2030 йилгача "103" хизмати автомобилларининг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. "Аҳоли саломатлиги — 2030" миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга кўра, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари мўлжалланмоқда. “Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бугунги кун ҳолатига таъмирталаб бўлган 980 та тиббиёт муассасаларида босқичма-босқич қуриш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг 10 ойи (январ-октябрь) давомода Ўзбекистонда туризм соҳасида қайд этилган натижаларни таҳлил қилди. 2023-йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 4,9 миллион нафарга етди.
Тошкент вилоятида гўштлар ичига яширилган 350 дона гильза аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Эски ТошМи” тиббиёт академиясининг биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги бу борада расмий маълумот берди.
Антикоррупция агентлиги қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйди. Улар орасида туман ҳокимлари, энергетика вазири ўринбосари ҳам бор.
Nexia-3 ҳайдовчиси асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Фарғона вилояти ИИБнинг хабар беришича, ҳодиса бугун, 3 январь куни соат 19:40 ларда 4P-146 автомобил йўлининг Фарғона тумани "Янгиобод" МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бартараф этилганини хабар қилди. Улар орасида икки нафар ҳоким, вазир ўринбосари, Фармацевтика агентлиги, Антидопинг маркази, Марказий депозитарий, PR-марказ ва Ахборотлашув маркази раҳбарлари бор.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан вилоят ЙҲҲБ ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро С.Ш. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 225 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули этиб Шерзод Абдуназаров тайинланди. Аввалроқ бу лавозимда ишлаган Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланганди.
Самарқанд мезбонлик қилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида бўлиб ўтган бир воқеа одамлар эътиборини тортди.Польшалик гроссмейстер Ян-Кшиштоф Дуда рақиби россиялик Денис Хисматуллинга қўл беришдан бош тортди.
Андижонда автомашинани маст ҳолатда бошқарган шахс йўл транспорт ҳодисасини содир этганлиги оқибатида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ҳамда бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олишган. Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида 2023 йилда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оғир иқтисодий-ижтимоий аҳволдаги “қизил” тоифадаги маҳаллаларда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари масъул ходимлари, вилоят секторлари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан бирга иш олиб борилди.
Ижтимоий тармоқларда Хитойда целлофандан сунъий гуруч ишлаб чиқарувчи машина ўйлаб топилгани акс этган видео ҳамда ушбу маҳсулотлар Тошкент шаҳрига ҳам импорт қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу каби маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди. Унга кўра 2024-йилнинг 15-январидан Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлар бўйича қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилади:Ичимлик суви:а) аҳоли учун –1 м3 — 2900 сўм;б) бюджет ташкилотлари учун — 1 м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)в) улгуржи истеъмолчилар учун — 1 м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)Оқова сув хизмати учун:а) аҳоли учун – 1 м3 — 1400 –сўм;б) бюджет ташкилотлари учун — 1 м3 – 2 800 сўм; (ҚҚСсиз)в) улгуржи истеъмолчилар учун — 1 м3 – 2 800 сўм (ҚҚСсиз)
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) декабрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.Ушбу рейтингда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи 1-ўринни эгаллади.
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида экин ер майдонига зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент. Маълум қилинишича, департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
АОКАда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. https://portal.archive.uz – архив соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини ёритиб беради, архив ҳужжатлари ва бошқа турдаги материалларни тезкор, қулай усулда фойдаланувчи ва тадқиқотчиларга етказиш ҳамда шу билан бирга давлат архивлари аҳолининг барча қатламларига архив соҳасидаги ҳуқуқий маданиятни сингдиришга қаратилган кўргазмали материалларни доимий равишда янгилаб, электрон шаклда тарқатиш имкониятини беради.
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 8-13о иилқни ташкил этади, эртага 12-15о илиққача бироз кўтарилади, кечалари термометр устуни 0 атрофида бўлади.
Миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳаллаларимиз гўзал ва бетакрор ватанимизда тинчлик ва аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик маконига айлангани билан албатта барчамиз фахрланамиз. Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган бу идоранинг нуфузини ошириш, уни чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида кейинги йилларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.
23 ёшли йигит кечаси Instagram'да жонли эфир қилиб, 6 та қоидабузарликлар содир этди. Унга 15 млн сўмдан кўп жарима белгиланди.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) декабрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рейтингда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи 1-ўринни эгаллади.
2023 йилда Россия ҳалол давлат стандартлари пайдо бўлган дунёдаги биринчи Ислом бўлмаган давлатлардан бирига айланди. Ноябр ойида Россия ҳалол сертификатлари Форс кўрфази мамлакатларида тан олинган бўлиб, бу Россия Федерациясидан БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қувайт, Уммон, Қатар ва Яманга ва кейинчалик яқин Шарқ, Осиё ва Африканинг бошқа давлатларига маҳсулот етказиб беришни осонлаштиради.
Шавкат Мирзиёев раислигида 2 январь куни мудофаа қурилиши ва Ўзбекистон Қуролли кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда қўшинларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини янада ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, мавжуд қурол-яроғ намуналарини модернизация қилиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли кучлар фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш мўлжалланган. Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланиш таъминланади.
3 январ куни соат 8:00 да Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 дисперсли заррачаларининг миқдори (0,001 дан 2,5 микрометргача) 67,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 18,7 баробар (5 мкг/м3) кўп. Бу ҳақда «Ўзгидромет» автоматик ҳаво мониторинги станциялари маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Ўзбекистон президентининг 29 декабрдаги фармони билан Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.
1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига (Ғазалкентдан Юсуфхонагача) транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. 1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
Статистика агентлиги томонида ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил декабрь ойи учун): 1 порция ошнинг ўртача нархи:— Қорақалпоғистон Р. – 23 400 сўм — Андижон вилояти – 24 200 сўм — Бухоро вилояти – 28 200 сўм — Жиззах вилояти –25 000 сўм — Қашқадарё вилояти – 26 600 сўм — Навоий вилояти – 23 400 сўм — Наманган вилояти – 20 000 сўм — Самарқанд вилояти – 27 000 сўм — Сурхондарё вилояти – 25 400 сўм — Сирдарё вилояти – 25 200 сўм — Тошкент вилояти – 24 300 сўм — Фарғона вилояти – 21 500 сўм— Хоразм вилояти – 25 800 сўм— Тошкент шаҳри – 29 700 сўм
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев март ойида навбатдаги жангини ўтказиши мумкин.Ўзбекистонлик боксчи океан ортида машғулотларни давом эттириш мақсадида январда АҚШга жўнаб кетади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.