Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонун қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Таъкидланишича, амалдаги Қонун 2009 йилда қабул қилинган бўлиб, унда электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори, жумладан, соҳада рақобатни қўллаб-қувватлаш механизмлари назарда тутилмаган.
Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Сергели туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ ЙҲХБ хабар қилди.
Ўрмон хўжалиги фаолиятида рақамли технологиялар ва ГИС воситаларидан фойдаланиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAO)нинг «Ўзбекистон тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш» лойиҳаси томонидан илгари сурилаётган муҳим йўналишлардан биридир. Глобал экологик жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилаётган ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги билан биргаликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида шу кунгача Китоб, Деҳқонобод, Поп туманларида бир қанча дала машғулотлари олиб борилди.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида бедарак йўқолган 6 ёшли боланинг жасади сув билан тўлдирилган қудуқдан топилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
«UCLA Health» томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатадики, уйқусизликни даволашда ишлатиладиган дори опиоидларга (морфин ва фентанил каби кучли оғриқ қолдирувчи воситаларни ўз ичига олган дори тури бўлиб, ўзига қарам қилиш хусусиятига эга – таҳрир) қарамликнинг олдини олишга ёрдам беради. Тадқиқотга кўра, уйқусизликка қарши дорилар суворексант сичқонларда опиоидларга қарамликни блокировка қилиши ва оғриқни енгиллаштириши мумкинлиги аниқланган.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 июль куни геология соҳасидаги ишлар ва инвестиция лойиҳалари ижроси билан танишди. Мутасаддилар йил бошида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ахборот берди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Мухаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Оролбўйи ҳудудидаги фаолиятини давом эттирмодқа. Хусусан, Қорақалпоғистондаги 16 та туман ва шаҳарлардаги 403 та маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар, Президент Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар асосида аҳоли турмуш шароитини ва даражасини яхшилаш бўйича ўтган бир ой мобайнида қатор ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 15 июлидан 15 августигача Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган аксарият поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан қатновини амалга оширади. Жумладан, бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари, “Шарқ”, “Насаф” ҳамда «Тошкент — Андижон — Тошкент», «Тошкент — Волгоград — Тошкент», «Душанбе — Тошкент — Душанбе» йўловчи поездлари Жанубий вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.
Ижтимоий тармоқларда қорамолларда янги касаллик учраётгани ва Андижондаги қорамол ва чорва бозорлари тозалов учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдиришича, орамолларда янги касаллик тури аниқланмаган.
Фарғонада “Lacetti” ва “Жигули” тўқнашиши натижасида бир киши вафот этди. Ҳолат 2024 йил 8 июль куни 10:30 ларда Қува тумани “Сойгузар” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида «Cobalt» пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган қизчани уриб юборгани айтилган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистон етакчисига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ижтимоий тармоқларда Gentraъдан 5 киши тушиб бир болани даҳшатли тарзда калтаклагани ва машинага ортиб кетгани ҳақида видеолар тарқалди. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мамажонов Шоҳрухмирзо Олимжонович Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) дунёнинг энг кучли клублари янги рейтингини эълон қилди. «Навбаҳор» ПФК матбуот хизматига кўра, «Топ-500» рейтингида Ўзбекистоннинг учта жамоаси номи ҳам қайд этилган.
Ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ муносабат билдирди.
8 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси (собиқ Гвардейская) 2-уйда жойлашган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими вақтинча ёпилади. Бу ерда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) Лойиҳалаштириш масалалари департаменти бош директори Анас Айсам билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Унда Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган йирик лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб қувватлаш ҳамда техник-гуманитар ёрдамларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланма олиш мақсадида келган ишсизлар улар бундан бир неча кун аввал ишга қабул қилинганлиги сабабли жамоат ишларига жалб қилиниши мумкин эмаслигини эшитиб, ҳайрон бўлишди. Улар ҳеч бир корхона улардан ишга қабул қилиш учун ариза ёздирмагани, ишга кириш ҳақида буйруқ чиқармаганлигини айтиб, масалага ойдинлик киритишни талаб қилишди.
Тошкентнинг Учтепа туманида 16 ёшли йигит Malibu’да пиёдани уриб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг «Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш» шиори остидаги норасмий саммитида иштирок этди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва ТДТ Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ҳам қатнашди.
Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади.
Ижтимоий тармоқда Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги бу хабар мутлақо ёлғонлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўзбекистонда тиббий техникалар ва рецептсиз сотиладиган дори-дармонларга нисбатан нарх чекловларини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов 4 июль куни тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги бизнес вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида маълум қилди.
2024 йилнинг январь—май ойларидаги бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини бу ерда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига асосан қарздор акциядорлик тижорат банкидан ундирувчи О.Б. фойдасига жами 635 млн.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.