Президент рамзий тугмани босгач, Бухоро вилоятида газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилиши бошланди. Президент Бухоро вилоятига ташрифи чоғида рамзий тугмани босиб, учта йирик иншоот – газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро Бухоро вилояти аэропорти қурилишини бошлаб берди.
Фуқаро ўзига таниш бўлган ҳоким ёрдамчиси орқали давлат ерини $20 мингга сотмоқчи бўлган. ИИВнинг хабар қилишича, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1984 йилда туғилган шахс 1986 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олаётган вақтда ушланди.
2023 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга ўсган. 2023 йилги давлат бюджети ижросига бағишланган “Давлат бюджети” нашрида шу ҳақда маълум қилинган.
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятининг саноат кўргазмаси ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Саноат тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда режалаштирилган лойиҳалар ҳамоҳанг тақдимот қилинди.
Бирлашган кураш дунёси (UWW) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номини маълум қилди. Қувонарлиси, улар орасида ўзбекистонлик мутахассис Эшпўлат Ҳидоятов ҳам бор.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида “Enpipe” корхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонга 2023 йил январь-декабрь ойларида 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келди. Гуманитар ёрдамнинг асосий улуши (83,63%) қуйидаги бешта давлат ҳиссасига тўғри келади: ⁃ Германия (71 млн 379,4 минг доллар ёки жами ёрдамнинг 36 фоизи); ⁃ Хитой (27 млн 467,6 минг доллар, 13,9 фоиз); ⁃ АҚШ (23 млн 234,2 минг доллар, 11,8 фоиз); ⁃ Бельгия (22 млн 620,2 минг доллар, 11,4 фоиз); ⁃ Швейцария (20 млн 757,8 минг доллар, 10,5 фоиз).
16 июньдан Хоразм вилоятида совуқ сув ва канализация хизматлари тарифлари оширилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” хабар берди.
Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Шавкат Мирзиёев 31 май куни Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошлади.
АҚШ чегара ходимлари октябрдан бери Калифорния штатида 57,2 минг нафар ноқонуний муҳожирни қўлга олди. Fox News'нинг АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизматига таяниб хабар қилишича, 1 октябрдан бери Калифорния штатининг Сан-диего шаҳридаги чегаранинг ўзидан 2900 нафар ўзбекистонлик қўлга олинган.
Бундан ташқари, тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини тун-у кун қабул қилиш мақсадида республика комиссияси тузилади. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси тузилади.
Маълум қилинишича, Юнусобод, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 31 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ хабар қилди.
Суғурталанган ва меҳнат фаолиятидаги шахсларнинг даромади йўқолишига сабаб бўлувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялаш лойиҳанинг мақсади ҳамда вазифаси этиб белгиланди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ушбу қонун лойиҳаси жамоатчилик фикр-мулоҳазаси учун қўйилди.
2025 йил 1 сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификация тизими жорий қилинади. Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди. Салим ал-Малик Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга келган.
Ўзбек тили изоҳли луғатининг веб-сайти – izohli.uz ишга тушди. Ушбу сайт расмий мақомда бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган.
“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.
“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Йилдан-йилга энергия ресурсларига талаб ошиб бораётган замонда улардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликни камайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ ва Бўстонлиқ тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликдаги органлар билан ўтказилган тезкор тадбирда кўп миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш мақсадида олиб кетаётган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қуёшда 29 май куни навбатдаги кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ОТМларга киришга тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Компаниянинг таъкидлашича, автобус ҳайдовчиси STOP белгиси ва бошқа огоҳлантириш сигналларига эътибор бермаган. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ эса автобус бошқа автомобиллар билан бирга ҳаракатланганини маълум қилган.
Иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес IBF камаридан воз кечишни режалаштиряпти. Маълум бўлишича, ташкилот мексикалик боксчига мажбурий даъвогар Уильям Скалл билан ҳимоя жангини ўтказиш учун буйруқ берган.
Супероғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик ҳамда собиқ WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида реванш жанги ўтказилади. Томонлар биринчи жанг шартномасида ёзилган реванш ҳақидаги банддан фойдаланишган.
Бугун, 30 май куни Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 » Алмата-Бешкек-Тошкент-Шаҳрисаб-Термиз» автомобил йўлининг 1135-1146-километридаги Тахтақорача довонида Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар қилди.
2024 йил 1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар кучга киради. Жумладан: Меҳнат миграциясига келаётган фуқароларга йўл чиптаси учун компенсация берилади 2024 йил 1 июндан “Xorijda ish” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги компенсациялар тўланади: — хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача (1 млн 20 минг сўм) миқдорда; — хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 700 минг сўм) миқдорда; — йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.
Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди ва Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Жиззах вилояти Зарбдор туманида маст ҳайдовчи жанжал оқибатида ўзининг КамАЗ русумли юк машинасида ўзганинг савдо дўконини бузиб ташлади. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Асакабанк» АЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва АТ «Алоқабанк»га тегишли “Toshkent City”даги янги кўп қаватли биноларини оммавий савдолар орқали сотишга чиқарди. Ушбу битимга “KPMG” компанияси сотиш жараёнини ташкил этиш бўйича консультант сифатида жалб қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.