Сергилида машина устахонаси ёниб кетди

Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати Сергели туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди. Бугун, 11 июнь куни соат 13:24 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 6 а-дахасидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

“Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси доирасида 115 нафар хотин-қизлар ишли бўлди

Президент Халқ қабулхонасининг “Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси Бухоро вилояти Шофиркон туманида катта фестивалга айланди. Эрта тонгдан туман марказида ўтказилган соғлом ҳаёт учун “5000 қадам” юриш марафони Ёшлар боғидаги турли кўргазмалар-у китобхонлик анжуманига, ёш рассомлар учун маҳорат дарслари-ю ҳарбий-ватанпарварлик дастурларига, спорт мусобақалари-ю аҳоли даромадини ошириш йўлидаги эзгу амалларга уланиб кетди.

Судларда тергов судьяси лавозими жорий этилади — Президент Фармони

“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-89-сон, 10.06.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади; жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилади; жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартиби белгиланди; тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади; тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

2017-2023 йиллардаги Ўзбекистоннинг экспорт географияси сезиларли даражада кенгайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг 2017-2023 йиллардаги экспорт географиясини таҳлил қилди. Мамлакатимиздан товарлар ва хизматлар экспорт қилинадиган давлатлар сони ва маҳсулотлар тури тобора ортиб бормоқда.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити куни аниқ бўлди

Президент “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ўзбекистонда Муборак Қурбон ҳайити 16 июнь, якшанба куни нишонланади, деб хабар бермоқда Мусилмонлар идораси Матбуот хизмати.  Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Бухорода ўз фарзандини мунтазам калтаклаб келган она қамалди

6 ёшли боласини икки йилдан бери калтаклаб келган онага суд ҳукми ўқилди. Ундан оналик ҳуқуқи олиб ташланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.  Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Самарқандда Дамас икки нафар пиёдани уриб кетди

Тойлоқ туманида пиёдалар билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

Тожикистонда содир бўлган зилзила Сурхондарёда сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 11 июнь куни Тошкент вақти билан 09:13 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 68,15 градус шарқий узунлик.

Ўзбекистонда “Менинг боғим” лойиҳаси бўйича овоз бериш бошланди

“Менинг боғим” лойиҳалари бўйича оммавий овоз бериш жараёнларида бошланди.  Фуқаролар 2024 йилнинг 10-20 июнь кунлари “Очиқ бюджет ” ахборот порталида “Менинг боғим” лойиҳалари бўйича ўз таклифларини киритишлари мумкин.

“Ваҳимага ўрин йўқ” — ҳоким Қашқадарёдаги сув омбори юзасидан аҳолига мурожаат йўллади

Шаҳрисабз тумани ҳокими ва Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи “Ҳисорак” сув омборидан туриб аҳолига мурожаат қилди. Кеча, 10 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати ҳақида хабар берилганди.

Бокс. Мэнни Пакьяо қайтмоқда! Унинг рақиби RIZIN чемпиони!

Мэнни Пакьяо қайтмоқда! Унинг рақиби RIZIN чемпиони!.

Ҳокимларга 1 тадан туманни электр ва газ тежаш бўйича намуна қилиш топширилди

Аввал хабар берилганидек, бугун Президентраислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиш ўтказилди. Унда давлат раҳбари тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг бу йил электр ва газни тежаш режаси қониқарсиз эканини, улар янада катта марра олиши шартлигини таъкидлади.

2017-2023 йилларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,49 баробар ошди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда саноатни ривожлантиришда эришилган асосий натижаларни таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,49 баробар ошди ва барча асосий тармоқларда ўсиш суръатига эришилди.

Электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади

Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етди. Бу ҳақида Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Ўзбекистонда уйларда электромобиллар учун қувватлаш ускунасини ўрнатишга рухсат берилади

Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган электр транспорт воситалари эгалари учун тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади. Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади.

Энергоинспекция ҳар йили йирик электр ва газ истеъмолчилари рўйхатини эълон қилиб боради

Президент раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Магнит бўрони пайтида нима қилиш керак: 5 та фойдали маслаҳат

Магнит, шунингдек, геомагнит бўронлар қуёш шамоли ва чақнашлари натижасида Ер магнитосферасидаги бузилишлардир. Ушбу бўронлар сайёрамизга турли хил таъсир кўрсатиши мумкин.

Навоийда учта машина тўқнашиши оқибатида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди

“Навбаҳор-Нурота” йўлида бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган Damas машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган Gentra қарама-қарши томондан келаётган Onix билан тўқнашган. Бунинг оқибатида Onix’да бўлган бир оиланинг 5 аъзоси ҳамда Gentra’да бўлган эркак воқеа жойида вафот этган.

Қозоғистон чигирткаларга қарши курашиш учун самолётлар жалб қилди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида чигирткаларга қарши курашга 70 та техника, тўртта самолёт жалб қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигига таяниб, Tengrinews хабар берди.

2017 — 2023 йилларда Ўзбекистондаги жами корхона ва ташкилотлар сони 1,7 маротаба кўпайган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда фаолият юритган корхона ва ташкилотлар билан боғлиқ демографик ҳолатнинг ўзгаришини таҳлил қилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири бу тадбиркорлик субъектлари сонини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини оширишдир.

Бухоро вилояти туманларини чигиртка босди — видео

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларини зарарли чигиртка босгани ҳақидаги видеороликлар тарқалди.  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг хабар қилишича, кечанинг ўзида чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати мутахассислари Бухоро вилояти Ромитан туманининг Газли массивида кимёвий кураш тадбирларини олиб борган ва зарарли ҳашарот тарқалиши хавфи бартараф этилган.

Ўзбекистонда 1-синфга қабул жараёнлари қачондан бошланиши маълум қилинди

Қабул жараёнлари икки босқичда бўлади. Дастлаб микро-ҳудуд доирасида, сўнг микро-ҳудуддан ташқарида.

Андижонда кўчада турган газли сувнинг кислород баллони ёрилиб кетди — видео

Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда Асакада газли сувнинг кислород баллони ёрилиб кеттгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент вилоятида тўрт нафар аёлни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди — видео

42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги 4 нафар аёлни Истанбулга жўнатаётган вақтда ушланди. Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан навбатдаги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

2024-2025-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентдаги фавқулодда ҳодиса сабаб иккита туман аҳолиси “свет”дан узилди

Аввал хабар қилинганидек, Тошкентжа ИИВ биноси яқинида кучли қора тутун тарқалгани акс этган видеолар тарқалди.  ФВВ хабарига кўра, Яккасарой тумани, Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ер ости туннелида электр симларини туташи кузатилган.

Велоспорт. Олга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида аёллар Элита тоифасида индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди.Аёллар ўртасида кечган индивидуал вақт пойгасида Олга Забелинская олтин, Янина Кускова кумуш медалга сазовор бўлди.

Эпицентри Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Тожикистонда содир бўлган ер силкиниши Сурхондарёнинг бир нечта ҳудудларида сезилди. Бугун, 10 июнь куни Тошкент вақти билан 08:14 да (10.06.2024 йил, Гринвич бўйича 03:14 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Расман: Андижонга Eminem, Psy, 50 Cent, Pitbull келмайди

Вилоят ҳокимлиги аввалроқ берган эълонига ўзи қайта изоҳ бериб, фестивалга кимлар таклиф қилинганини маълум қилди. Бир неча кун олдин Андижон вилояти ҳокимлиги Андижоннинг Хонабот туманида ўтказилиши режалаштирилаётган “Дунё садолари” фестивалига дунё юлдузлари келиши ҳақида видеолавҳа берган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.