялик Конор Макгрегор билан машғулот ўтказиш истагини билдирди. "Менимча, Макгрегор ҳақиқатан ҳам фаолиятини давом эттиришга рағбат кўраётганга ўхшайди.

Яна бир ёш дзюдочимиз жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Болгарияда ўтаётган жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Бугун спортчиларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларига эга чиқишди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Болгарияда спортчиларимиз билан мулоқот қилди

Болгарияга етиб борган Азизжон Камилов терма жамоамиз аъзолари билан учрашди. София шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ортда қолди.

Расман. Махачевнинг навбатдаги жанги маълум бўлди

Россиялик аралаш яккакураш устаси, енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ислом Махачевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. UFC матбуот хизмати хабарига кўра, россиялик ярим ўрта вазн тоифасида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши чемпионлик жангини ўтказади.

Яна бир ёш дзюдочимиз жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Болгарияда ўтаётган жаҳон чемпионатида яна бир медалга сазовор бўлди. Бугунги баҳсларда Дилшод Каримов бронза медали билан тақдирланди.

Саудия Арабистони учун бу турнир қимматга тушади

Саудия Арабистонининг 2029 йилги Қишки Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш орзуси сўнмоқда. Бунга сабаб шундаки, қиролликнинг энг йирик тоғ курорти Троженадаги қурилиш ишлари кечикмоқда.

ММА. Махачев ва Чимаев ўртасида жанг бўлиши мумкинми?

Айни пайтда енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ислом Махачевнинг менежери Али Абдел-Азиз 31 ёшли мағлубиятсиз ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳамзат Чимаев билан бўлиши мумкин бўлган жанг ҳақида кескин гапирди. "Бу жанг ҳеч қачон бўлмайди.

ММА. Топурия UFC 322 турнирида иштирок этмайди

Енгил вазнда (70 кг гача) мағлубиятсиз UFC чемпиони 28 ёшли испан-грузиялик Илия Топурия UFC 322 турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда журналист Алваро Колменеро хабар берди.

Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини 3 та олтин медаль билан бошлашди!

Бугун Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олгани ҳақида хабар берган эдик. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк кунидаёқ 3 та олтин медални қўлга киритди.

Бокс. Хейни Кроуфорд ва Сауль баҳсида фаворитни айтди

Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони америкалик Девин Хейни мексикалик Саул Алварес ва америкалик Теренс Кроуфорд ўртасидаги 14 сентябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтадиган жанг ҳақида гапирди. "Кроуфордда ғалаба қозониш учун зарур бўлган кўникма ва тартиб-интизом бор.

Бокс. Собиқ жаҳон чемпиони Уайлдер ва Жошуани нафақага чиқиши керак деб ҳисоблайди

Британиялик собиқ жаҳон чемпиони Карл Фрочнинг фикрича, оғир вазн тоифасидаги суперюлдузлар Деонтей Уайлдер ва Энтони Жошуа нафақага чиқиши керак. "Кўрганларимдан келиб чиқиб, Уайлдернинг жангларига қизиқишим йўқ.

Софияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди

Бугун Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. 71 мамлакатдан 551 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашмоқда.

Таэквондочиларимиз Мужу “Grand Prix Challenge” мусобақасига жўнаб кетишди

28-31-август кунлари Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Grand Prix Challenge” турнири бўлиб ўтади. Тунда мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Кореяга йўл олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.