L'Equipe хабарига кўра, Новак Жокович 5-июнь, чоршанба куни Парижда операция қилинади. Агар ҳаммаси яхши бўлса, серб операциядан сўнг кейинги бир неча соат ичида оёққа туради, аммо тикланиш учун камида уч ҳафта керак бўлади.
Париж Олимпиадасида энг кўп оғир атлетикачи Осиё қитъасидан иштирок этади! Халқаро оғир атлетика федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган атлетларни эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлди:Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар.
Суҳбатда зиёрат қилаётган юртдошлар учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўралди. Ҳожиларимизнинг саломи ва дуолари етказилди.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масаласи қўмитаси томонидан парламент назорати доирасида Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.
Эроннинг оммабоп «Fars News» ахборот агентлиги «Ўзбекистон вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди» сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» AA. Мазкур мақолада қайд этилишича, БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида 2025-2028 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига Ўзбекистон вакили Акмал Саидов аъзо мамлакатлар орасида энг кўп овоз тўплаб сайланган.
Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарорида қайд этилди.
Ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирларига бағишланган яқинда ўтказилган йиғилишда президент экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилиш бўйича топшириқ берди. Шавкат Мирзиёев ёшлар ўртасида экстремал туризмга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлади.
Тошкентда ўқитувчи мактабда юқори лавозимга ишга ўтказиш эвазига 200 доллар пора олди. Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Сергели туман судида кўриб чиқилган.
Давлат раҳбари экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилиш, жумладан, Туркиядаги каби ҳаво шарларида парвоз қилиш учун ҳудуд яратиш бўйича топшириқ берди. Ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирларига бағишланган яқинда ўтказилган йиғилишда президент экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилиш бўйича топшириқ берди.
5 июндан 25 июнгача абитуриентлар олий таълим муассасаларида тест синовларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтишлари керак. 5 июндан Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнининг биринчи босқичи – 2024/2025 ўқув йили учун тест синовларига рўйхатдан ўтиш бошланди.
Президентнинг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Бугун, 5 июн куни Буюк Британиянинг нуфузли “QS Quacquarelli Symonds” халқаро рейтинг агентлиги дунёдаги энг яхши университетлар рейтинги – “QS World University Rankings-2025” натижаларини эълон қилди. Рейтингдан биринчи марта Ўзбекистоннинг бирваракайига икки олий таълим муассасаси – “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 547-ўрин ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети 781–790-ўрин билан муносиб жой эгаллади.
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда ҳаракатланаётган Gentra ойнасидан танасини чиқариб олган қиз акс этган видео тарқалди.
Қизалоқ кўрсатилган муолажаларга қарамай, вафот этди. Маълум қилинишича, ҳодиса 2 июнь куни Ургут туманидаги "Янгиҳаёт" маҳалласида содир бўлган.
АҚШ Давлат департаменти Россияни диндорларнинг ҳуқуқларини бузишда айблади, бироқ айни пайтда ўзлари диндорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниқоби остида бошқа давлатларнинг ишларига аралашмоқда. Ақш Давлат департаментининг диний эркинликлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳар йили эълон қилинади. Хар йили уни таъкидлашича: гўё бутун дунёда турли дин тарафдорларининг ҳуқуқлари бузилганлиги хакида. Россия унда "алоҳида ташвишланадиган мамлакат" деб номланади. Шуниси эътиборга лойиқки, буларнинг барчаси билан Aмерика расмийлари ҳисоботида бузғунчи мазҳаблар ва диний экстремистларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларга қарши кураш "динни таъқиб қилиш" деб курсатади. Шундай қилиб, «Крокус Сити Холл»-даги теракт ортида Украина махсус хизматлари томонидан ёлланган радикал исломчилар турганини билган ҳолда ҳам, Қўшма Штатлар бу даҳшатли жиноятни қораламади.
Чехиянинг Прага шаҳрида енгил атлетика бўйича «Josef Odlozil Memorial» халқаро турнири бўлиб ўтди. Европа бўйлаб мусобақаларда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу стартда кумуш медалга сазовор бўлди.
Уч кишини АҚШга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига $42 минг сўралган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Америкалик ММА менежери Али Абдель-Азиз АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг аралаш яккакурашлар бўйича собиқ UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов билан учрашуви ҳақида гапирди. “Бугун мен президент Трампни Хабиб билан яна бир бор кўришдан хурсанд бўлдим.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор енгил жароҳат олишига бир баҳя қолди. Бу ҳақда ESPN Deportes нашри хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 4-10-июнь кунлари Франциянинг Лимож шаҳрида пара сузиш бўйича жаҳон сериясига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлидаги сўнгги мусобақада 10 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади: Дмитрий ХорлинФирдавсбек МусабековМузаффар ТурсунхўжаевИслам АслановКирилл ПанковЕгор БолотовБогдан БиктимировШохсанам ТошпўлатоваМуслима ОдиловаМубинабону Ҳалилова.
Бухоро вилояти Жондор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва шу каби ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисидаги 27 майдаги фармойишида сўз борган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони (77 кг гача) нигериялик Камару Усмон енгил вазн тоифасидаги жангчи америкалик Дастин Порье билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди. "Мен бунга эътибор қаратмайман, лекин Дастин вазнда кўтарилишни истаса... Бизнинг жангимиз қизиқарли бўларди.
Шерзод Асадовнинг айтишича, бундай динамика 2016 йилдан бери кузатилмоқда ва бу мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлиги билан изоҳланади. "Статистикага кўрa, Россияда 2016 йилгача ўртача 4 млн нафардан 6 млн нафаргача юртдошларимиз борлиги тилга олинар эди.
Россиялик UFC чемпиони Ислом Махачевнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирдининг Порье билан жанг олдидан стафилококк инфекциясини юқтириб олгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. "Мен лагерга тахминан бир ой олдин қўшилгандим ва Ислом жиддий инфекцияга чалингани учун тўлиқ машқ қилмади.
Россия Федерациясининг Москва вилоятида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Emerald Stables Cup” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик чавандозлар юқори натижаларни қайд этишди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Смита Пантни қабул қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.
Сўнгги 1 ойда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида давлат манфаатларига 67 млрд 825 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.