Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни олий давлат мукофоти билан тақдирлади

Туркия президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади. Анқара шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президентининг Туркияга ташрифи якунланди

Анқара шаҳридаги самарали Ўзбекистон-Туркия саммити якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат янада кўтарилади

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон ўртасида темир йўл қурилиши бўйича битим имзоланди

Пекин шаҳрида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Президент Матбуот котиби хабар берди.

Нурсултон Рўзибоев UFC билан шартномасини янгилади

Нурсултон Рўзибоев UFC промоушени билан шартномани янгилади. Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Ўзбекистон Ғазо муаммоси бўйича Туркиянинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди — Мирзиёев

"Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган давлатлар бу қотилликларга, ваҳшийликларга кўз юммоқда", - дейди Шавкат Мирзиёев.

Тошкентда такси ҳайдовчиси жинсий аъзосини ушлаб, йўловчи қизга шилқимлик қилди

Суд ҳайдовчи эркакка жазо тайинлади. Тошкентда йўловчи қизга шилқимлик қилган такси ҳайдовчисига нисбатан жазо тайинланди.

Кураш. Осиё чемпионати учун таркибимиз маълум бўлди

6-11 июнь кунлари Эроннинг Теҳрон шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон кураш федерацияси ушбу нуфузли мусобақа учун терма жамоа таркибини эълон қилди.

Спорт вазирлиги томонидан инновацион платформа тақдим этилди

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва улар учун қулай шароитлар яратиб бериш мутасаддилар олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади. Бунинг учун ҳукумат томонидан махсус платформа ишлаб чиқиш борасида топшириқ берилган бўлиб, бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида унинг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик янада кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар жадал ривожланмоқда, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик фаоллашмоқда.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов IBF чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин

Шаҳрам Ғиёсов IBF чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин. Таниқли промоутер Эдди Хирн ушбу жангни ташкил қилиш бўйича амалий ҳаракатларни бошлаб юборди.

Тарихда илк бор: Марказий банк хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди

Жорий йил 27-31 май кунлари Жаҳон банки миссиясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Марказий банки илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиш қатъий эканини тасдиқладилар

Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Қурбон ҳайити билан бир-бирларини самимий қутладилар.

Анқарада Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Маросимдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. 6 июнь куни Анқара шаҳридаги президент саройида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб боради

2026 йил ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралашининг «E» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу терма жамоалар ўртасидаги биринчи баҳсда ҳамюртларимиз сафарда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бир ярим йил ичида 10 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди

190 нафарга яқин болалар заҳарланди. Бир болакай эса дори сепилган мевани истеъмол қилиши оқибатида вафот этди.

Велоспортчиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси олдидан қитъа чемпионатида имкониятларини синаб кўришади

Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади. 12 июнга қадар давом этадиган мусобақада қитъамизнинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боради.

ММА. Царукян Махачевни қандай қилиб мағлуб этиши мумкинлигини айтди

UFC'нинг энг яхши жангчиларидан бири арманистонлик Арман Царукян енгил вазн тоифасида (70 кг гача) Ислом Махачевни эҳтимолий реванш жангида қандай мағлуб этиши мумкинлигини айтди. “Агар менга қарши Порье билан курашда бўлган Ислом версияси чиқса, мен учун бу жуда осон жанг бўлади.

Самарқандда эрига жаҳл қилган аёл фарзандини ўлдирмоқчи бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 32 ёшли аёл чет давлатдаги эрига жаҳл қилиб, фарзандини ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев хабар берди.

2 нафар вояга етмаган фарзанди бўлган маҳкумага берилган жазо уй қамоғига алмаштирилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг иштирокида бўлган судда маҳкум суд залида қамоқда озод этилди. Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.

Фарғонада уч нафар бола чўкиб, вафот этди

Кеча, 5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фермер хужалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган бола эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда Камаз она ва унинг икки боласини босиб кетди

Нуробод туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳодиса бўйича маълумот берди.

Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёни ҳақида сўз юритди

Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида юқори даражадаги Конференция ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги  қадамлари ҳақида сўз юритди.

Ўзбекистонда 1 кунда 10 нафар шахсда ОИВ инфекцияси аниқланмоқда

Ўзбекистонда 1 кунда 10 нафар шахсга ОИВ инфекцияси юқиши тўғри келяпти. Қайд қилинишича, ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ҳақида оммавий воситаларда кўплаб материаллар эълон қилинишига қарамай, айрим омиллар касалланиш хавфини янада ошириб юборяпти.

Оилада болалар учун мўлжалланган адабиётларнинг мавжудлиги уларда саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасининг ривожланишига қандай таъсир қилади?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари мамлакатимиз миқёсида хонадонларда болалар учун мўлжалланган китобларнинг мавжудлиги уларнинг саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасига қандай таъсир қилишини ўрганди. Тадқиқотда асосий эътибор 3-5 ёш оралиғидаги фарзандлари бор оилаларда болалар адабиётиннинг мавжудлиги ва саводхонлик-ҳисоблаш қобилиятининг ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни ўрганишга қаратилди.

Фарғонада бир йигит ва икки нафар вояга етмаган бола сувга чўкиб кетди

Улар фермер хўжалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушиб, чўкиб кетишган. Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса 5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида содир бўлган.  1999 йилда туғилган йигит ва икки нафар вояга етмаган бола фермер хўжалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушишган.

Тошкентда 200 тага яқин жарима қоидабузарлик қилган ҳайдовчининг Teslaʼси олиб қўйилди

МИБ ходимлари 186 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 116 млн сўмдан ортиқ жарима учун Teslaʼни хатлади. Тошкентда МИБ ходимлари жаримага Tesla’ни хатлади, дея хабар бермоқда МИБ матбуот хизмати Uznews.uz'га.

Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қонун давлатга қарашли ташкилотлар, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади. Белгиланишича, қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди

42 ёшли "Эзгулик" жамияти фаоли товламачилик ва ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари билан айбланди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2024 йил 4 июндаги ҳукми билан блогер ва "Эзгулик" жамияти фаоли Мурод Махсудов 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

IBF Олександр Усикка қарши жанг учун расмий даъвогарни эълон қилди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) Даниэль Дюбуани Олександр Усик билан жанг қилишга расмий даъвогар сифатида эълон қилди.Дюбуа — оғир вазн тоифасида вақтинчалик IBF чемпиони ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.