Ханчжоу-2022, каратэ: Севинч Раҳимова олтин медаль учун жанг қилади

Осиё ўйинларининг бугунги кунини каратэчиларимиз муваффақиятли бошлашди. -55 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова финалга чиқишга муваффақ бўлди.

Ханчжоу-2022. Шахматчиларимиз медалларни қўлга кирита олишадими?

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 8-тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Мўғулистонга термасига қарши дона суриб, қийинчилик билан ғалаба қозонди — 2,5:1,5. Натижада қизлар жамоамизнинг очколари 10 тага.

Осиё ўйинлари якунлари: Эркаклар ўртасида биринчи бўлдик!

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинларининг бокс баҳслари якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 3 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.

Ханчжоу-2022: Яна бир олтин медал муборак!

Ўзбекистон делегацияси бугунги кун ҳисобидан илк олтин медалини қўлга киритди. Унга каное слаломида эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев муаллифлик қилди.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Хитойга қарши таркиби эълон қилинди (фото)

Осиё ўйинлари баҳслари 3-ўрин учун курашаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мезбон Хитойга қарши майдонга чиқади. 12:00 да старт оладиган баҳс учун вакилларимизнинг асосий таркиби эълон қилинди.

Ханчжоу-2022: Конкур дастурида медаллар учун курашда икки чавандозимиз иштирок этади

Бугун от спортининг конкур йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Дастлабки саралаш босқичидан сўнг кечки дастурда медаллар учун курашувчи чавандозлар аниқ бўлди.

Ханчжоу-2022: Аимбетова ва Сафаров чорак финалда

Бугундан эркин кураш усталари ҳам баҳсларга киришишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Нодиржон Сафаров (-57 кг) илк босқичда ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022: Анвар Клевлеев финалда

Осиё Ўйинларининг навбатдаги кунида баҳслар бошланиб кетди. Слаломда эшкак эшиш бўйича ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

Ханчжоу-2022. 6-октябрь куни қатнашадиган спортчиларимиз рўйхати: Бугун Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевнинг иштироки бор

Ханчжоу-2022 ўйинларида 6-октябрь, жума куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz

WBC президенти: «Бу жанг барчамизнинг хотирамизда узоқ йиллар сақланиб қолади»

Бутунжаҳон бокс кенгаши президенти (WBC) Маурисио Сулаймон оғир вазн тоифасидаги Тайсон Фьюри ва WBA, WBO, IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида фикр билдирди. «WBC учун Фьюри-Усик жанги алоҳида аҳамиятга эга, чунки биз оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони мақоми учун дуэль ташкил этилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз, биз буни аввалги барча йилларда қилганмиз.

Хитойнинг етакчи компанияларидан бири билан ҳамкорлик қиламиз

Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти Хитойнинг етакчи компанияларидан бири билан ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди. Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов бугун Хитойнинг электроника ва техника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик компанияларидан бири бўлган “Dafeng Technology Co LTD” ширкати директори Гавен Фенг билан учрашди.

Ханчжоу-2022, шахмат. Ҳар икки жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 7-тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Таиланд термасига қарши дона суриб, 3,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022: Баҳодир Жалолов ҳам Осиё ўйинлари чемпионига айланиб, ҳисобидаги совринларини тўлиқ қилди

Бокс бўйича Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов ҳам совринлари сонини тўлиқ кўринишга келтирди. +92 кг вазн тоифасининг финалида баҳс олиб борган юртдошимиз финалда азалий рақибларидан бири, қозоғистонлик Камшибек Конкбаев устидан яна бир бор ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Ханчжоу-2022'да 18-олтин: Абдумалик Ҳалаков — Осиё ўйинлари ғолиби!

Осиё ўйинларида бокс бўйича финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасида 57 кг.да Ханчжоуга ташриф буюрган Абдумалик Ҳалаков фаолиятида яна бир йирик совринни қўлга киритди.

Ханчжоу-2022'да 17-олтин: Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинларида илк марта ғолибликни қўлга киритди

Осиё ўйинларида бокс бўйича финал жанглари бошланди. Эркаклар ўртасидаги энг енгил вазн — 51 кг.да Ханчжоуга ташриф буюрган Ҳасанбой Дўсматов фаолияти давомида яна бир йирик совринни қўлга киритди.

