Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 24 июль санасида гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида Испанияга қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан рақиб жамоа ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Гимнастика бўйича Япония аёллар терма жамоаси сардори Сёко Мията ўйинларга бир ҳафта қолганида чеккани учун Олимпиадани ўтказиб юбориши мумкин. Улар 19 ёшли спортчини жамоадан четлатишмоқчи, чунки Япония қонунларига кўра, мамлакатда 20 ёшгача бўлганларнинг чекиши ва тамаки сотиб олиши тақиқланади.
Хабарингиз бор, яна 7 кундан сўнг Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари старт олади. Ушбу мусобақанинг очилиш маросими илк бор стадионда ўтказилмайди.
Рафаэль Надаль "Челси" ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Хуан Мата билан суратга тушди. "Келганинг учун раҳмат, Хуан," - деб ёзди Надаль.
Аралаш жуфтликлар бўйича 2020 йилги Олимпиада чемпиони, дунёнинг саккизинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Андрей Рублёв ATP рейтингининг кучли 100 талигидан ташқаридаги ўйинчи билан учрашиб, кетма-кет учинчи учрашувида мағлуб бўлди. Бу Рублёв Швециядаги ATP-250 тоифасидаги қумли турнирда содир бўлди.
Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиши керак бўлган санъаткорлар ва раққослар иш ташлаш билан расмийларга таҳдид қилди. Айрим рассомлар ва санъаткорларнинг норозилиги меҳнат шароитлари ва шартномаларнинг бузилиши билан боғлиқ. "Биз 26-июль кунги шоу, шунингдек, 28-августга режалаштирилган Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими учун навбатдаги машғулотлар бўйича иш ташлашни эълон қилишга мажбурмиз ва бундан афсусдамиз", — дейилади Меҳнат Конфедерациясининг пресс-релизида. Таъкидланишича, Paname 24 агентлиги ўз эътиборини касаба уюшмасининг бир неча бор жамоа шартномасига мос келмайдиган шартномавий муносабатларига қаратган.
Дунёнинг тўртинчи ракеткаси, германиялик теннисчи Александр Зверев майсали кортни энг хавфли майдон деб атади. Эслатиб ўтамиз, "Уимблдон-2024" доирасида Зверев тиззасидан жароҳат олганди.
Париждаги Олимпия шаҳарчаси расман очилди ва илк ташриф буюрувчиларни кутиб олди, дея хабар бермоқда bein Sports. 2024 йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидан саккиз кун олдин шаҳарчага биринчи спортчилар - Австралия ва Бразилия терма жамоалари етиб келишди.
Франция ҳукумати хавфсизликка таҳдидлар туфайли 3922 кишининг Париж Олимпиадаси тадбирларига бориши тақиқланганини айтди. 131 киши давлат хавфсизлигига жиддий таҳдид соладиган шахслар рўйхатига киритилган.
Грециялик теннисчи, дунёнинг 12-рақамли ракеткаси Стефанос Циципас ўзига мос келадиган Олимпия турнири натижаси ҳақида гапирди. У орзуси аста-секин амалга ошаётганини таъкидлади.
Тожикистон Париж Олимпиадасида 6 та спорт тури доирасида 14 нафар спортчи билан иштирок этади. Делегацияга дзюдочи Темир Раҳимов байроқдорлик қилади.
Париж (Франция)даги Олимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида барча иштирокчилар номи маълум бўлди. Рўйхатлар Халқаро теннис федерацияси сайтида эълон қилинди.
Пара академик эшкак эшувчиларимиз Литвада халқаро ўқув-машғулотларини бошлашди Бундан аввалроқ пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари олдидан сўнгги халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Литвага жўнаб кетгани ҳақида маълум қилган эдик. Лисензиантларимиз – Холмурод Эгамбердиев ҳамда Мухайё Абдусатторова мураббийлар – Бекзод Холмирзаев ҳамда Бунёд Атамурадов қўл остида Тракай шаҳрида машғултларни фаол олиб боришмоқда.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этадиган россиялик 15 нафар спортчи рўйхатини эълон қилди. Ўйинларда велоспортчилар Тамара Дронова, Алена Иванченко, Глеб Црица, батутчи Анжела Бладцева, теннисчилар Екатерина Александрова, Мирра Андреева, Диана Шнайдер, Елена Веснина, Даниил Медведев, Роман Сафиуллин, Павел Котов, каноэчилар Закзеш Петровова, Ромаченко, шунингдек, сузувчи Евгений Сомов нейтрал мақомда чиқиш қилади.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган яна бир ўзбекистонлик рефери номини эълон қиламиз. Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳамюртимиз Дмитрий Дуранидисни бўлажак мусобақага таклиф этган.
