Бокс. Шаҳрам Ғиёсов жанг қилиши мумкинлиги айтилган чемпионнинг навбатдаги рақиби эълон қилинди

13 июль куни АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда аввал хабар берганимиздек, яримўрта вазн тоифаси IBF йўналишида жаҳон чемпиони Жейрон Эннис рингга кўтарилади.

Бокс. Майк Тайсон - Жейк Пол жанги учун янги постер тасдиқланди

Ташкилотчилар томонидан америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон ҳамда блогер-боксчи Жейк Пол жанги учун янги постер тақдим этилди. Аввалроқ, ушбу жангнинг 15 ноябрь куни кўчирилгани ҳақида хабар берилганди.

Бокс. Мэнни Пакьяо қайтмоқда! Унинг рақиби RIZIN чемпиони!

Мэнни Пакьяо қайтмоқда! Унинг рақиби RIZIN чемпиони!.

Велоспорт. Олга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида аёллар Элита тоифасида индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди.Аёллар ўртасида кечган индивидуал вақт пойгасида Олга Забелинская олтин, Янина Кускова кумуш медалга сазовор бўлди.

Ислом Махачев 2024 йилда иккинчи камар учун жанг қилиши мумкин

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев жорий йилда иккинчи камарни ҳам қўлга киритиши мумкин.Журналист Игор Лазориннинг маълум қилишича, агар ярим ўрта вазндаги камар соҳиби Леон Эдвардс Билол Муҳаммадни мағлуб этса, Махачев титул учун жанг имкониятига эга бўлади.

Конор қайси жангда энг кўп пул ишлаб топган?

Конор Макгрегор қайтмоқда – у 30 июнга ўтар кечаси UFC 303 турнирининг асосий баҳсида Майкл Чендлерга қарши жанг ўтказади. Турнир учун чипталар сотувидан тушган даромад аллақачон рекорд даражада - 20 миллион доллардан ошиб кетган, аммо бу ажабланарли эмас.

Бокс. Мадримов жангларга жиддий киришди (фото)

Супер яримўрта вазн тоифасида WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов илк ҳимоя жанги учун тайёргарликларни давом эттирмоқда. Ҳамюртимиз айни дамда Калифорнияда ўз жамоаси билан биргаликда шуғулланмоқда.

Париж-2024: Ўзбекистон – Миср ўйинини қабул қиладиган «Stade de la Beaujoire» ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирокидаги баҳсларга мезбонлик қиладиган мажмуаларга ҳам етиб келдик. «С» гуруҳидан ўрин олган Тимур Кападзе шогирдлари гуруҳ босқичидаги учрашувлардан бирини «Stade de la Beaujoire» ўйингоҳида ўтказади.

Оксана Чусовитина 2028 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишни режалаштирмоқда

1992 йилги терма жамоа таркибида Олимпия чемпиони ва 2008 йилги ўйинларининг кумуш медали совриндори Оксана Чусовитина 2028 йилги Олимпиадада қатнашиш истагини билдирди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги обуначилар саволларига жавоб бериш давомида маълум қилди.

Бокс. Майк Тайсон - Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди

Америкалик афсонавий боксчи, супероғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ҳамда блогер-боксчи Жейк Пол ўртасидаги жангнинг янги санаси маълум бўлди. Ташкилотчиларнинг хабар беришича, жанг 15 ноябрь куни аввалдан белгиланган манзилда ўтказилади.

Бокс. Машҳур рэппер Эминем Мадримов - Кроуфорд оқшомининг махсус меҳмони бўлади

Хабарингиз бор, 3 август куни Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. "Riyadh Season" спорт мусобақалари доирасида ўтказилаётган бокс оқшомининг марказий жанги ҳамюртимиз, WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов ва америкалик мағлубият нималигини билмай келаётган Теренс Кроуфорд ўртасида кечади.

Мерганларимиз Осиё кубогида бронза медалини қўлга киритишди

Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубоги босқичи ўз якунига етиб бормоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси битта бронза медалига сазовор бўлди.

Усик ва Фьюри жанги қанча даромад келтирди?

Москва вақти билан 18-майдан 19-майга ўтар кечаси Саудия Арабистонида WBA, IBF ва WBО йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик ва WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри ўртасида чемпионлик жанги бўлиб ўтди. Жанг трансляция орқасидан 50 миллион доллар даромад келтирган, деб хабар беради ESPN.

Пара велоспортчиларимиз Осиёни забт этишди

Бугун қўшни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, қитъанинг энг кучли пара велоспортчилари қатнашган мусобақада 19 нафар вакилимиз шоҳсупадан жой олди: ЭркакларБунёдбек Ҳайтмаҳаммадов (C1) олтинҒолиббек Мирзаёров (C2) олтинОғабек Ҳудерганов (C3)олтинАзимбек Абдуллаев (C5) олтинАзиз Атахўжаев (Т1) олтинБаходир Одинаев (Т2) олтинТўлқин Равшанов (Т2) кумушСаиджаббор Дадахонов (Т1) бронзаБоймурод Явқочев (C5) бронзаАброрбек Ибрайимов (C4) бронзаАзизхўжа Олимхўжаев (C2) бронзаМуҳаммед али Жўлимбетов (C3) бронза Аёллар Азизахон Қосимова (C3) олтин, Камола Нуриллаева (C4) олтинЛазиза Усмонова (Т1) олтинОдина Ҳамдамова (Т2) олтинФотима Соипова (Т1) кумушЗарифа Мўминова (Т2) кумушФотимахон Ҳайдарова (Т2) бронза Якунда терма жамоамиз Осиё чемпионатида 10 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Спорт курашлари. Бугун Бекзод Абдураҳмонов ўз жангини ўтказади

Венгрияда спорт курашлари бўйича халқаро рейтинг турнири давом этади. Бугун эркин ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз.