Ханчжоу-2022: Лайло Собирова — Осиё ўйинлари совриндори!

Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лайло Собирова ҳам ўз номини Осиё ўйинлари совриндорлари қаторига қўшиб қўйди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Манси устидан ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022: Актенге Кеунимжаева Осиё ўйинларида медалга сазовор бўлган илк курашчи қизимизга айланди

Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Актенге Кеунимжаевадан тарихий ғалаба. У ушбу спорт турида Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчи бўлди.

Ханчжоу-2022: Рустам Ассакалов Осиё ўйинларининг уч карра совриндори

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов фаолиятида учинчи бор Осиё ўйинларида совриндор бўлди. -97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Ислам Умаев устидан ғалаба қозониб, мусобақани учинчи ўринда якунлади.

Ханчжоу-2022: Ассакалов, Кеунимжаева ҳамда Собирова бронза медали учун курашади

Спорт курашлари баҳсларида кечки дастурда гиламга чиқадиган атлетлар номи маълум бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар вакили бронза медали учун баҳс олиб боришади.

Ханчжоу-2022, слалом: Темиргалиев ва Болтабоев ҳам ярим финал масаласини ижобий ҳал қилишди

Байдарка слаломида эркаклар ўртасидаги биринчи саралаш баҳси якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жонибек Темиргалиев тўртинчи, Шаҳобиддин Болтабоев эса бешинчи натижа билан 7 октябрь куни ўтадиган ярим финалга йўлланма олишди.

Ханчжоу-2022: Анвар Клевлев ўз гуруҳида биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди

Осиё Ўйинларида бугундан слаломда эшкак эшиш бўйича беллашувлар бошланди. Эркаклар ўртасида каноэ слаломида кечган биринчи саралаш баҳсида ҳамюртимиз Анвар Клевлев (92.44 сония) энг яхши натижа билан кейинги босқичга йўл олди.

Ханчжоу-2022: Чавандозларимиз саралашдан муваффақиятли ўтишди

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё Ўйинлари саралашидаги иштирокини якунлашди. Ҳамюртларимиз яккалик ва жамоавий дастурда баҳс олиб боришди.

Ханчжоу-2022, бокс. Бугун Дўсматов, Ҳалаков ва Жалоловнинг финал жанглари бор

5 октябрь куни уч нафар боксчимиз Осиё ўйинларининг олтин медали учун рингга кўтарилади:-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Титисан Панмот (Таиланд) (17:00 дан сўнг)-57 кг: Абдумалик Халоков - Шудаи Харада (Япония) (17:30 дан сўнг)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) (18:30 дан сўнг). Манба: stadion.uz

Ханчжоу-2022. 5-октябрь куни иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 5-октябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz

Ханчжоу-2022. 5-октябрь куни иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 5-октябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: www.stadion.uz.

Ханчжоу-2022: Жанубий Корея U23 - Ўзбекистон U23 - 2:1 (видеошарҳ)

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё Ўйинларининг ярим финал босқичида Жанубий Кореяга қарши майдонга чиқиб, имкониятни бой берди. Учрашув видеошарҳини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Ханчжоу-2022: Муҳаммадқодир Тоштемиров делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди

Оғир атлетикачимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё Ўйанларида Ўзбекистон делегациясига кумуш медаль келтирди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз даст кўтаришда 159 кг, силтаб кўтаришда 192 кг, икки курашда эса 351 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.

Ханчжоу-2022, шахмат. Йигитларимиздан ишончли ғалаба, қизларимиз эса Ҳиндистонга ютқазди

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 6-тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон термасига қарши дона суриб, йирик 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Ханчжоу-2022. 17 ёшли Шарифа Давронова Ўзбекистонга 16-олтин медални тақдим этди!

Осиё Ўйинларида бугунги иккинчи олтин медаль ўз ҳисобимизга қўшилди. Енгил атлетиканинг аёллар ўртасида учҳатлаб сакраш баҳсларида Шарифа Давронова энг яхши натижани қайд этди.

Ханчжоу-2022: Боксда учинчи финалчимиз номи аниқ бўлди

Осиё Ўйинларининг бокс мусобақасида ярим финал жанглари якунланиб бормоқда. Эркаклар ўртасида 57 кг.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.