Тошкентликларни ҳақоратлаган сурхондарёлик талаба қиз қамалди — видео

Қиз ижтимоий тармоққа беҳаё сўзларни ишлатиб, пойтахт аҳолисини ҳақорат қилган видеони жойлаштирганди. Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги “Анорзор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида видеотасвирда тошкентликларни ҳақоратлаган сурхондарёлик 25 ёшли Н.Х.га нисбатан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Мавсумий ходимлар ўз ташаббуси билан ишдан бўшаши учун қанча олдин ариза ёзиши керак?

Кўплаб ташкилотларда мавсумий ходимлар фаолият юритади. Айниқса, куз-қиш мавсумида таълим, тиббиёт ва бошқа турли ташкилотлар ишхонани иситиш ишлари учун мавсумий ходимларни жалб қилади.

2025/2026-ўқув йилидан бошлаб боғчада дарс берадиган хорижий тил ўқитувчиларига ҳам Б2 сертификат талаб қилинадими?

Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 312-сонли қарорининг 9-бандига коъра, 2025-2026-оъқув йилидан умумий  оърта, оърта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар оъқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга боълишлари лозимлиги белгиланган Яъни бу ерда мактабгача таълим ташкилотлари деб санаб ўтилмаган. Шунинг учун, ушбу қонун мактабгача таълим муассасалари (боғчалар) да фаолият юритаётган хорижий тиллар ўқитувчиларига тегишли бўлмайди.

2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Самарқанд ва Коняга биродар шаҳарлар мақоми берилди

Ўзбекистон делегацияси Туркияда ҳокимлар учун ўтказилаётган малака ошириш дастурида иштирок этмоқда. Ташриф доирасида 10 феврал куни Туркиянинг Коня шаҳрида “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ва Турк дунёси муниципалитетлари иттифоқи президенти, Коня мери Иброҳим Aлтай ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Freestyle Chess. Синдаров Накамурани тай-брекда мағлуб этди, Абдусатторов эса Магнусга ютқазди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида бугун чорак финалнинг иккинчи ўйинлари ўтказилди. Плей-офф босқичи классик шахмат форматида ўтказилмоқда.

«Ҳумо» хоккей клуби очиқ машғулот ўтказди

Якшанба куни "Ҳумо Арена"да мухлислар ва журналистлар учун «Ҳумо» жамоасининг очиқ машғулоти бўлиб ўтди. Бу сафар анъанавий тадбир жамоанинг плей-офф босқичига тайёргарлигига бағишланди.

Велоспорт. Янина Кускова — Осиё чемпиони!

Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида аёллар ўртасидаги индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистон шарафини миллий терма жамоа аъзоси, тажрибали Янина Кускова ҳимоя қилди.

2024 йилда салкам 741 минг киши маъмурий жавобгарликка тортилди

Олий суд ўтган йили судлар томонидан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. 2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 740 994 нафар шахсга нисбатан 613 142 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди.

Сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларининг иш ҳақига қўшимча ҳақ тўланади.

Хитойда никоҳлар сони 2024 йилда 20 фоизга камайди

Ҳукуматнинг ёш жуфтликларни турмуш қуришга ва фарзанд кўришга рағбатлантиришга қаратилган кўплаб саъй-ҳаракатларига қарамай, 2024 йилда Хитойда никоҳлар бешдан бир қисмга камайди. Бу эса туғилиш даражаси билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирди.

Алишер Қодиров энергетика вазирлиги фаолиятига жиддий эътироз билдирди

Депутат энергетикани тушунган, тушунмаган танқид қилаётгани, тарғибот тўғри йўлга қўйилмаганини билдирди. "Миллий тикланиш" партияси депутати Алишер Қодиров ўз Telegram каналида Энергетика вазирлигига жиддий эътироз билдирди.

ДХХ ва ИИВ Ўзбекистонда СПА салон ва массажхоналарда “Орият” кенг кўламли тадбирини ўтказди — видео

ОИВ (ОИТС) каби касалликлар бўйича ўтказилган рейда 250 нафарга яқин шахс жавобгарликка тортилди. Маълум қилинишича, ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 7 февраль куни ўтказилган “Орият” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилган.

Сут маҳсулотлари устига унинг табиий ёки қуруқ сутдан ишлаб чиқарилганини ёзиб қўйиш шарт бўлади

2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, саноат шароитида қайта ишланган ва импортдан келтирилиб реализация қилинаётган сут ва сут маҳсулотларини камида ҳар олти ойда бир марта даврий баҳолашдан ўтказилади. Бунда даврий баҳолаш билан боғлиқ ҳаражатлар Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Республикамизнинг энг кам аҳоли истиқомат қиладиган шаҳри қайси?

Юртимизда аҳоли сони энг кам бўлган туман ва шаҳарлар ўнталиги эълон қилинди. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълумот берди.

