Маълумотларга кўра, Қўшработ туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Н.Х. гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган.
Ўзбекистон бош консули Шерзод Абдуназаров Туркия Футбол федерацияси президенти Мехмет Буюкекши билан музокара ўтказди. Мулоқот чоғида Туркия Футбол федерациялари ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ўртасидаги алоқаларни янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
39 ёшли эркак самолёт бортида маст холда жамоат тартибини бузиб, йўловчилар тинчлигини бузган ва аэропорт ходимларини ҳақорат қилган. UzNews.uz'нинг аэропорт хавфсизлик бошқармасидаги манбасига кўра, 12 май куни соат 15:40 да “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида SU-1873-сонли “Тошкент-Москва” рейси орқали учиб кетадиган Россия фуқароси 1985 йилда туғилган М.А.
2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бишкек, Остона, Душанбе, Уфа, Туркистон ва Краснодар шаҳарлари билан автобус йўналишлари очилиши режалаштирилган. 2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати. Режалаштирилаётган қатновлар қуйидагилар: — Самарқанд – Бишкек;— Бухоро – Бишкек;— Бухоро – Остона;— Самарқанд – Туркистон;— Бухоро – Туркистон;— Шаҳрисабз – Туркистон;— Самарқанд – Душанбе;— Бухоро – Душанбе;— Тошкент – Уфа;— Тошкент – Краснодар.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган «БМТ Аёллар» тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Белен Санс Луке билан музокара ўтказди. Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги муносабатлар тарихида энг юқори даражага кўтарилгани алоҳида қайд этилди.
Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари иштирокчилари учун навбатдаги “Seeds for the Future” таълим лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 5 кишининг ўлимига олиб келган ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокатдан сўнг олинган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, 31,7 минг нафарга ёки 2,1 фоизга юқори.
Бокс бўйича терма жамоамиз яна бир халқаро мусобақада иштирок этади.13-19 май кунлари Қозоғистон давлати Астана шаҳрида анъанавий “Элорда кубоги” халқаро турнири бўлиб ўтади.
Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб ўтган Superbet Poland 2024 турнири якунланди. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ қўшимча йўловчи поездлар ҳаракатини йўлга қўйди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 17, 18, 19 май кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
16-18 май кунлари Вьетнамда таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда мусобақа ўтказиладиган Дананг шаҳрига жўнаб кетди.
Тошкентда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Украина ва Озарбайжондан ташриф буюрган 400 нафардан ортиқ атлет ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.
Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Нурсултон Рўзибоев 3 раундлик жангда Хоакин Баклига ютқазди. UFC’нинг Сент Люисдаги турнирида Нурсултон Рўзибоев (34-9-2) америкалик Хоакин Бакли (19-6) билан жанг қилди.
Президент қарори билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иккита шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция шартномалари тасдиқланди. Ушбу лойиҳаларнинг пудратчилари сифатида Хитойнинг Universal Energy компанияси шўба корхоналари Peak Wind Alpha ва Peak Wind Beta МЧЖлар кўрсатилган.
Амери Қўшма Штатларининг Сент-Луис шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди. Ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоев "Co main event"да мезбонлар вакили Ҳоакин Баклига қарши октогонга кўтарилди.
Польша пойтахти Варшава шаҳрида Superbet Poland 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.Кеча мусобақанинг блиц йўналишидаги ўйинлар бўлиб ўтди.
11 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар бермоқда.
13-19 май кунлари Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” хотирасига бағишланган Халқаро турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон бокс эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаси ҳам Россияга жўнаб кетишди.
Ҳукуматнинг айрим қарорлари иловага мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди ва мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш адлия вазири зиммасига юклатилди. Унда, 1989 йилдан 2023 йилга қадар бўлган жами 493 та ҳужжатни бекор қилиш назарда тутилган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир арафасида расмийлар билан бир қатор учрашувлар ташкил этилган. Улардан бири Қозоғистон МОҚ президенти Геннадий Головкин билан ўтказилган.
Таниқли кино ва театр режиссёри, профессор Шуҳрат Аббосов ҳақида “Шуҳрат Аббосов замондошлар хотирасида” номли китоб чоп этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида 7- 8 май кунлари UNESСО Осиё ва Тинч океани ҳавзаси бўйича Жаҳон хотираси қўмитаси (MOWCAP)нинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда UNESСО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ташаббуси билан тақдим этилган икки номинация – “Туркистон альбоми (1871-1872)” ва “Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879-1937)” Осиё ва Тинч океани ҳавзаси Жаҳон хотираси рўйхатига киритилгани эълон қилинди.
2022 йил ўрталарида Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатда туриб, IT компанияларидан бирида фаолият юритаётган 2 нафар бухоролик йигит сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиш режаcини тузишган. Улар ижтимоий тармоқлардаги канал ва гуруҳларда муайян нарх эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси сотилиши ҳақида эълонлар тарқатишган.
Ҳодиса 1 май куни тахминан соат 17:20 ларда Қибрай тумани Университет ва Салар кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган. Шу ердаги устунга автомобиль радарини ўрнатиш ишларига жалб қилинган компьютер тармоғи муҳандиси 1998 йилда туғилган йигит 6,5 метр баландликдаги электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.
Ҳужжатда аэропортни Тошкент шаҳридан 45 километр узоқликда жойлашган ер участкасига кўчириш назарда тутилган эди. Ҳукуматнинг айрим қарорлари иловага мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди ва мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш адлия вазири зиммасига юклатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.