Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Янгиланган рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олган: Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдагидан 2 поғона кўтарилиб 10-ўринга жойлашди; Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги сингари 13-ўриндa; Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдагидан 3 поғона баландлаб, 8-ўринни банд этган бўлса; Жаҳонгир Расулов 2 поғона юқорилади ва 31-ўринни эгаллади; Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этди; Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 2 поғона юқорилаб 30-ўринга жойлашди; Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан поғона баландлаб, 5-ўрин банд этди.
Ҳаваскор боксда Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоировнинг навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши аниқ бўлди. Унга кўра, чарм қўлқоп устамиз 12 июль куни Россия Федерациясининг Серпухов шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомида россиялик боксчи, Европа чемпиони, жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби Дмитрий Двалига қарши рингга кўтарилади.
Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.Ўзбекистон бокс терма жамоаси 19 июнь куни ўз иштирокини ўтказди.
Ўзбек таэквондосида навбатдаги тарихий воқеа: Миллий терма жамоамиз Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун бешинчи йўлланмани ҳам қўлга киритди. Никита Рафалович Олимпиадага боради! Таеквондо WТ бўйича +80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович Париж Олимпиадаси лицензиясига эга чиқди.
Супер яримўрта вазн тоифаси WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов илк ҳимоя жангига тайёргарликни давом эттирмоқда. У 3 август куни АҚШ вакили Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади.
Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жанги санасини очиқлади. Чарм қўлқоп устамиз июль ойида рингга қайтишни режалаштирмоқда.
“Катта дубулға” турнирларининг уч карра чемпиони, дунёнинг иккинчи ракеткаси, испаниялик теннисчи Карлос Алькарас Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтадиган АТП-500 чимли турнири ташкилотчиларидан унинг бўлажак ўйини 20 июнга тўғри келса, ўйинлар тақвимини ўзгартиришни сўрашини айтди. Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни футбол бўйича Испания терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинини ўтказади. Испанлар италияликлар билан ўйнайди.
Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби, жаҳон ва Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига янги сурат жойлади. Чарм қўлқоп устамиз мураббийи Зиятдинбек Тойғонбоев билан тушган суратини намойиш қилди.
Туркияда ўтаётган камондан ўқ отиш бўйича жаҳон лицензион турнири ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амирхон Содиқов яккалик дастурида Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлди.
Бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири якунланди. Premier Boxing Champions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган оқшомнинг марказий жанги енгил вазнда WBA чемпиони Жервонта Дэвис (30-0, 28 КO) иштирокида ўтказилди.
Пуэрто-Рикода профессионал бокс оқшоми якунланди. Марказий жанг биринчи яримўрта вазнда IBF чемпиони, пуэрторикалик Сабриэль Матиас ҳамда австралиялик Лиам Паро ўртасида бўлиб ўтди.
Россиянинг Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинларининг иккинчи куни ортда қолди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси спортчилари 1 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритди.
Аввалроқ WBA Наоя Иноуэ ҳамда Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жангга буйруқ берганди. Лекин Иноуэ Аҳмадалиев билан жангдан қочиб, ўз камарини вакант қолдириши мумкин.
Ўзбекистонда илк бор мукофот жамғармаси 166 минг АҚШ доллари бўлган “Uzchess Cup” турнири ўз якунига етди.Мусобақа ўзбек шахматчилари учун омадли бўлди.
Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуе (27-0, 24 КО) камарини мажбурий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевдан (12-1, 9 КО) ҳимоя қилишга буйруқ берди. Ташкилот томонларга расмиий мактуб юбориб, ҳар икки жамоага жанг ҳақида хабар берди.