Freestyle Chess. Чорак финал, дастлабки ўйин. Абдусатторов Магнусга ютқазди, Синдаров эса Накамура билан ўта қийин ўйинда дурангга эришди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида айланма тизими якунига етиб, бугундан плей-офф босқичи старт олди.Плей-офф босқичи классик шахматдан иборат бўлади.

Шахмат: Синдоров Накамура билан, Абдусатторов Карлсен билан куч синашади

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича ўтаётган «Freestyle Chess Grand Slam-2025» турнирининг 1/4 финалига йўл олган шахматчилар номи маълум бўлди. Мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг 1/4 финалига 6,5 очко билан 1-ўринни эгаллаган Алиреза Фирузжа, қўшимча кўрсаткичларга кўра, 6,5 очко жамғариб, 2-ўринни банд этган Жавоҳир Синдоров шунингдек, Фабиано Каруана (6), Магнус Карлсен (5,5), Хикару Накамура (5,5), Винсент Кеймер (4), Нодирбек Абдусатторов (3,5) ва Гукеш Доммаражу (3,5) йўл олди.

Freestyle Chess. Синдаров ва Абдусатторовнинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида айланма тизими якунига етди ва бугундан плей-офф босқичи старт олади.Спортчилар кеча рапид йўналишида яна 4 тадан ўйин ўтказишди.

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунламоқда

8 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Ўриндош ўқитувчиларга лавозим маошларига нисбатан неча фоиз ҳақ тўланади?

Меҳнат кодексининг 432-моддасига мувофиқ шахснинг асосий иш жойида иш вақтидан бўш бўлган ҳолатда бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланади.  Бунда ходим асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтидагина ўриндошликда ишлашингиз мумкин.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанг оқшоми учун чипталар нархи қанча?

15 февраль куни Фарғона шаҳридаги "Само" спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жангида биринчи яримўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев угандалик Жунжу Пауэр билан баҳс олиб боради.

“Ҳарбин-2025”: Бугун қишки Осиё ўйинларининг илк совриндорлари аниқланади

Бугун, 8 февраль куни Хитойнинг Ҳарбин шаҳрида ўтаётган IX қишки Осиё ўйинлари дастурида доирасида 8 та спорт туридаги баҳслар ўтказилиб, уларнинг 7 тасида совринли ўринлар учун курашлар бўлиб ўтади. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили саралаш ва совринли ўринлар учун кечадиган курашларда ўз омадини синовдан ўтказади.

Ўзбекистон ва Қатар Миллий Олимпия қўмиталари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқди

Харбин шаҳрида Ўзбекистон ва Қатар Миллий Олимпия қўмиталарининг раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди. Миллий Олимпия қўмиталар ассоциацияси (МОҚА) биринчи вице-президенти, Қатар МОҚ президенти Шайх Жоаан бин Ҳамад Ал Тани ҳамда ООК вице-президенти, Ўзбекситон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирокида кечган тадбирда томонлар ўртасидаги кўпқиррали алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини олтин медаль билан бошлашди

Кеча Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар, ёшлар ва параспортчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланганди. Бугун паравелоспортчилар ўртасида индивидуал вақт дастури ташкил этилган бўлса, сўнгра навбат ёшлар ва катталар ўртасидаги аралаш эстафетага етди.

Тошкент вилоятида ҳаво сифати 40 баробар бузилганлиги айтилди

Экология вазирлиги бу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди. Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторинги акс этган видеолавҳада ўлчаш ускунаси РМ 2,5 бўйича бир марталик 0,209 мг/м3 ни кўрсатган.

Актёр Хусан Мусабоев вафот этди

“Дўстлик” ордени соҳиби, актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

Freestyle Chess. Жавоҳир Синдаров Магнус Карлсенни мағлуб этиб, биринчи кундан сўнг пешқадамга айланди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақаси старт олди. Жаҳоннинг энг кучли 10 нафар шахматчиси бугун рапид йўналишида 5 тадан ўйин ўтказишди.

Баҳодир Жалолов: “Мен тайёрман, катта жангларни интиқлик билан кутяпман”

Аввалроқ ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг Канададаги жанги бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Боксчи The Ring нашрига интервью берди.

Милан ва Кортина-2026 Олимпиадасида иштирок эта олмайдиган давлатлар маълум бўлди

Халқаро муз ҳоккейи федерацияси (IIHF) веб-сайти Олимпиа тўғрисида анонсни эълон қилди ва унда Россия терма жамоаси у ерда йўқ эди. Канадалик журналист ва ёзувчи Эндрю Подникснинг Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) расмий сайтида бўлажак ўйинлар ҳақидаги мақоласига кўра, Россия терма жамоаси Австрия, Норвегия ва Словения жамоалари сингари Италиядаги 2026 йилги Олимпия хоккей турнирида иштирок этмайди.

Пара велоспорт. Вакилларимиз илк кунда 13 та медаль жамғаришди

Бугун Таиландда пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бошланди. Эътиборлиси, мусобақанинг илк кунида индивидуал вақт пойгаси бўйича беллашувлар ўтказилди ва унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.