Бразилияда ўтказилган Олимпиада чемпиони, бир неча бор оғир атлетика бўйича Жаҳон ҳамда Осиё чемпиони Руслан Нуриддинов Олимпиада ғолиблиги учун берилган 200 минг АҚШ долларини қаерга ишлатгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда спортчи “Olamsport” нашрига берган интервьюда тўхталиб ўтди.
Pound-for-pound рейтинги етакчиси Теренс Кроуфорд бўлажак рақиби, ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳақида яна бир бор фикр билдирди. "Ҳаракатчанлик, куч, габаритлар ва ностандарт ҳаракатлар уни янада хавфли қилади.
Хабарингиз бор, 3 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида катта проф бокс оқшоми бўлиб ўтади. Riyadh Season Card оқшоми ташкилотчилари турнирнинг андеркарт жангини эълон қилишди.
Яқинда, Ўзбекистон спортчилари Париж Олимпиядасида қўлга киритган медаллари учун бериладиган мукофот пуллари миқдори эълон қилинди. Унга кўра, вакилларимиз ёзги Олимпияда мусобақасида олтин медалларга эга чиқса, 200 минг АҚШ доллари, кумуш медал учун 150 минг АҚШ доллари, 3-ўринга эса 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилиши айтилди.
Дана Уайт Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жанг қачон бўлишини билмаслигини айтди. "Мен, мухлислар, ESPN ва барча бу жанг 2024 йилда бўлишини истайди.
Netflix Карлос Алькарас ҳақида ҳужжатли сериал суратга олмоқда. Бу 2025 йилда намойиш этилади. Эслатиб ўтамиз, Алькарас бу мавсумда Индиан-Уэллсдаги "Мастерс"да, шунингдек "Ролан Гаррос" ва Уимблдонда ғолиб бўлди.
Халқаро бодибилдинг федерацияси Ижроия қўмитаси россиялик ва беларуслик спортчиларга миллий байроқлар ва мадҳиялар остида жаҳон ва Европа чемпионатларида қатнашиш ҳуқуқини қайтаришга қарор қилди. 2024 йилнинг июлигача Россия ва Беларус бодибилдингчилари жаҳон ва Европа чемпионатларидан ташқари барча халқаро мусобақаларда давлат байроқлари ва давлат мадҳиялари остида иштирок этишлари мумкин эди.
Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Париж Олимпиадасидаги иштироки олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Париж Олимпиадасида Ўзбекистондан 12 нафар ҳакам иштирок этиши маълум қилинди.
Париж Олимпиадаси арафасида дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз рекордини янгилади. Терма жамоа Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида 5 нафар аёл дзюдочи билан иштирок этади.
Бугун Тошкент шаҳридаги Олимпия Шон-шуҳрат музейида XXXIII ёзги Олимпиада ўйинлари олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Парижга олиб кетиладиган мухлислар ҳақида ҳам гапирилди. Спорт вазири Адҳам Икрамов бу ҳақда гапириб ўтди. "Мухлислар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ олдик.
Токиода 3 сентябрь куни Top Rank промоутерлик компания томонидан бокс оқшоми ташкил этилади.Турнирнинг асосий жанги биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Наоя Иноэ ва Ти Же Доэни ўртасида кечади.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг расман старт олишига роппа-роса 10 кун қолди. Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясининг мазкур Олимпиададаги иштироки олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Коннор МакДэвид ХХI асрнинг энг яхши 100 нафар спортчиси қаторига кирди. ESPN 2000 йилдан бери энг яхши спортчилар рўйхатини тузиб чиқди.
Кеча Лондон шаҳрида икки ҳафта давом этган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнири ўз якунига етди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг учинчи ракеткаси Карлос Алькараз ATP рейтингида ўзидан бир поғона юқорида бораётган сербиялик Новак Жоковични уч сет натижасига кўра ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/2, 7/6(4).
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор октагонга қайтиши ҳақида баёнот берди. Ирландияликнинг америкалик Майкл Чендлерга қарши жанги айнан Конорнинг жароҳати сабаб бекор қилинганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.