«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълумотига кўра, ҳодиса 28 апрел куни содир бўлган. Синов муддатида ишлаётган 18-автобус саройи ҳайдовчиси йўловчиларни ташиш қоидаларини бузган ва ноўрин хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб, йўловчилар норозилигига сабаб бўлган.
Ҳолат кўриб чиқилиши якунларига кўра, ҳайдовчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Компанияда шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчилар ўртасида мулоқот маданияти, йўловчиларга хавфсиз хизмат кўрсатиш ва интизомга риоя қилиш масалалари бўйича қўшимча йўриқномалар ўтказилиши маълум қилинди.
Идора йўловчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.