Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси “Фарҳод” деҳқон бозорида қулупнай сотувчилар билан содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди. Маълумотларга кўра, 15 май куни соат 11:00 ларда “Фарҳод” деҳқон бозори ҳудудига бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келиб, ноқонуний ер усти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб борган.
Тошкент шаҳридаги мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги навбати мавжуд бўлмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди. Улар қуйидагилар: Бектемир: 572, 573 Миробод: 66, 85, 135, 195, 507 Мирзо Улуғбек: 72, 83, 134, 270, 466, 456 Олмазор: 8, 65, 94, 181 Сергели: 96 Учтепа: 224, 328, 334, 361, 397, 409, 514, 529, 604 Чилонзор: 7, 266, 291, 526 Шайхонтоҳур: 21, 84, 229, 461, 567, 607 Юнусобод: 33, 53, 136, 417, 485, 544 Яккасарой: 103, 132, 357, 362, 487 Яшнобод: 92, 237, 308, 373, 481, 529, 602 Мазкур МТТга болани олиб бориш учун Давлат хизматлари марказига ариза юборилади ва қисқа муддат ичида мурожаат қаноатлантирилади.
Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган.
Регина Мария Кастижио хоним Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди. Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио хоним ЮНИCЕФнинг Хорватия Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари ва ЮНИCЕФнинг Парагвайдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимларида ишлаган.
Аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳрида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Чилонзорда бир йигит кўприкка ва қўлларига турли хил ёзувлар ёзиб, ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди. Унга жазо тайинланди.
Бу тайинланишдан олдин у UNIFECнинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида ишлаган. Реҳина Мария Кастижио Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди.
Жорий йилнинг 16-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Яшнобод туманида автобуслар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Самарқанд кулолчилиги мактабининг кейинги йиллардаги йирик вакили, моҳир ҳунарманд, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси Шариф Азимовнинг 70 йиллиги ва ярим асрлик ижодий фаолиятига бағишланган «Афросиёб садоси» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими томонидан ташкил этилди.
Пойтахтнинг Яккасарой тумани Шота Руставели — Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур — Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Lacetti “яшил”дан ўтаётганда фуқаро пиёдалар йўлакчасидан кескин ўтиб юборган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Lacetti йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флейд Мейвезер Виктор Ортисга қарши кўргазмали жангда иштирок этади. Бу ҳақида журналист Салвадор Родригес маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков давлатимиз раҳбарига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида “катлован” нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратуранинг darakchi.uz га маълум қилишича, Самарқанд маҳалласи, Самарқанд кўчаси, 28-рақамли уйда яшовчи фуқаро Мурадуллаев Ҳасаннинг қўшниси Т.Бегматов ҳовлисида дўкон қуриш учун катлован қазиган.
Шу йилнинг 13 май куни ўтказилган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона вилояти Риштон туманида 3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
18 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Оқшомнинг марказий жангида оғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри Украина вакили, WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Александр Усик билан тўқнаш келади.
Янги уй-жой сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойларни реконструкция қилиш учун субсидиялар олишга аризалар 1 ноябргача онлайн тарзда топширилиши мумкин. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида бугундан бошлаб ипотека кредитига давлат субсидияси олиш учун ариза топшириш хизмати қайта йўлга қўйилди.
Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.
19-24 май кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳри дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Сайёрамизнинг 110 мамлакатидан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилаётган мазкур стартда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда катнашади.
Қизлардан бирининг бувиси 6-синф набирасига директор ўринбосари тегажоғлик қилганини айтиб, мурожаат қилган. Аввалроқ, тармоқларда Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди. Бу ҳақида Саида Мирзиёева хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, «БМТ-аёллар» тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Инсон улғайиб, дунёнинг қай бурчагига бормасин, қадрдон мактаби уни оҳанрабодек ўзига тортиб туради. Ҳаётда эришган ҳар бир ютуғи учун меҳрибон муаллимлари олдида ҳамиша миннатдорлик ва қарздорлик ҳисси билан яшайди.
Кеча, 14 май куни соат 22:00 ларда Учтепа тумани 30-мавзе 36-уй қаршисида, фуқаро 1993 йилда тугғилган Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситаси ёнию кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.
Бош прокуратура ҳодиса ҳақида маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир бола бинонинг юқори қаватидан машина устига қулагани акс этган видео тарқалди.
Улар тижорат банкларидан бирининг филиалларида тил бириктириб, 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришишган. Қўқон шаҳрида 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россиянинг Хабаровск шаҳрида старт олган халқаро хотира турнирини муваффақиятли бошлади. Маълум қилганимиздек, дастлабки кун 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ишончли ғалабалари билан кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.
“Жаннат оналар оёғи остида” фильми намойиши вақтида севган қизига ҳар-хил шаҳвоний ҳаракатлар қилган йигит жазоланди. 2024 йил май ойининг 14 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида шаҳвоний шилқимлик қилиш ҳуқуқбузарлигига оид иш кўриб чиқилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.