Париж-2024. Рустам Ассакалов чорак финалда ютқазди

Маҳоратли юнон-рим курашчимиз Рустам Ассакалов чорак финалда номдор спортчи билан тўқнаш келди. Арманистонлик Артур Алексанян билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди.

Париж-2024. Арам Варданян чорак финал баҳсида ютқазди

“Клакссик” курашчи Арам Варданян Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида чорак финал баҳсида гиламга чиқди. Ўтган йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби япониялик Нао Кусака билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди.

Париж-2024. Актенге Кеунимжаева Олимпиададаги илк баҳсини ўтказди

Ўзбекистонлик спортчилар яна бир дастур аёллар курашида ҳам дебют қилди. Актенге Кеунимжаева (-50 кг) 1/8 финалда украиналик Оксана Ливач билан беллашди.

Париж-2024. Рустам Ассакалов чорак финалда

Юнон-рим курашчимиз Рустам Ассакалов (-97 кг) ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятки старт олди. Тажрибали курашчимиз 1/8 финалда гондураслик Кевин Мехияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Париж-2024. Арам Варданян мисрлик рақибидан устун келди

Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлади. -77 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвонимиз илк баҳсда мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмондан устун келиб, чорак финалга йўл олди.

Дзюдочи Шарофиддин Болтабоев ўз фаолиятини якунлади

Ўзбекистонлик яна бир дзюдочи ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Аввалроқ ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этган Гулноза Матниязова ўз фаолияти якунига етганини эълон қилган эди.

Париж-2024. Полиция ходимлари чидаб бўлмас яшаш шароитларидан шикоят қилишди

Франциянинг етакчи полиция уюшмаси – Миллий полиция иттифоқининг махсус маслаҳатчиси Рик Анрининг айтишича, полиция ходимлари яшайдиган ётоқхоналарда тараканлар ва сичқонлар кўпайган. "Айрим полиция ходимлари бир қатор ноқулайликларга дуч келишди.

Франция футбол жамоаси Олимпия ўйинларини ютса, бонуслар учун бюджетни ошириши керак бўлади

Франция спорт вазирлиги агар футбол жамоаси Париждаги Олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этса, қўлга киритилган медаллар учун бюджетни оширишга мажбур бўлади. Манбага кўра, Франция Олимпия ва Паралимпия ўйинлари иштирокчиларига тўловлар учун 18,64 миллион евро ажратган.

Олимпиада-2024. АҚШ медаллар қўлга киритиш бўйича яққол пешқадам

Ёзги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунги мусобақалари сарҳисобига кўра, АҚШ жамоаси 21 та олтин, 30 та кумуш, 28 та бронза, жами 79 та медаль билан 200 дан зиёд миллий жамоалар орасида 1-ўринни эгаллаб турибди. Океан орти жамоасини таъқиб этаётган Хитой олимпиячилари 21 та олтин, 18 та кумуш, 14 та бронза, жами 53 та медаль билан 2-ўринни банд этган бўлса, 3-ўриндан жой олган Франция олимпиячилари 13 та олтин, 16 та кумуш ва 19 та бронза медалини қўлга киритган.

Париж-2024. Спорт курашчиларимизнинг саралаш босқичидаги рақиблари аниқ бўлди

Спорт курашлари бўйича бугун саралаш беллашувларида қатнашадиган атлетларимиз қуръа орқали ўз рақибларини билиб олишди. Унга кўра, ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: Юнон-рум кураши:-77 кг: Арам Варданян - Маҳмуд Абдулраҳмон (Миср) -97 кг: Рустам Ассакалов - Кевин Мехиа (Гондурас) Аёллар кураши:-50 кг: Актенге Кеунимжаева - Оксана Ливач (Украина)

Париж-2024. Таэквондочиларимиз ўз рақибларини билиб олишди

7-10 август кунлари таэквондочилар Париж-2024 медаллари учун кураш олиб боришади. Олимпия ўйинларида илк бор беш нафар спортчи билан қатнашадиган жамоамиз аъзолари дастлабки рақибларини билиб олишди.

