2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган. Бу маълумот Ички ишлар вазирлигининг 2023 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида йиғилиши тақдим этган ахборотида келтирилди.
«Uzbekistan Airways» 21-24 март кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева маълум қилди.
Хоразм вилоятига ташрифнинг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва йирик хорижий инвестиция компанияси раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
ФИДE март ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингида 🇺🇿Нодирбек Абдусатторов 2750 очко билан 11-ўринда қайд этилди.
Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиб, тасдиқлаш учун мамлакат Сенатига юборди. Ўзбекистон ушбу ҳужжатни 2023 йилнинг 30 ноябрь куни ратификация қилганди.
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи дарс жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалмоқда. Бош прокуратура Матбуот хизмати бошлиғининг маълум қилишича, ҳолат Хонқа туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.
Сўнгги 20 йилда кўп мамлакатларда гиёҳвандлик воситалари билан бирга психотроп ва психофаол моддаларни истеъмол қилувчиларнинг сони ошиб бормоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни молиялаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, спортчилар учун ID-карталарни жорий этиш ва пойтахтда тиғиз вақтларда юк машиналарининг ҳаракатланишини тақиқлаш – қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 мартдан кучга киради. Norma.uz хабарига кўра, 1 мартдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчиларни молиялаштириш Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчиларга экспортдан олдинги ва экспорт савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йилгача муддатга молиявий ресурслар ажратилади: • 100 минг долларгача – экспорт ҳажми 100 минг доллардан 1 миллион долларгача;• 1 миллион долларгача – экспорт ҳажми 1 миллион доллардан 2 миллион долларгача;• 2 миллион долларгача – экспорт ҳажми 2 миллион доллардан 4 миллион долларгача;• 3 миллион долларгача – экспорт ҳажми 4 миллион доллардан ортиқ.
Шавкат Мирзиёев 29 февраль куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманига бориб, янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди.
Соат 11:50 ҳолатига кўра, ҳаводаги майда чанг зарралари PM 2.5 концентрацияси 165,5 мкг/м3 ни ташкил этади, бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ҳаво сифатининг ўртача даражасидан 33,1 баравар юқори. Бу ҳақда IQAir портали хабар бермоқда.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмтаи хабар қилди.
Тошкент ва Мумбаи ўртасида авиақатнов қайта тикланмоқда.Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан апрель ойида Тошкент–Мумбаи–Тошкент ҳаво қатновини қайта тикланаётгани ҳамда мамлакатимизнинг жозибадор туризм йўналишларига бағишланган йирик тақдимот маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Тошкентда «King Long» русумли автобус ва “Tracker” русумли енгил автомобили иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” тезкор маълумот тақдим этди.
Электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Масалан, қишлоқ хўжалиги ерларида қуёш панелларини ўрнатиш, яъни “агровольтаика” бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бугун белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли ижроси учун масъулиятини кучайтириши лозимлиги, сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга қатъий чора кўрилиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича 2024 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақида давлат раҳбарининг Матбуот котиби хабар бермоқда.
Бугун Қозоғистон парламент ялпи мажлисида “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Шартнома давлат раҳбарлари бошчилигида ташқи сиёсат, хавфсизлик ва трансчегаравий сувлар масалаларини белгиловчи Олий давлатлараро кенгашни ташкил этишни назарда тутади.
“Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-88-сон, 27.02.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 майгача давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилади.
2024 йил 1 июнга қадар жамоатчилик экология назоратчилигига номзодлар Экология вазирлиги томонидан мустақил таълим шаклида махсус тайёргарликдан ўтказилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 24 февралидаги “Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида алоҳида қайд этилган.
“Қурилиш — Uzbuild-2024” халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзбекистонда бунёдкорлик. Янги Тошкент — табиат ва келажак шаҳри” мавзусида конференция бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхоналари бошчилигидаги 20 дан зиёд вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент вилоятида давом эттирди. Ишчи гуруҳ томонидан бир ҳафта давомида Тошкент вилоятида аҳоли кайфияти билан боғлиқ долзарб муаммоларни ўрганиш ва уларни имкон қадар жойида тезкорлик билан ҳал этиш масалалари билан шуғулланди.
“Ўзбекистон-2030”стратегиясига асосан мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбалари 2030 йилга қадар 25 минг МВт.га ҳамда жами истеъмолдаги улуши 40 фоизга етказилади, иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 2010 йилдаги даражадан 30 фоизга қисқартириш каби чоралар кўзда тутилган. Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси” маркази Сенат, Жаҳон банки ва Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик масалалари ва халқаро тараққиёт бўйича вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказган “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқоти натижалари: яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланишга ўтиш” мавзусига бағишланган давра суҳбатида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков маълум қилди.
26 февраль куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан «2027 йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» резолюцияси бир овоздан маъқулланди. Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ушбу резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевга 27 февраль куни Тошкент шаҳрида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан унумли фойдаланиш, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини рўёбга чиқариш, аҳолининг уй-жой шароитлари ва шаҳарлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор мақсад ва вазифалар белгиланган.
“Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-87-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Болалар омбудсмани котибиятига Бухоро вилоятида яшовчи 15 ёшли боладан мурожаат келди, деб хабар бермоқда болалар ҳуқуқлари бўйича вакил матбуот хизмати. Айтилишича, М.М.
“Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-39-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Бойсун туманининг Дуоба қишлоғида 6 кишидан иборат оила аъзолари қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан заҳарланган. Ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этган, она эса жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Оила ва жамият, жамият ва оила. Иккаласини бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди.
COP29 халқаро конференсиясига мезбонлик қилиш ҳуқуқининг Озарбайжонга берилиши мамлакатимиз ташаббусларининг халқаро майдонда қўллаб-қувватланиши ҳақидаги тасдиғидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсиясининг иштирокчилари конференсиясининг 29-сессияси (COP29) бутун мамлакатларнинг якдил қарори билан 2024-йилда Озарбайжонда ўтказилиши ушбу мамлакатга бўлган халқаро майдон ишончининг яна бир намунасидир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.