Ханчжоу Осиё Ўйинларида бугун бўлиб ўтаётган байдарка ва каноэ бўйича финал баҳслари ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида байдарка бўйича 500 метр масофага жуфтликда ўтказилган финал баҳсида Екатерина Шубина ва Арина Танатмишевадан иборат спортчиларимиз маррага учинчи бўлиб етиб келишди ва бронза медалларини сазовор бўлишди.
Ханчжоу Осиё Ўйинларида кеча икки спортчимиз бронза медалини қўлга киритишга яқин келди. Эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачимиз Достон Ёқубов А финалида иштирок этди.
Ханчжоу Осиё Ўйинларида бугун бўлиб ўтаётган байдарка ва каноэ бйўича финал баҳсларида олтин медалга жуда ва жуда яқин келдик. Эркаклар ўртасида каноэ бўйича 1000 метрга яккалик финал баҳсида ҳамюртимиз Владлен Денисов масофанинг дастлабки 750 метр масофасида кучли учликда борди.
Ханчжоу Осиё Ўйинларида навбатдаги кун баҳслари старт олди. Бугун байдарка ва каноэда финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ханчжоу-2022 ўйинларида 2-октябрь, душанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина Осиё ўйинларида иккинчи медалига сазовор бўлди. Юртдошимиз кўпкураш дастурида 6056 очко билан кумуш медаль соҳибига айланди.
Хитойда давом этаётган Осиё ўйинлари якуний палласига кириб бормоқда. Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финал ўйинида Саудия Арабистонини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган эди.
Осиё Ўйинлари бокс баҳсларида 60 кг вазндаги боксчимиз Райҳона Қодирова, афсуски, чорак финалда Хитой Тайпейи вакиласига имкониятни бой бериб қўйди. Юртдошимиз жангда устунликка эришганди.
Ўзбекистон эркаклар олимпия терма жамоаси Осиё Ўйинларининг чорак финалида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Учрашув видеошарҳи билан таништириб ўтамиз.
Осиё Ўйинларида шахмат бўйича жамоамиз мусоақабада 3-тур ўйинлари ўтказилди. Бугун ҳар икки жамоамизга Вьетнам терма жамоалари рақиблик қилди.
Ўзбекистон эркаклар олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё Ўйинларининг чорак финал босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши бўлиб ўтган ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.— Ғалаба билан табриклайман.
Ўзбекистон эркаклар олимпия терма жамоаси 29 йил деганда илк марта Осиё Ўйинларининг ярим финалига чиқди. Бу ишни Темур Кападзе бошқарувидаги йигитларимиз уддалашди.
Осиё ўйинларига ташриф буюрган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзи иштирок этаётган барча дастурда финалга йўл олди. Аёллар ўртасида 500 метрга кечган байдаркачиларнинг ярим финал баҳсида Мадинахон Ашрафхонова марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва финалчилар қаторидан жой олди.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 1-октябрь, якшанба тонгида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.Унинг марказий жанги мексикалик Сауль “Канело” Альварес (60-2-2) ҳамда америкалик Жермелл Чарло (35-2-1) ўртасида кечди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умид Эсанов делегациямизга яна бир олтин медални тақдим қилди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз финалда қозоғистонлик Бекадил Шаимберденевдан устун келиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Аёллар боксининг -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Ситора Турдибекова Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз ҳиндистонлик Парвин билан баҳсда мағлубиятга учради.
Маҳоратли курашчимиз Умид Эсанов ҳам ярим финал баҳсини муваффақиятли ўтказди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз афғонистонлик Ҳасан Расулини мағлуб этди ва олтин медал учун гиламга чиқадиган бўлди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Малика Қаҳҳорова бронза медалига сазовор бўлди. -70 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз эронлик Доня Ағайига имкониятни бой берди ва мусобақани учинчи ўринда якунлади.
Эшкак эшиш баҳсларида тонгги беллашувлар якунланди. Сўнгги дастурда стартга чиққан байдаркачи йигитларимиз квартети финал масаласини ижобий ҳал қилишди.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мадина Ашрафохонова ярим финалчилар қаторидан жой олди. 500 метр масофага кечган саралаш баҳсида юртдошимиз маррага тўртинчи бўлиб етиб келди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг муваффақиятли иштироки давом этади. Бугун икки нафар ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Эрта тонгдан Ханчжоуда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича беллашувларга старт берилди. Ўзбекистон терма жамоаси бугунги саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади.
Осиё Ўйинларида бугун Ўзбекистон делегациясини яна бир масъулиятли кун кутиб турибди. Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.
Ханчжоу-2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 30 сентябрь, шанба куни давом эттирилди. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади.
Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий баҳсларда 2-тур ўйинлари ўтказилди. Эътиборли томони, барча саккиз шахматчимиз бугун дурангга имззо чекди.
Осиё Ўйинларида аёллар футболи бўйича чорак финал баҳсларига старт берилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Осиё Ўйинларида бокс бўйича бугунги дастурдан ўрин олган навбатдаги баҳслар бошланди. 57 кг. вазнда жаҳон чемпиони Абдумалик Ҳалаков нимчорак финал босқичида вьетнамлик Нгуен Ван Дуонгга қарши рингга кўтарилди.
Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида Кураш бўйича -52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Ҳилола Ортиқбоева ҳам финалчилар қаторидан жой олди. Курашчимиз ярим финалда туркманистонлик Айнур Амановани доғда қолдирди.
Инчеон-2014 Осиё ўйинлари ғолиби Екатерина Воронина яна бир чемпионлик сари юришини бошлади. Енгил атлетиканинг кўпкураш дастурида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 100 метрга тўсиқлар оша югуриш йўналишида 14.47 сония натижа қайд этиб, ўз ҳисобига 912 очко ёзиб қўйди.
Ханчжоу Осиё ўйинларида бугундан ўзбек кураши бўйича мусобақаларга старт берилди. Бугун эркаклар икки (-66 кг ва +90 кг), аёллар эса бир (-52 кг) вазнда баҳсларда иштирок этишмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.