Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги чора-тадбирлар пакети жорий этилди. Тегишли қоидалар Президентнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти якунлари бўйича 27 август куни имзоланган ПФ-175-сонли Фармонида белгиланди.
Янги Тошкентда барпо этилган фаввора бир йўла икки йўналишда жаҳон рекордини қайд этди. Фаввора баландлиги ҳамда сув экранининг айлана проекцияси майдони бўйича Guinness World Records китобига киритилди.
Минск шаҳрида Беларусь мудофаа вазири, генерал-лейтенант Виктор Хрениннинг Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нуриддин Мамажонов билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар ҳарбий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтказилаётган трек велоспорти бўйича Осиё кубогидаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Мусобақанинг биринчи кунида спортчиларимиз икки та олтин медальни қўлга киритди.
Ўзбекистон жаҳон билан савдо алоқаларини тобора фаоллаштирмоқда. Мамлакат 200 дан ортиқ давлат билан савдо муносабатларини йўлга қўйган.
Ўзбекистон терма жамоаси 23–25 август кунлари Тошкентда ўтказилган III Очиқ Марказий Осиё енгил атлетика чемпионатида медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада тўққиз мамлакатдан 294 нафар спортчи иштирок этди.
Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Ташриф доирасида олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументига анъанавий тарзда гул қўйди.
1 сентябрдан бошлаб тегишли QR-кодли ҳужжатсиз автомобилларга газ-баллон ускуналарини ўрнатишга рухсат берилмайди. Шунингдек, зарур рухсатномасиз газ ускуналарини ўрнатганлик учун, жумладан, жарима шаклида жавобгарлик белгиланган.
АҚШда Ўзбекистон миллий тўлов тизимларига тегишли HUMO ва UZCARD банк карталарига тўғридан-тўғри пул ўтказиш имконини берувчи янги рақамли сервис ишга туширилди. Янги сервис Нью-Йоркда Ўзбекистонлик тадбиркорлар Хусрав Маҳмудов ва Акмал Абдуллаев томонидан ташкил этилган uPay.net финтех платформаси негизида ишга туширилди.
Валияҳд шаҳзода Хокон отаси, Харальд V вафотидан сўнг Норвегиянинг янги қироли бўлди. 53 ёшли монарх Хокон VIII номини қабул қилиши кутилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида жами 166 893 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,1 минг нафарга ёки 17,7 фоизга ошган.
Август ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида мўътадил иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати 33–38 даража атрофида бўлади.
Сиэтл шаҳри мэри Кэти Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни шаҳарда «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб расман эълон қилди.
28 август куни Тошкентдаги Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, уламолар, нуронийлар ҳамда зиёлилар иштирок этди.
Ўзбекистон Марказий банки Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан учта тангадан иборат махсус тўпламни муомалага чиқарди. Тангаларда Мустақиллик монументи, Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази ва «35» рақами тасвирланган.
УЛАН-БАТОР, Мўғулистон — 2026 йил 27 август. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси Томонлар конференциясининг 17-сессияси (UNCCD COP17) доирасида ўтказилган параллел тадбирда Ўзбекистоннинг барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ландшафтларни комплекс бошқариш борасидаги тажрибасини тақдим этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади. Давлат раҳбари халқни Мустақиллик байрами билан табриклаб, мамлакатнинг энг улуғ байрами Янги Тошкентда ўтказилаётгани тантана шукуҳини янада ошираётганини таъкидлади.
Минск шаҳрида Ўзбекистон қовунига бағишланган фестиваль бошланди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.
Ўзбекистон енгил саноатининг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашни мақсад қилмоқда. Бу йўлда немис ҳамкорлари билан алоқаларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқни байрам билан табриклади.
Норвегия қироли Ҳаральд V Ослодаги университет шифохонасида вафот этди. Монарх 89 ёшда эди.
28 август куни Тошкентдаги Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, уламолар, нуронийлар ҳамда зиёлилар иштирок этди.
Бугун Ўзбекистонда асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
2030-йилга бориб ҳудудлардаги иқтисодий ўсиш натижалари бугунги тенденциялар билангина эмас, балки қайси ўсиш драйверларини ишга тушириш, мавжуд хавф-хатарларни бартараф этиш ҳамда натижага йўналтирилган ҳудудий иқтисодий сиёсатни шакллантириш билан белгиланади. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) “Ақл марказлари” билан ҳамкорликда ҳудудлардаги иқтисодий ўсишни баҳолаш ва прогнозлаштиришнинг ягона методологик ёндашувини шакллантирмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ва мамлакат Бош вазири Шаҳбоз Шарифга Исломободдаги тиббиёт муассасасида содир бўлган фожиали ёнғин муносабати билан таъзия йўллади. Ҳодиса оқибатида кўплаб болалар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.
2026/2027 ўқув йилидан Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида биринчи смена дарслари соат 08:00 да бошланади. Шу тариқа, биринчи сменада ўқийдиган талабалар аввалгидан бир соат эртароқ дарсга келишларига тўғри келади.
Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан самимий ва дўстона руҳда учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги босқичи, савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қозоғистонда фаолият юритган ўзбекистонлик профессор Иқболжон Қорабоев қарийб икки ойдан бери ҳибсда сақланмоқда. Унга Қозоғистон Жиноят кодексининг 176-моддаси — жосуслик бўйича гумон билдирилган.
Тошкентда АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги ва Ўзбекистон ҳамда АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 34 йиллигига бағишланган Freedom 250 Music Festival бўлиб ўтади. Мазкур тадбир АҚШнинг Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилаётган Freedom 250 лойиҳаси доирасида ўтказилади.
Сўнгги ўн йилда Ўзбекистонда ўртача пенсия миқдори уч баробардан кўпроқ ошди. 2016 йилда пенсионер ойига ўртача 494 минг сўм олган бўлса, 2025 йилга келиб бу сумма қарийб 1,65 миллион сўмга етди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.