Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади

Президент қарори билан мажбурий рақамли белгиланиш жараёнини тезлаштириш, жумладан, бир қатор солиқлар ва ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар миқдорини камайтириш чоралари кўрилди. Президент қарори билан 2027 йил 1 январгача рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари камайтириш ҳуқуқи берилади.  Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнгача божхона божидан озод қилинади.

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йилдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент тегишли қарорида қайд этилган.

Тошкентда руҳий хаста эркак қўшни аёлни калтаклади

Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёл кишига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди.  Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда Яшнобод тумани, Оҳанграбо кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган.  1998 йилда туғилган, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи А.А.

Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади

“Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан:— тадбиркорлар томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлар шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:— икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорларга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;— қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорларни хабардор қилмасдан ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади.

"Халқнинг пули бюджетга ўтиши билан давлат пулига айланади" — Қашқадарё адлия бошлиғи (видео)

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи давлат хизматчисини тандиқ қилмаслик кераклиги, унинг олаётган ойлиги халқ пулидан эмас, давлат пулидан келишини айтди. Алдлия вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

Бугун Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» 3 июнь, душанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкентда ШҲТ форумининг ХlX йиғилиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон раислигида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.

Анталья – Тошкент рейси самолётнинг техник носозлиги сабаб кечиктирилди — видео

Ҳолат юзасидан расмий тушунтириш берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Анталья-Тошкент рейси бўйича учадиган самолётда техник носозлик кузатилгани ва парвоз кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кўплаб йўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлган эди.

UFC президенти Махачевни энг яхши жангчи деб билмайди

UFC президенти Дана Уайт россиялик жангчи Ислом Махачевнинг UFC 302 турнирида Дастин Порье билан дуелдаги ғалабасидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.  У биринчи рақамли pound-for-pound рейтинги (вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши жангчи) ҳақида гапирди. "Ислом - барча даврларнинг энг буюк жангчиларидан бири, аммо Жон Жонс фаол бўлиб қолаверар экан, мен уни pound-for-pound бўйича биринчи рақамли деб биламан", деди Уайт тадбирдан кейинги матбуот анжуманида.

ММА. Махачев мухлисларидан узр сўради

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Ислом Махачев UFC 302 турнирида америкалик Дастин Порье устидан қозонилган ғалабадан сўнг мухлисларга хабар ёзди. “Ҳаммага салом!

Кун янгилиги! Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олди

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) Таиландда якунига етаётган Париж-2024 жаҳон литсензион турнирида муваффақиятли қатнашиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланди. Юртдошимиз ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Кристина Кулуховадан устун келди.

UFC. Хабиб Порьега миннатдорчилик билдирди

UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Ислом Махачев ва Дастин Порье ўртасидаги жангдан сўнг америкалик ММАчига яқинлашиб, унга жанг учун миннатдорчилик билдирди. Енгил вазндаги жанг бешинчи раундда Махачевнинг ғалабаси билан якунланди.

UFC. Махачев Хабибни ортда қолдирди

Россиялик жангчи Ислом Махачев UFC 302'нинг асосий жангида америкалик Дастин Порьени мағлуб этди. У учинчи марта енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

UFC. Махачев Порьени бўғиш усули билан мағлуб этиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилди

Россиялик Ислом Махачев UFC 302 турнирининг асосий жангида америкалик Дастин Порьени мағлуб этди. Жанг бешинчи раундда Махачевнинг бўғиш усулида ғалаба қозониши билан якунланди.

“Ашхобод” боғида текинга ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатиш тадбирини ўтказган ташкилотчилар қамалди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, боғ директори, ўринбосари, реклама бўлими бошлиғи 15 суткага қамалди. 1 июнь куни “Ашхобод”да текинга ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатиш тадбирини ўтказган ташкилотчилар жазога тортилди.

