“OpenAI” компаниясининг “ChatGPT 4” сунъий интеллекти дунё бўйлаб ишламай қолди. Жаҳондаги кўплаб фойдаланувчилар ҳозирда чатботнинг ишламаётганидан шикоят қилмоқдa.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор Дублиндаги (Ирландия) UFC 303 турнирида америкалик Майкл Чандлер билан жангига бағишланган матбуот анжумани қолдирилишига изоҳ берди. "UFC билан келишилган ҳолда, бугунги матбуот анжумани бизга боғлиқ бўлмаган бир қатор тўсиқлар туфайли бекор қилинди.
Навоий, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида энг кўп табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилди. Сўнгги 1 ойда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида давлат манфаатларига 67 млрд 825 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайдиган бўлди. Шунингдек, ҳужжат билан давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат эксперт комиссияси тузилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани «Cobalt» ҳайдовчиси уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳолат жорий йилнинг 3 июнь куни соат 13:55 атрофида содир бўлган. 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Н.К.
2024 йил 1-2 июнь кунлари “ZAAMIN ULTRA 2024” халқаро ултрамарафони бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган “Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркумига дебоча ясаб берди.
Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманлари табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг бир қатор ҳудудларида 4 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Вилоятликларни пойтахтдан кетишини айтиб, ҳақорат қилган қизнинг отаси асли вилоятлик экани, онаси ҳам қашқадарёлик эканини айтди. Куни кеча Тошкентда бир қиз вилоятдан келганларни ҳақоратлаб ижтимоий тармоққа видео жойлагани сабаб 15 суткага қамалгани ҳақида хабар бергандик.
Фарғона вилоят ҳокими Хитойнинг China Triumph International Engineering ҳамда China Xiaou Group компаниялари раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилди. Бу ҳақида ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистонда ўтказиладиган фестиваллар календарь-режасини такомиллаштириш, чет эллик машҳур ижрочилар концертини ўтказишга талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Тошкент шаҳрида, кейинги йилда Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказиш, 300 турдан зиёд миллий таомларни тарғиб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Маълум қилинишича, тўлиқ ўрганилмаган бу маълумот маълумот техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган. Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази биткоин, ноткоин каби криптовалюталарни айрибошлаш ва савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмаслиги ҳақида фатво чиқарган эди.
Жаҳон шахмат федерацияси май ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 4 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
1-3 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WТ бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафар спортчи қатнашган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси юқори натижани қайд этди.
UFC президенти Дана Уайт машҳур ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегорнинг Майкл Чандлер билан жангидан бир неча ҳафта олдин клубларда зиёфат қилаётгани ҳақидаги хабарига изоҳ берди. "Жон Жонс ҳам ўз даврида бошқа кўплаб жангчилар каби шунга ўхшаш ишларни қилган.
Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Париж-2024 Олимпиадаси стартига тобора оз фурсат қолмоқда. Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида айни шу мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди.
6-9 июнь кунлари Венгрияда спорт курашлари бўйича рейтинг сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтади. Жаҳоннинг сара полвонлари қатнашадиган мазкур мусобақада ҳамюртларимиз эркин ва аёллар кураши дастурларида ўз омадларини синаб кўришади.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев ўзининг ижтимоий тармоқларида янги пост жойлаштирди ва унда ҳозир жанглар кетаётган Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлашини билдирди. "Мен Ғазо халқига чин юракдан хабар юбормоқчиман.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси лицензия жамғаришда Осиёда тенгсиз бўлди. 26 июлдан 11 августгача Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпияда ўйинлари бўлиб ўтади.
10 июнь санасидан бошлаб автобус қатновлари бошланади. Жорий йилнинг 10 июнь санасидан бошлаб, Uzautotrans Service МЧЖ томонидан Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатнови бошланади.
Криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин-мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари таъкидланди. Сўнгги пайтларда Биткоин, Ноткоин каби криптовалюталар билан савдо-сотиқ қилиш кундан кунга оммалашиб бормоқда.
Шаҳрисабз шаҳри – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинган. Шу боис ҳукумат олдига Шаҳрисабзда туризмни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар қўйилди.
1 июнь куни юзага келган тирбандликда вилоятликлар айбланиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилинди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир қиз 1 июнь байрам муносабати билан юзага келган тирбандликларда вилоятликларни айблаб, Instagram'га видео жойлаган эди.
Жанжал икки тарафнинг фарзандлари ўртасидаги тортишув сабаб келиб чиққан. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Американинг Ньюарк шаҳрида ўтказилган UFC 302 турнирининг марказий жангидан сўнг россиялик собиқ UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашиб, унга Фаластиндаги урушни тўхтата олишида ишонч билдирди. “Ишончим комилки, сиз Фаластиндаги барча урушларни тухтата оласиз”, деди Хабиб Трампга.
1-2-июнь кунлари Тошкентда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг турли ҳудудлари, шунингдек, Тожикистон, Украина, Қозоғистондан ташриф буюрган 350 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Мексикада якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Мехико шаҳрининг собиқ мэри ва амалдаги президент тарафдори Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Бухоро вилоятининг халқ депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин—қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда агрокластер эгаларининг вилоят аҳолисига МУРОЖААТИ Азиз бухороликлар! Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча вилоятимизга ташрифлари чоғида белгилаб берилган устувор вазифалар қадим Бухоронинг яқин истиқболдаги ривожланиш стратегияларини ўзида мужассам этади.
Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз. Эзгуликни шиор қилган жамият эртанинг ҳақиқий эгаларини тарбиялайди.
“Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Психологик ёрдам кўрсатишни тартибга солишга қаратилган “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Андижонда Damas ва Nexia-3 иштирокидаги ЙТҲда бир йўловчи жароҳат олди. Ҳодиса юзасидан Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.