Яримўрта вазн тоифасида ўтказилиши керак бўлган Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жанг расман бекор қилинди. Ушбу тўқнашув 29 июнь (бизда 30 июнь тонги) куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 303 турнирининг марказий жанги бўлиши керак эди.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда америкалик собиқ Bellator промоушени чемпиони Майкл Чендлер ўртасидаги жанг ўтказилмайди. Бу ҳақда шахсан UFC раҳбари Дана Уайт ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
Маълумки, Халқаро спорт кенгаши (CISM) бир нечта спорт турлари бўйича мунтазам равишда турли даражадаги мусобақалар, хусусан жаҳон чемпионатларини ўтказиб келмоқда. Жумладан, ташкилот томонидан шу кунгача дзюдо бўйича 41 та жаҳон чемпионати ташкил этилганди.
23 карра Олимпиада чемпиони америкалик Майкл Фелпс тасвири туширилган саккизта расмдан иборат коллекция 2 миллион долларга сотилмоқда. TM3 Sports маълумотларига кўра, “Олтин саккизлик” деб номланган саккизта расм тўплами Фелпснинг 2008-йилги Пекин Олимпиадасида қўлга киритган саккизта олтин медалини англатади.
22 июнь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган UFC турнирининг асосий жангида россиялик жангчи Икрам Алискеров БАА вакили Ҳамзат Чимаев ўрнини эгаллайди. Чимаев соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли австралиялик Роберт Уиттакерга қарши жангда қатнаша олмайди. Чимаев ва Уиттакер ўртасидаги жанг 22 июнь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган UFC Saudi Arabia турнирининг асосий сарлавҳаси бўлиши керак эди.
“CAMC Engineering” компаниясининг Бош директори билан Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёни муҳокама қилинди. Айни кунларда Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси Бош директори Ли Хайсин Тошкентда меҳмон бўлиб турибди.
Россиянинг мурожаатлари бўйича қарор кўриб чиқилади. Пекин Олимпиадасида фигурали учиш бўйича жамоавий турнир якунланганига 857 кун бўлди.
Россиянинг Қозон шаҳрида старт олган БРИКС ўйинларининг биринчи куни Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли бошланди. Ҳамюртларимиз кун давомида 1 тадан олтин ва кумуш, 4 та бронза, жами 6 та медаль жамғаришга муваффақ бўлишди.
Россиялик фигурали учувчилар сўнгги Олимпия ўйинларининг жамоавий турнирида бронза медалга сазовор бўлишганди. Камила Валиеванинг иши ниҳоясига етди - россиялик фигурали учувчи тўрт йиллик дисквалификацияга учради ва у қўлга киритган мукофотларнинг аксариятидан маҳрум бўлди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижроия қўмитаси 2030-йилги қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказиладиган жой сифатида Франциянинг Алп тоғларини, 2034-йилги мусобақа жойи сифатида Солт-Лейк-Ситини танлади. Якуний қарор ХОҚнинг июль ойидаги сессиясида қабул қилинади.
Ўзбекистон делегацияси Қозон шаҳрида старт олган БРИКС ўйинларининг илк кунидаёқ дастлабки медалини қўлга киритди. Унга синхрон сузувчимиз Диана Онкес муаллифлик қилди.
Бугун Россиянинг Қозон шаҳрида VI "БРИКС" халқаро спорт ўйинлари старт олди. 23 июнга қадар давом этадиган ушбу комплекс мусобақада дунёнинг 90 давлатидан 4 500 нафардан зиёд спортчи 29 спорт тури бўйича медаллар учун баҳс олиб боради.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор жароҳати борлигини тасдиқлади.Энг қизиғи, у Майкл Чендлерга қарши жанги шу сабаб билан ўтказилмаслиги мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.
Машҳур америкалик аралаш яккакураш жангчиси Майкл Чандлер ирландиялик Конор Макгрегор билан жанги бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида пост чоп этди. “Ғийбатчилар гапиришига йўл очинг.
Париж-2024 саралаш цикли бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун омадли ўтди, дейиш мумкин. Зеро, қизларимиз жамоамиз тарихида илк бор 4 та йўлланма қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.