Octagon 68. Маҳмуд Муродовнинг рақиби ўзгарди

Чехиянинг Octagon лигасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовнинг рақиби ўзгарди. Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Бугун “Strandja”да 8 нафар боксчимиз ярим финал жангини ўтказади

Болгарияда давом этаётган халқаро турнир доирасида бугун финал олди жанглар бўлиб ўтади. Ушбу босқичга терма жамоамиздан 8 нафар боксчи етиб келди ва бугун улар финал учун рингга кўтарилади.

Хоккей. Ўзбекистон U18 терма жамоаси ЖЧ дебютида ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Таиландда хоккей бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор жаҳон чемпионатида баҳс ўтказди.

Бугун ўзбек хоккейида тарихий кун

Бугун хоккей бўйича Ўзбекистон У18 терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор жаҳон чемпионатидаги ўйинини ўтказади. Таиландда ташкил этилаётган III дивизионнинг «B» гуруҳидаги баҳсларда ёшларимизнинг илк рақиби ЖАР жамоаси бўлади.

Исроил Мадримов «Riyadh Season» турнирида қанча гонарар олгани маълум бўлди

22 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасидаги навбатдаги бокс мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирнинг асосий жанги Дмитрий Бивол ва  Артур Бетербиев ўртасида ўтказилди.

Қиличбозлик. Саблячи йигитларимиз Осиёда тенгсиз!

Кувайтда ўтаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Саблячи йигитларимиз жамоавий дастурда олтин медалларни қўлга киритишди.

“Strandja”да бугун ўзбек боксчилари рингга кўтарилмайди

Бугун “Strandja”да баҳслар давом эттирилади.Кун доирасидаги жанглардан вакилларимиз иштирокидаги учрашувлар ўрин олмаган.

Абдумалик Ҳалаков профессионал боксда иккинчи ғалабасини қўлга киритди (видео)

27 февраль куни Испаниянинг Севилья шаҳридаги "Centro Deportivo San Pablo" мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Дастур доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Ҳалоков ўзининг иккинчи профессионал жангини ўтказди.

Жаҳон чемпионига уй совға қилинди

Жаҳон чемпионига Фарғона ҳокими уй совға қилди. Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 23 ёшли ўсмирлар ўртасида “Юнон-рим” кураши бўйича 1-жаҳон чемпиони Алишер Ғаниевга Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидан квартира калитини топширди.

Бокс. Халоков венесуэлалик рақибини муддатидан олдин таслим этди

Бугун Испаниянинг Севилья шаҳридаги Centro Deportivo San Pablo мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, турнир доирасида ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Абдумалик Халоков ҳам рингга кўтарилди.

Странжа-2025: Олти нафар боксчимизда ғалаба, Ҳасанбой Дўсматовга мағлубиятга учради

Бокс бўйича «Странжа» турнирида навбатдаги баҳслар якунланди. Кун давомида жанг қилган етти нафар боксчимиздан олтитаси ғалабага эришди.54 кг.

Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарига «Дўстлик» орденини топширди

Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни “Катта дубулға” халқаро турнири доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Халқаро дзюдо федерацияси раҳбари Мариус Визерни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Диёра Келдиёрова дзюдо спорт клуби фаолиятини бошламоқда

Бугун пойтахтимиздаги 17-умумтаълим мактабида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова дзюдо спорт клуби залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Халқаро дзюдо федерацияси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти иштирок этган тадбир дзюдо оиласи учун ўзига хос байрамга айланди.

Спорт вазири Андижон спорт инфратузилмаси билан танишиб чиқди

Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов Андижон вилоятида ўрганиш ишларини амалга оширди Дастлаб, вазир ўринбосари томонидан Жалақудуқ туманидаги спорт мактабининг ҳолати танишилиб, яратилаётган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Шундан сўнг, тумандаги спорт клуби билан танишиб, унинг шаҳар аҳолиси, айниқса, ёшлар учун спорт инфратузилмасини ривожлантиришдаги аҳамияти ўрганилди.

Қиличбозлик. Фернанда Эррера – Осиё чемпиони!

Кувайтда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Саблячи қизлар ўртасидаги баҳсларда юртдошимиз Фернанда Эррера олтин медалга эга чиқди.

