Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг конференцияси ўтказилди

Бугун Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Унда Мудофаа ва Спорт вазирликлари, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ва федерация раёсати аъзолари иштирок этишди.

Ўзбекистондаги биринчи тадбиркорлар мактаби

Тошкент, Ўзбекистон, 12 Март 2025:Марказий Осиёдаги биринчи венчур студияси Стартуп Гараге ўзбекистонлик тадбиркорларни муваффақиятли стартапларни яратиш ва кенгайтириш учун зарур бўлган кўникмалар, мураббийлик ва молиялаштириш билан та’минлашга қаратилган 8 ҳафталик интенсив дастур — Founders School’ни ишга туширди. 7-апрелдан бошлаб дастур ўз ғояларини синаб кўриш, минимал ҳаётий маҳсулот (МВП) ишлаб чиқиш, бозорга кириш ва дастлабки босқичда сармоя киритишни истаган янги ва тажрибали тадбиркорлар учун очиқ.

От спорти. “Uzbekistan Global Tour”да учинчи босқич ғолиблари аниқланди

Пойтахтимиздаги “Универсал Ҳорсес Стабле” мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Узбекистан Глобал Тоур” мусобақасининг навбатдаги босқичи ташкил этилди. Юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар баҳсида қуйидаги спортчилар ўз йўналишида ғалаба қозонишди: “А” тоифаси, 135 см (тўсиқ баландлиги): Оқил Собиржонов (“Paris” лақабли отда);“Д” (120 см): Саидамирхон Турғунбоев (“Cornet BC”);“Б” (115 см): Дилшод Шокиров (“Kaskat”);“Э” (110 см): Мила Исроилова (“Shef Blue”);“C” (105 см): Асал Саидаҳмедова (“Каrina”);“Ф” (95 см): Мумтозбегим Ҳакимова (“Champion”);Бошланғич отлар: Ниғмат Исмоилов (“Akstafa”).

Хитойлик инвесторлар Ўзбекистонга таҳдид солмайди — Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон ерлари Хитой компаниялари томонидан "эгаллаб олингани" ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига энг йирик сармоядорлардан бири бўлиб, хорижий инвестицияларни жалб қилиш мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишининг асосий омилидир, деди инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов.

Янги Тошкент қурилиши учун яна 122 гектар ер ажратилди

Ерлар Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани посёлкалари ҳудудидан берилди. Вилоят ҳокимининг қарорига мувофиқ, Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Юқори Чирчиқ туманидан 122,3 гектар ер майдони ажратилган.

Ўзбекистонлик боксчи қизлар ЖЧ-2025 да қанча мукофот пули ишлади?

Сербиянинг Ниш шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионати-2025 якунланди. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль қўлга киритди: 1 та кумуш ва 3 та бронза.

Ниш-2025. Медаллар бўйича ким етакчи бўлди: Қозоғистон ёки Россия?

Сербиянинг Ниш шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси умумий медаллар бўйичи биринчи ўринни эгаллади. Улар мусобақада 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Ички ишлар вазири буйруғи билан подполковник Фаррух Убайдуллаевич Ҳайдаров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Фаррух Ҳайдаров 1983 йилда Қозоғистонда туғилган.

Тошкентда йўловчилардан йўлкира учун нақд пул талаб қилган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

Ҳайдовчи автобус салонининг чироқларини ўчирган ҳолда йўловчилардан нақд пул олмоқчи бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “2 Автобус саройи” филиали тасарруфидаги автобус ҳайдовчиси автобус салонининг чироқларини ўчирган ҳолда йўловчилардан йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эндиликда тадбиркор аёлларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди: 2 млн нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш; 250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш; 250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш; 50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Ўзбекистонга келади

Ўзбекистоннинг Женевадaги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Эльдиёр Тошматов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) Ўтиш даври ва ривожланган мамлакатлар бўлими бошлиғи Ҳабиб Aсан билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Мулоқот чоғида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Тангнинг 2025 йил 27−28 май кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтадиган ташрифи доирасидаги амалий масалалар муҳокама қилинди.