Нурсултон Рўзибоев UFC билан шартномасини янгилади

Нурсултон Рўзибоев UFC промоушени билан шартномани янгилади. Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Кураш. Осиё чемпионати учун таркибимиз маълум бўлди

6-11 июнь кунлари Эроннинг Теҳрон шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон кураш федерацияси ушбу нуфузли мусобақа учун терма жамоа таркибини эълон қилди.

Спорт вазирлиги томонидан инновацион платформа тақдим этилди

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва улар учун қулай шароитлар яратиб бериш мутасаддилар олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади. Бунинг учун ҳукумат томонидан махсус платформа ишлаб чиқиш борасида топшириқ берилган бўлиб, бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида унинг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов IBF чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин

Шаҳрам Ғиёсов IBF чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин. Таниқли промоутер Эдди Хирн ушбу жангни ташкил қилиш бўйича амалий ҳаракатларни бошлаб юборди.

Велоспортчиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси олдидан қитъа чемпионатида имкониятларини синаб кўришади

Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади. 12 июнга қадар давом этадиган мусобақада қитъамизнинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боради.

ММА. Царукян Махачевни қандай қилиб мағлуб этиши мумкинлигини айтди

UFC'нинг энг яхши жангчиларидан бири арманистонлик Арман Царукян енгил вазн тоифасида (70 кг гача) Ислом Махачевни эҳтимолий реванш жангида қандай мағлуб этиши мумкинлигини айтди. “Агар менга қарши Порье билан курашда бўлган Ислом версияси чиқса, мен учун бу жуда осон жанг бўлади.

IBF Олександр Усикка қарши жанг учун расмий даъвогарни эълон қилди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) Даниэль Дюбуани Олександр Усик билан жанг қилишга расмий даъвогар сифатида эълон қилди.Дюбуа — оғир вазн тоифасида вақтинчалик IBF чемпиони ҳисобланади.

Теннис. Жокович муҳим турнирни ўтказиб юборади

L'Equipe хабарига кўра, Новак Жокович 5-июнь, чоршанба куни Парижда операция қилинади. Агар ҳаммаси яхши бўлса, серб операциядан сўнг кейинги бир неча соат ичида оёққа туради, аммо тикланиш учун камида уч ҳафта керак бўлади.

Оғир атлетика оламида Осиё қитъасининг нуфузи баланд!

Париж Олимпиадасида энг кўп оғир атлетикачи Осиё қитъасидан иштирок этади! Халқаро оғир атлетика федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган атлетларни эълон қилди.

Енгил атлетика. Анвар Анваров Чехиядаги турнирда 2-ўринни эгаллади

Чехиянинг Прага шаҳрида енгил атлетика бўйича «Josef Odlozil Memorial» халқаро турнири бўлиб ўтди. Европа бўйлаб мусобақаларда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу стартда кумуш медалга сазовор бўлди.

Трампнинг энг севимли жангчиси ким?

Америкалик ММА менежери Али Абдель-Азиз АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг аралаш яккакурашлар бўйича собиқ UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов билан учрашуви ҳақида гапирди. “Бугун мен президент Трампни Хабиб билан яна бир бор кўришдан хурсанд бўлдим.

Конор жароҳат олиши мумкин эди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор енгил жароҳат олишига бир баҳя қолди. Бу ҳақда ESPN Deportes нашри хабар бермоқда.

Парасузувчиларимиз Францияга жўнаб кетди

Жорий йилнинг 4-10-июнь кунлари Франциянинг Лимож шаҳрида пара сузиш бўйича жаҳон сериясига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлидаги сўнгги мусобақада 10 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади: Дмитрий ХорлинФирдавсбек МусабековМузаффар ТурсунхўжаевИслам АслановКирилл ПанковЕгор БолотовБогдан БиктимировШохсанам ТошпўлатоваМуслима ОдиловаМубинабону Ҳалилова.

ММА. Камару Усмон Порье билан жанг қилишга тайёр

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони (77 кг гача) нигериялик Камару Усмон енгил вазн тоифасидаги жангчи америкалик Дастин Порье билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди. "Мен бунга эътибор қаратмайман, лекин Дастин вазнда кўтарилишни истаса... Бизнинг жангимиз қизиқарли бўларди.

Махачев Порье билан жанг олдидан вирусга чалинганди

Россиялик UFC чемпиони Ислом Махачевнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирдининг Порье билан жанг олдидан стафилококк инфекциясини юқтириб олгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. "Мен лагерга тахминан бир ой олдин қўшилгандим ва Ислом жиддий инфекцияга чалингани учун тўлиқ машқ қилмади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.