Йил давомида таваллуд топган 1 млн нафар ўғил ва қизларга қўйилган исмлар ҳақида маълумот берилди. Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, 2023 йил давомида ўғил фарзандларга энг кўп Муҳаммадали ва қиз фарзандларга Солиҳа деб исм қўйилган.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. ДХХ хабарига кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, АҚШга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар амалда қўлланилади. Демак, Қорақалпоғистонда нархлар қуйидагича: ичимлик суви: аҳоли учун – 1 м3 2900 (ҳозир 1850) сўм; бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан); улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан); Оқова сув: аҳоли учун – 1 м3 1400 (ҳозир 1100) сўм; бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан); улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан).
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эндиликда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топширишингиз мумкин. Бунинг учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан кўриб чиқиш учун «Пенсия» дастурий мажмуасига юбориладиган анкетани тўлдиришингиз керак.
ЯИДХП веб-сайтида пенсия олиш учун ариза тўлдириш учун янги бепул хизмат ишга туширилди. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эндиликда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топширишингиз мумкин.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган Л.Т. ва фуқаро О.И.
Вилоят ИИБ ушуб шахсни қўлга олди. У қилмишидан пушаймонлигини билдирди.
2024 йилда дунё аҳолисининг деярли ярми сайловга боради – 50 дан ортиқ мамлакатда президент ёки парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.
"Афросиёб", "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга ошади. Жорий йил 20 январдан "Афросиёб" тезюрар электропоездлари, ҳамда "Шарқ", «Насаф» ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга оширилади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизматига кўра, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳудудларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, 5 январь куни қуйидаги ҳудудларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Натижада тадбиркорлар савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ойга озод қилинади. Озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсадида бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари бошланмоқда.
Мазкур видео интернетда кенг тарқалди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўзбекистон 2026 йилгача Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди, дея хабар бермоқда вазирлик Матбуот хизмати. Бир оз аввал, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олингани айтилган эди.
Ижтимоий тармоқларда “GULBAKHOR AIRWAYS” томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларга ноқулайлик юзага келганлиги бўйича хабарлар тарқалди. Туризм қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилаётганлиги, зиёратчилар меҳмонхонага жойлаштирилганлиги маълум қилинди.
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” (CACILM-2) минтақавий лойиҳаси доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида ташкил этилган янги географик ахборот тизимлари (GIS) лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги GIS лабораторияси энг замонавий компьютерлар, сервер, маълумотлар маркази, плоттер билан жиҳозланган.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал Брисбен (Австралия)даги турнирнинг 1/8 финалида австралиялик Жейсон Кублерни мағлуб этди - 6:1, 6:2. Ўйин 1 соат 21 дақиқа давом этди. 37 ёшли испаниялик теннисга қайтганидан кейин кетма-кет иккинчи ғалабага эришди.
Олти вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик Менни Пакьяо америкалик Флойд Мейвезерга қарши иккинчи жангини эълон қилди. Пакьяонинг айтишича, жанг Японияда ташкиллаштирилади.
Асилбек Худаяров Амрилло Иноятовнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шунингдек, у Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолди.
2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Бугун, 4 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Америкалик Майкл Чандлер (23-8, 11 нокаут) Конор Макгрегор (22-6, 19 нокаут) билан жангга тайёрлана бошлади. Бу ҳақда 37 ёшли жангчининг ўзи ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 4 январь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Сув танқислиги тобора кучаяётган бугунги замонда мамлакатимизда уни қадрлаш, тежаб фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ректор тайинланди. Рашид Машарипович Маткаримов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки ҳушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилади. Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди.
Газланган ичимликларнинг бир литри учун 500 сўм, энергетик ичимликларга эса тўрт баравар қимматроқ акциз солиғи қўлланилади. 2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки ҳушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилади.
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширилишига рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда IТ Park матбуот хизмати. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, IТ Park резидентлари қуйидаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга: • мультимедиа ва дизайн (веб-дизайн, график дизайн, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3Д графика, визуализация дизайни, моушен дизайни); • мультфильм маҳсулотларини ишлаб чиқариш;• ахборот технологиялари ва акцелерация дастурларини амалга ошириш соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш фаолиятини амалга ошириш;• киберспорт соҳасидаги хизматлар.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-1-сон, 03.01.2024 й.) қабул қилинди Фармонга кўра, 2024 йил 1 майдан: суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади; фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади; ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади. 2024 йил 1 декабрдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи “Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилади.
Иссиқлик энергияси истеъмоли датчикларини алмаштириш зарурати туфайли бугун, 4 январ куни қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади: Яккасарой тумани: Бошлиқ ва Қушбеги мавзелари. Сергели тумани: Авиа шаҳарча ва Олтин Водий кўчалари.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023 йилнинг 9 ойида (январ-сентябрь) кичик бизнес субъектлари фаолиятидаги асосий йўналишларни таҳлил қилди. 2023-йилнинг 9 ойи (январ-сентябрь) якунларига кўра, фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларининг сони 418,7 мингтага етган.
Янгиланган рўйхатга мультимедиа, дизайн, анимация бўйича хизматлар, шунингдек, киберспорт соҳасидаги хизматлар киради. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширилишига рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда IТ Park матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.