Шахмат дастуридан яна бир хушхабар. Ҳамюртимиз Умида Омонова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални тақдим қилди.
Хитойдаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича рапид мусобақаси якунига етди. Эркаклар ва аёллар ўртасида спортчилар 9 тадан тур ўйинларини ўтказишди.
Ўзбекистон делегациясида навбатдаги медал. Дзюдо бўйича аралаш жамоавий дастурда ҳамюртларимиз кумуш медални қўлга киритишди.
Таэквондо баҳсларидан яна бир хушхабар! Юртдошимиз Феруза Содиқова -67 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Шахмат баҳсларида 8-тур якунланди. Эркаклар ўртасида медалларга даъвогар Нодирбек Абдусатторов ҳамда Жавоҳир Синдоров, қизларимиздан Умида Омонова ўз партияларида ғалаба қозонишди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ҳам Осиё ўйинларидаги дебют жангини ишончли ғалаба билан ўтказди. Ҳиндистонлик Санжит билан жанг қилган Лазизбек 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Осиё Ўйинларида иккинчи финалчимиз номи аниқ бўлди. Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Феруза Содиқова ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда.
Осиё Ўйинларида дастлабки финалчимиз номи аниқ бўлди. Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов (-68 кг) ярим финалда жанубий кореялик Жин Хо Жунга қарши даянга кўтарилиб, ажойиб ғалабани қўлга киритди.
Осиё Ўйинларида бугун эркаклар икки, аёллар бир вазнда баҳсларда иштирок этишмоқда. Икки вакилимиз ярим финал кетма-кет иккита ўйинда ғалаба қозониб, ярим финалгача етиб келишди.
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Феруза Содиқова ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда. Қозоғистонлик Нурай Хуссайновага қарши даянга чиққан ҳамюртимиз раундлар бўйича 2:1 ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳумоюн Султонов Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Хитой Таипейи вакили Чун-Хсин Сенгга қарши кортга тушган спортчимиз 4:6, 7:6 ва 6:1 ҳисобларида ғалаба қозонди.
Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида Таэквондо бўйича мусобақаларда иштирок этаётган Улуғбек Рашитов (-68 кг) яна бир ғалабани қўлга киритиб, шоҳсупадан ўз ўрнини кафолатлаб қўйди. Хитой Таипейи аъзоси Йи Жуи Чиуни катта қийинчиликсиз доғда қолдирган Рашитов ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
Ханчжоу-2022 ўйинларида 27-сентябрь куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz
Ханчжоу мезбонлигида ўтаётган Осиё ўйинларининг бугунги кунги беллашувларида Ўзбекистон делегацияси спортчилари 1 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлишди. Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон делегацияси Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан сўнг 4-ўринда бормоқда.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Ўйинларининг яккалик беллашувларини юқори нотада якунлади. Спортчиларимиз мусобақани 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида дзюдо ватани Япониядан сўнг иккинчи ўринда тугатишди.
Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) 2023 йилнинг ноябрь ойида ташкилотнинг йиллик конвенциясини Тошкент шаҳрида ўтказади. Марказий Осиё давлатлар ичида илк бор Ўзбекистонда ўтказиладиган нуфузли тадбир 12—17 ноябрь саналарига белгиланган.
Жорий йилнинг 15-23 сентябрь кунлари Урганч шаҳри оғир атлетика бўйича кичик ўсмирлар (U15) ва ўсмирлар ўртасида (U17) Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилди. Мусобақада 28 та жамоадан жами 380 нафар спортчи иштирок этди.
Делегациямизнинг иккинчи байроқдори, қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова ҳам бугунги кунни медал билан якунлади. Сабля бўйича яккалик дастурида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда жанубий кореялик Жису Юнга кичик фарқ – 14:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди.
Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган дзюдочимиз Алишер Юсупов ҳам Осиё ўйинлари совриндорлари қаторидан жой олди. Юртдошимиз бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Хёга Ота устидан ғалаба қозониб, делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.
Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир олтин медаль билан бойиди. Байроқдоримиз Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиб, ушбу Осиё ўйинларидаги бешинчи олтин медалимизни келтирди.
Ушучимиз Даря Латишева ҳам Осиё Ўйинларида бугун делегециямиз ҳисобига яна бир медални тақдим қилди. Спортчимиз нанкуан ва нандао дастурлари якунига кўра, Хитой ҳамда Малайзия вакилларидан кейин бронза медалига сазовор бўлди.
Осиё Ўйинларининг дзюдо баҳсларида медаллар учун ҳал қилувчи жанглар бошланди. Дзюдочимиз Давлат Бобонов делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.
Кун дастурига мувофиқ, шпагачи йигитларимиз ҳам баҳсларга киришишди. Гуруҳ босқичидан кейин Файзулла Алимов ва Жавоҳир Нурматов саралашнинг илк даврасидан муваффақиятли ўтишди.
Таэквондочимиз Чарос Қаюмова ҳам ўз номини совриндорлар қаторига ёздириб қўйди. -53 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда Хитой Таипейи вакиласига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди.
Осиё Ўйинларида бокс дастуридан ўрин олган бугунги жанглар бошланди. Аёллар ўртасида 75 кг.
Дзюдочиларимиз бугун ҳам ажойиб иштироклари билан барча мухлисларни хурсанд қилишмоқда. Кечки дастурда Давлат Бобонов ҳамда Музаффарбек Тўрабоев чемпионлик учун кураш олиб боришса, Алишер Юсупов ҳамда Ирисхон Қурбонбоева бронза медали учун татамига чиқади.
Ўзбекистон делегацияси бугунги кун ҳисобидан илк медални қўлга киритди. 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича аралаш жамоавий дастурда иштирок этган Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тоҳирова жуфтлиги кумуш медални қўлга киритди.
Ханчжоу-2022 ўйинларида 26 сентябрь куни қуйидаги ўзбекистонлик спортчилар баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz
Гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина Осиё ўйинларининг финал босқичига йўл олди. Ҳамюртимиз таяниб сакраш дастурида яна бир бор чемпионлик учун баҳс олиб борадиган бўлди.
Осиё ўйинларида биринчи бор иштирок этаётган футболчи қизларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Гуруҳ босқичинг илк баҳсида Мўғулистонга қарши майдонга тушган Минори Хонда шогирдлари рақиб дарвозасини жавобсиз 6 бор ишғол қилишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.