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурор буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда БП матбуот хизмати.Абдукахор Муллажанов 1976 йилда туғилган, 2002 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Тошкентда аёл кишини ёнини олмоқчи бўлган эркак калтакланиб, комага тушди — видео

Тошкентдаги тунгги клублардан бирида бир эркак бошқа бир эркакни уриб, тан жароҳати етказди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкенидаги кафелардан бирининг ёнида бир эркак бошқа бир эркакни уриб, тан жароҳати етказгани акс этган видео тарқалди.

Ўзбекистонда тезликка жарима ёзишда 10 км/соат айириб ташлаш амалиёти жорий қилинмоқда

Айни вақтда радарлар қайд этган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова ЖЧда кумуш медалга эга чиқди

Сербиянинг Ниш шаҳрида ўтказилган бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ якунига етди. 66 кг. вазнда финалга чиққан Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон чемпионатини кумуш медал билан якунлади.

Даниил Ейбог жаҳон чемпионатида кучли ўнликдан жой олди

Хитойнинг Пекин шаҳрида шорт-трек бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог юқори натижа кўрсатди.

Санжар Джабаров Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Санжар Буранович Джабаров Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Санжар Джабаров 2022 йилнинг октябридан буён Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.

Ниш-2025. Навбаҳор Ҳамидова бугун финалда жаҳон ва олимпиада чемпионига қарши жанг қилади

Сербияда давом этаётган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, ушбу босқичга -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова етиб келган.

Пойтахтда уй-жой ижара бозори: ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди. Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари 2024-йилнинг ноябрь ойидан бери арзонлаб келаётган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархларида кўтарилиш кузатилди.

Гандбол: Ўзбекистон U-19 жамоаси АҚШлик тенгдошларини мағлуб этди

Косовонинг Приштина шаҳрида гандбол бўйича U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Халқаро гандбол федерацияси (IHF) кубоги қитъалараро босқичининг гуруҳ ўйинлари доирасидаги навбатдаги баҳслар бўлиб ўтди. U-21 биринчилигининг “Б” гуруҳида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Руанда жамоаси билан куч синашди.

«Иссиқликтаъминоти» АЖ ташкил этилади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш юкланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни юкланади.

Хоразм вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Полковник Абдумажид Шермуҳаммедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон хусусий боғчаларида битта болага кўрсатиладиган хизматнинг нархи ўртача қанча?

Хусусий мактабгача таълим ташкилотлари хизмат нархлари бўйича ўтказилган халқаро тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистон 127 мамлакат ичида 62-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Ranking» хабар қилди.

Илғор сунъий интеллектлар нимада кўпроқ адашмоқда?

Сунъий интеллект (СИ) моделлари турли хил мураккаб вазифаларни бажара олишига қарамай, оддий кўникмаларда ҳали ҳам қийинчиликларга дуч келмоқда. Эдинбург университети олимлари томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳатто илғор алгоритмлар ҳам аналог соатлардан вақтни аниқ ўқиш ва календарь бўйича ҳисоб-китоб қилишда кўплаб хатоларга йўл қўймоқда.

Ниш-2025. Навбаҳор Ҳамидова ЖЧ финалига чиқди!

Ниш шаҳри (Сербия) мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Тўрт нафар ватандошимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтирилди.

Ўзлаштириши юқори бўлган ижтимоий тоифадаги талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади

Ўзлаштириши юқори бўлган ижтимоий тоифадаги талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади. Ҳукумат қарорига кўра, белгиланган тоифадаги талабалар учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (ГПА) 3,5 ва ундан юқори бўлган талабаларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади.  Бундай имтиёз бериладиган тоифалар рўйхати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Абдумажид Шермухамедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Абдумажид Шермухамедов Мавлянович Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Самарқанддаги кутубхонада ёнғин содир бўлди

Кеча, 14 март куни соат 22:50 да Самарқанд шаҳри Шоҳруҳ Мирзо кўчасида жойлашган кутубхонада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.

Расман: Наоя Иноуэ 4 йиллик танаффусдан кейин АҚШда жанг ўтказади

Иккинчи энг енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ (29-0, 26 КО) ҳамда америкалик Рамон Карденас (26-1, 14 КО) ўртасидаги жанг расман эълон қилинди. Чемпионлик жанги 4 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena мажмуасида бўлиб ўтади.

Қўқонда "103" машинасида ўтин ташилди

Ҳолат тафсилотлари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қўқонда ТТЁ машинасида ўтин ташиётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.