Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
“Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова Ўзбекистонда эркатой ҳайдовчиларни тийиб қўйиш учун қонунчиликда жиддий ўзгаришлар қилиш кераклигини таъкидлади. Унга кўра, 2023 йилда содир этилган 9 минг 839 та ЙТҲ оқибатида 9 минг 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар киши ҳалок бўлган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорликда янги навигация йўлагини жорий этди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистондан қарийб 25 дона қадимий тангалар олиб кетилишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Toshkent-AERO» ИБК ахборот хизмати хабар берди.
Россияда ота-онаси томонидан қаровсиз ёки назоратсиз қолдириб кетилган 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Президент Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилишда “Ташаббусли бюджет” доирасидаги кўплаб лойиҳалар иши ҳали бошланмаганини танқид қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Япониянинг Ямагата префектурасида аҳолини жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш учун кунига камида бир марта кулишга ундайдиган қонун қабул қилинди. Бу ҳақда маҳаллий «The Asahi Shimbun» газетаси хабар бермоқда.
Урганч халқаро аэропорти реконструкция қилиш учун ёпилгани сабабли авиақатновлар Нукус халқаро аэропортига кўчирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилиш давом этмоқда. Вилоятдаги йирик боғбонларнинг ерида 50-100 тонналик музлаткичли омбор ташкил қилиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Айни пайтда Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
12 июль куни Uzbekistan Airways Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча ҲЙ81/82 рейсини амалга оширади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлигида қўшма фильмлар яратилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар беришича, дунёнинг баъзи мамлакатларида mpox (маймун чечаги) вируси яна фаоллаша бошлади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Евросиё патент ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ўт ўчириш машинаси ва Gentra иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Юксалиш маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан танишди. Ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган бу маҳаллада 3 минг 300 нафарга яқин аҳоли яшайди.
Янгиҳаёт туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон ва Япония таҳлил марказлари томонидан ташкил этилган конференциясида иштирок этди.
Мамлакатнинг Абшерон вилоятида, аниқроғи Меҳдиобод қишлоғида жуда ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Вазир Азиз Абдҳакимов бошчилигидаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги делегацияси 8–9 июль кунлари Хитойнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТнинг «Яшил» ривожланиш форумида иштирок этди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Энергетика бозорини либераллаштириш Ўзбекистоннинг карбонсизлаштириш жараёнларини фаоллаштириш бўйича асосий қадамларидан биридир. Бу энергия тежашга кўмаклашади ва хусусий секторнинг қайта тикланувчи энергия манбаларига сармоя киритиши учун қулай муҳит яратади.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда автомобиль ойналарини рухсатномасиз қорайтирганлик учун белгиланган жарима миқдорини камайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда агентлик расмий сайтида хабар берилди.
Самарқанд халқаро технология университети(SIUT) ўзининг академик салоҳияти замон талабларига ҳамоҳанг бўлиши йўлида тинмай изланмоқда. Иқтидорли муҳандисларни тайёрлаш, уларни илғор назарий ва амалий билим олишлари учун барча шароитларни яратиш мақсадида жаҳоннинг етакчи университет ва корпорациялари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
Самарқандда АҚШга, Андижонда Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўзгидромет” 11 июль, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
БМТнинг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг “Жаҳон миқёсидаги муҳим қишлоқ хўжалиги мероси тизими” (GIAHS) ташаббуси доирасида Ўзбекистонда GIAHS мақомини олиш учун танланган ҳудуд сифатида қаралиши мумкин бўлган ҳудудларнинг миллий рўйхати шакллантирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, бундай тизимлар кўпинча ҳудудий ривожланишнинг асоси бўлган қишлоқ хўжалиги биохилма-хиллиги, барқарор экотизимлар ва қимматли маданий меросни ўзида мужассам этган ажойиб ландшафтларни ўз ичига олади.
Ижтимоий тармоқларда «Самарқандда қўшни яна котлован ковлаб қўшнисини уйини қулатди» сарлавҳаси остида видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълумот берди.
Тошкент шаҳри Бектемир туманида эркак шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Millar» дастурида хабар берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бугун иккинчи ва ундан кейинги таълим бўйича ўқишга кириш учун онлайн ҳужжат топшириш бошланди. 2024/2025-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.