Бельгия триатлон жамоаси 5 августга белгиланган аралаш эстафетада қатнашмади

Бельгиялик спортчи Клэр Мишель Париж Олимпиадасининг сузиш қисми бўйича Сена дарёсида бўлиб ўтган триатлон мусобақасидан сўнг зарарли қуртлар сабабли касалхонага ётқизилди. Мишель Олимпиадада шахсий баҳсларда 38-ўринни эгаллади.

Париж-2024. Аралаш эстафета йўналишида сузиш бўйича америкаликлар жаҳон рекорди ўрнатди

Париждаги аёллар ўртасида 4х100 метрга аралаш эстафета йўналишида сузиш дастури якунланиб, америкаликлар жаҳон рекорди билан ғалаба қозонишди. Барча охирги натижалар:50 м эркин усулда1. Сара Сёстрöм (Швеция) - 23,712. Мег Харрис (Австралия) - 23,973. Чжан Юфей (Хитой) - 24.20 эркаклар ўртасида 4х100 метрга аралаш эстафета 1. Хитой (Ху Жиаю, Қин Хаиянг, Сун Жиажун, Пан Зҳане) - 3:27.462. АҚШ - 3:28.013. Франция - 3:28,38 Аёллар ўртасида 4х100 метрга аралаш эстафета1. АҚШ (Реган Смит, Лили Кинг, Гретчен Уолш, Торрей Хаск) - 3:49,63 (жаҳон рекорди)2. Австралия - 3:53,113. Хитой - 3:53,2.

Америкалик сузувчи жаҳон рекордини ўрнатди

Америкалик сузувчи Бобби Финк Олимпиадада 1500 метрга эркин усулда сузишда жаҳон рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди. Финкнинг натижаси 14 дақиқа 30,67 сонияни ташкил қилди.

Россиялик теннисчилар терма жамоа ҳисобига илк медални тақдим этди

Россиялик теннисчилар Мирра Андреева ва Диана Шнайдер жуфтлик баҳсларида Олимпия ғолиби бўла олмади. Финалда россияликлар италиялик Сара Эррани ва Ясмин Паолинига 6:2, 1:6, 7:10 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Олимпиада-2024. Футбол. Финал ва 3-ўрин учун ўйинлар қачон бўлиб ўтади?

Испания ва Франция терма жамоалари 2024 йилги Олимпиада финалида ўйнайди. Испания терма жамоаси Олимпиада ўйинларининг ярим финалида марокашликлар устидан иродали ғалабага эришди (2:1).

Париж-2024. 6 август куни 4 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этади

Париж олимпиадасида бугун ўзбекистонлик атлетлар икки йўналиш — спорт курашлари ва боксда иштирок этишади. Манба: stadion.uz

Олимпиада-2024. Франция иродали тарзда Мисрни мағлубиятга учратди ва финалнинг иккинчи йўлланмасига эга чиқди

Франция терма жамоаси Олимпиада ўйинларида футбол спорт тури бўйича ярим финал ўйинида Мисрга қарши майдонга чиқиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Франция U-23 – Миср U-23 3:1 (0:0, 1:1)6 август, 00:00, «Групама Стэдиум»Голлар: 0:1 – 62 Сабер, 1:1 – 83 Матета, 2:1 – 99 Матета, 3:1 – 108 Олисе.

Париж-2024. Франция - Миср. Асосий таркиблар билан танишинг

Парижда олимпия ўйинларининг футбол мусобақалари ярим финал баҳслари бўлиб ўтяпти. Эътиборингизга иккинчи ярим финал ўйинида куч синашадиган жамоалар асосий таркиблаини ҳавола қиламиз.