“Strandja”да бугун 7 нафар боксчимиз жанг қилади

Болгарияда давом этаётган халқаро турнир доирасида бугун вакилларимиз ўз жангларини ўтказади. Баҳслар тобора ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Халқаро олимпия қўмитаси вақтинчалик World Boxing ташкилотини тан олди

ХОҚ Ижроия кенгашининг сиртдан ўтказилган йиғилишида, World Boxing бокс ташкилоти вақтинчалик тан олинганини билдириб ўтди. Қарор қабул қилишда рол ўйнаган асосий мезонлар ҳам санаб ўтилди:Ташкилот таркибига бешта қитъадан 78 та миллий федерациялар аъзо, шунингдек 4 та қитъа конфедерацияси ҳам тузилган.

Халқаро дзюдо федерацияси президенти билан ҳамкорлик масалалари белгилаб олинади

Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер пойтахтимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти кутиб олди.

Бокс. «Strandja» мусобақасида яна иккита ғалабага эришдик

Болгарияда давом этаётган бокс бўйича “кичик жаҳон чемпионати”да яна бир кун ортда қолди. Бугун рингга кўтарилган ҳар икки боксчимиз ҳам ёрқин жанг ўтказиб, навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритишди: -54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Жойс Петси (Ирландия) 5:0+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Георги Георгиев (Болгария) (1-раундда техник ғалаба).

Ўзбекистонлик жангчи Машрабжон Рўзибоев UFC’дан четлатилди

UFC билан 11 февраль куни битим имзолаган ўзбекистонлик MMA устаси Машрабжон Рўзибоевнинг шартномаси бекор қилинди. У 16 февраль куни UFC Vegas 102 турнирида дебют қилиши керак эди.

«Strandja», 3-кун. Бугун икки боксчимиз ўз жангини ўтказади

Болгарияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича «Strandja» мусобақасининг учинчи куни доирасидан 2 нафар вакилимизнинг баҳслари ўрин олган. Жаҳонгир Зокиров яна бир бор ғалаба учун рингга кўтарилса, Шаҳзод Музаффаров ўзининг илк жангини ўтказади.

«Strandja», 2-кун. 3 ғалаба, 5 мағлубият

Бокс бўйича «Странжа» турнирининг иккинчи кун беллашувлари ортда қолди. Кунда давомида рингга кўтарилган юртдошларимиздан Жавоҳир Умматалиев, Тўрабек Ҳабибуллаев ҳамда Жаҳонгир Зокиров кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.

Хоккей. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига жўнаб кетди (видео)

Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача U18 жаҳон чемпионатининг IIIB дивизионида иштирок этади. Бугун делегациямиз Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига жўнаб кетди.

Юртимизда гандбол ривожини янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди

Бугун Ўзбекистон гандбол федерациясининг конференцияси бўлиб ўтди. Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этган мазкур тадбирда федерациянинг истиқболли режалари муҳокама қилинди.

Бугун кичик жаҳон чемпионатида 8 нафар боксчимизга мухлислик қиламиз

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Странжа" турнири бўлиб ўтмоқда. “Strandja” мусобақасининг иккинчи кунидан 8 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган.

«Strandja». Бугун 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Бугун Болгарияда навбатдаги кун баҳслари бўлиб ўтади.“Strandja” мусобақасининг иккинчи кунидан 8 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган.

Ўзбекистонлик ёш қиличбозлар Қувайтдаги Осиё чемпионати умумжамоа турнирининг кумуш медали совриндори

Жорий йилнинг 23-февраль куни Қувайтда Осиё чемпионати доирасида қилиcбозликнинг уч турдаги йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида жамоавий мусобақа бўлиб ўтди. Қувонарлиси, Ўзбекистон қиличбозлик бўйича саблячи ўгил болалар терма жамоаси қитъанинг 16 та кучли жамоалари орасида ўз маҳоратини намойиш этиб, 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди ҳамда кумуш медалларни қўлга киритди!

Спорт гимнастикаси: 50 ёшли Оксана Чусовитина Германияда совриндорликка эришди

Шу кунларда Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича 2025 йилги жаҳон кубогининг биринчи босқич мусобақалари ўтказилмоқда. Дунё спорт гимнастикасининг ўнлаб номдор спортчилари, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлари иштирок этаётган баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Бокс. Исроил Мадримов ва Виржил Ортис жанги видеошарҳи

Америкалик Виржил Ортис биринчи ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвони учун кечган жангда ўзбекистонлик Исроил Мадримовни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди. Жанг видеошарҳини томоша қилинг.

UFC Fight Night. Нурсултон Рўзибоев рақибини нокаутга учратди (видео)

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида бугун, 23 февраль тонгида бўлиб ўтаётган UFC Fight Night мусобақасида Прелим карднинг иккинчи жангида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Нурсултон Рўзибоев октагонга кўтарилди. Унга америкалик UFC дебютанти Эрик Макконико рақиблик қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.