2023-2024 йилларда 40 тага яқин ҳужжат ЖСТ талабларига мослаштирилди

31 май куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида “Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш масалалари” мавзусида конференция бўлиб ўтди.   Унда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) битимларига уйғунлаштиришнинг долзарб масалалари, ушбу ташкилотга аъзо бўлишдаги алоҳида ўрни ва аҳамияти ҳамда илмий саволлар муҳокама қилинди.  Хусусан, адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Адлия вазирлиги ҳамда 20 дан ортиқ вазирлик ва идораларда ЖСТ масалалари бўйича бўлинмалар ташкил этилганлигини ҳамда миллий қонунчиликни уйғунлаштириш бўйича доимий иш олиб борилаётганлигини белгилаб ўтди.  Ўз навбатида, вазир ўринбосари 2023-2024 йиллар давомида ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш мақсадида 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани ва 40 тага яқин ҳужжатлар уйғунлаштирилишига эришилганини таъкидлади.

Сирдарёдаги бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган омборда ёнғин чиқди

Гулистонда жойлашган омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Халқаро марафон ғолибларига қимматбаҳо машиналар топширилди

Шоҳруҳ Давлатов ва Екатерина Тунгусковага BYD машиналари тақдим этилди. Жорий йилнинг 21-апрель куни пойтахтимиз мезбонлик қилган Тошкент ВИ халқаро марафонида ҳамюртларимиз Шоҳруҳ Давлатов ва Екатерина Тунгускова бош соврин – БЙД машинасини ютиб олишган эди.

Қудратилло Абдуқаҳҳоров очколар ҳисобида мағлубиятга учради

Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-3-0) АҚШнинг Техас штатида навбатдаги жангини ўтказди.Унга Гран-при кўринишидаги ОТХ турнирининг 1/4 финалида грециялик Андрес Кацуракис (13-0-0) рақиблик қилди.

Таиланд ҳамда Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Таиланд ҳамда Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Бокс. Майк Тайсон - Жейк Пол жанги номаълум муддатга қолдирилди

Бокс афсонаси Майк Тайсоннинг блогер-боксчи Жейк Полга қарши жанги бошқа муддатга қолдирилди. Ушбу жанг 20 июль куни АҚШда ўтказилиши керак эди.

«Ашхобод» паркида текин ўйинчоқ ортидан тирбандлик юзага келди

Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» кўнгилочар боғида юзага келган вазият юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича,  бугун 1 июнь соат 12:00 ларда текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги ахборот ортидан, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан иборат жуда кўп фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланишлари натижасида, унга кириш/чиқиш ва айрим ички йўналишларида тиқилинч вазият ҳамда боққа олиб келувчи ва яқин автомобиль йўналишларида тирбандликлар юзага келган.

Бухорога туризм ва сервис учун 100 миллион доллар ажратилади

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Наманганда мактаб "замдиректори" ўқитувчилар номидан ўзига кредит олгани аниқланди

У мактаб ходимлари номига кредит олиб, пулларни ўзи ишлатган. Аммо, кредит тўловларини тўламасдан юрган.

Давлат ерини сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Тошкент вилоятида давлат ерини сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси этиб сайланди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов БМТда масъул лавозимга тайинланди.  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йорк шаҳридаги штаб-квартирасида 2025-2028 йиллар учун БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолари сайлови бўлиб ўтди. Аъзо давлатлар ўртасида ўтказилган яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бошқа номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаб Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таркибига сайланди.

Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори билан учрашди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик билан учрашди. Бу ҳақда у ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

Электротехника саноатида амалга оширилган ислоҳотлар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан электротехника саноатида амалга оширилган ислоҳотлар таҳлил қилинди. Жаҳонда электротехника саноати жадал суръатлар билан ривожланаяпти ва дунё электротехника бозорида Япония, АҚШ, Германия, Хитой, Корея Республикаси, Сингапур, Малайзия каби мамлакатларнинг мавқеи кучли.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова олимпиада йўлланмасига яқинлашди

Боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмаси сари яна бир катта қадам ташлади. Таиландда бўлиб ўтаётган лицензион мусобақанинг -66 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз учинчи босқичда жанубий кореялик Сужин Сеонни мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Саноат хавфсизлиги қўмитаси "Ўлим чархпалаги" хештеги остида тарқалган видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда чархпалак скотчлангани ва тросслари узилиб кетиши хавфи остида қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Бугун, 31 май куни чархпалак аттракциони скотчлангани ва тросслари узилиб кетиши хавфи остида қолгани ҳамда хавфли ҳолатга келиб қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.