Олимпиада-2024. Испания Марокашни енгиб финалга чиқди

Испания олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари ярим финалида Марокашни мағлуб этди - 2:1. Марокаш U-23 – Испания U-23 1:2 5 август, 21:00, «Стадион Велодром» Голлар: 1:0 – 37, пенальти Раими, 1:1 – 65 Лопес, 1:2 – 85 Хуанлу Санчес. Марокаш U-23 – Мохамеди, Эль-Уахди, Букамир (Маухуб, 88), Хакими, Эль-Аззузи, Таргаллин, Ричардсон, Бен-Сегир, Эззальзули, Ахомаш, Раими.

Ильгиз Танташев Марокаш - Испания ўйини вақтида жароҳат олди

Францияда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол турнирининг ярим финал босқичида Марокаш ва Испания терма жамоалари ўртасида нохуш ҳодиса рўй берди. Учрашувнинг бош ҳаками, ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев жароҳат олиб, ўйинни бошқаришни давом эттира олмади.

Париж-2024. Испания - Марокаш. Асосий таркиблар билан танишинг

Парижда футбол бўйича Олимпия ўйинларининг плей-офф баҳслари давом этмоқда. Испания терма жамоаси 1/2 финалда Марокаш билан, Франция Миср билан баҳс олиб боради.

Париж-2024. Ислом Баҳромов чорак финал баҳсини ўтказди

Курашчимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги чорак финал беллашувида гиламга чиқди. КХДР вакили Се Унг Ри билан баҳс олиб борган юртдошимиз мағлубиятга учради.

Париж-2024. Ислом Баҳромов ғалаба билан бошлади

Юнон-рим курашчимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки беллашувини ўтказди. Қочоқлар жамоаси вакили Жамол Вализода билан беллашган ҳамюртимиз ишончли тарзда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Париж-2024. Филиппинлик Олимпиада чемпиони даҳшатли туҳфаларга эга бўлди

Филиппинлик гимнастикачи Карлос Юло Париж Олимпиадасида спорт гимнастикаси бўйича ўз мамлакатининг биринчи медалини қўлга киритди. Эртаси куни Юло ўзининг иккинчи олтин медалини таяниб сакрашда қўлга киритди ва Филиппиннинг биринчи бор икки карра Олимпиада чемпионига айланди.

Бокс. Теренс Кроуфорд Исроил Мадримов уни қандай ҳайратда қолдирганини айтди

WBА йўналиши бўйича ўрта вазн тоифаси чемпиони Теренс Кроуфорд Ўзбекистон вакили Исроил Мадримов уни қандай ҳайратда қолдира олгани ҳақида сўзлади, деб ёзди “Fightnews.info”. “Мен тиним билмай унга яқинлашдим.

Париж-2024. Медаллар жамғариш бўйича ким етакчи?

Парижда ўтаётган Олиипиада ўйинлари ўзининг қизғин палласига етиб келди. 4-августдан сўнг меддалар жамғармасидаги ҳолат қуйидагича:

Париж-2024. 5-август куни баҳсларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

Бугундан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида спорт курашлари бўйича беллашувлар бошланади. Ушбу кун доирасида Ўзбекистон делегациясидан бир нафар атлет, юнон-рум кураши устаси Ислом Баҳромов -60 кг вазн тоифасида гиламга чиқади.

Дмитрий Биволнинг мураббийи Мадримов-Кроуфорд жанги ҳақида: «Дуранг бўлиши керак эди»

Дмитрий Биволнинг мураббийи Геннадий Машянов Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд жангига муносабат билдирди.“Кроуфорд ютди, лекин ёрқин эмас.

Париж-2024. Сафина Саъдуллаева иштирокини еттинчи ўринда якунлади

Маҳоратли енгил атлетикачимиз Сафина Саъдуллаева Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. Баландликка сакраш бўйича финал дастурида қатнашган ҳамюртимиз 1.95 метр натижа билан еттинчи поғонани эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.