Мумбайда ХОҚнинг 141-сессияси бошланди

Бугун Ҳиндистонниг Мумбай шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 141-сессияси ўз ишини бошлади. Мазкур тадбирда яқинлашиб келаётган ёзги ва қишки Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарликлар, уларнинг дастуридан ўрин оладиган спорт турлари кўриб чиқилади.

UFC жангчиси Исраэль Адесаня профессионал фаолиятида танаффус олаётганини эълон қилди

UFC жангчиси Исраэль Адесаня профессионал фаолиятида танаффус олаётганини маълум қилди.“Ҳозир фақатгина ўзим учун вақт сарфламоқчиман.

Қиличбозлик. “Satellite” турнирининг биринчи кунги баҳслари якунланди

Бугун Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича «Сателлите» халқаро турнирига старт берилди. Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловга 3 хонали уй совға қилинди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан тақдирланди.Термиз шаҳрида Хитойда ўтказилган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган сурхондарёлик спортчиларни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳрам Ғиёсов ноябрь ойида навбатдаги жангини ўтказади

Ярим ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсовнинг (14-0-0) навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.Ўзбекистонлик боксчи катта эҳтимол билан профессионал фаолиятидаги ўн бешинчи жангини ноябрь ойи охирида ўтказади.

Таэквондо WT. Никита Рафалович Тайюан Гран-присида кумуш медалга сазовор бўлди

Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақаси якунланди. Бугун турнирнинг сўнгги кунида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович кумуш медалга сазовор бўлди.

Расман: Ҳамзат Чимаев UFC-294'да Камару Усмонга қарши жанг қилади

Камару Усмон UFC-294 турнирида Пауло Костанинг ўрнини эгаллайди ва Ҳамзат Чимаевга қарши октагонга кўтарилади.Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.

Таэквондо. Рашитов ва Жайсунов бронза медалини қўлга киритди

Хитойнинг Тайюан шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при турнирининг иккинчи кун беллашувлари якунига етмоқда. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси бугун 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Расман: Фазлиддин Ғойибназаров собиқ жаҳон чемпионига қарши рингга кўтарилади

Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғойибназаровнинг проф боксдаги навбатдаги рақиби собиқ жаҳон чемпиони бўлади. Фазлиддин 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида россиялик собиқ жаҳон чемпиони Ражаб Бутаевга қарши рингга кўтарилади.

Ҳасанбой Дўстматовнинг проф боксдаги навбатдаги жанги санаси ва рақиби тасдиқланди

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақибини номи аниқ бўлди.Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган Дўстматов 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади.

Тошкентда Баҳодир Жалоловга қарши рингга тушадиган боксчи ким экани айтилди

17 ноябрь куни Ҳумо Аренада жаҳон боксининг энг машҳур юлдузлари иштирокида бокс кечаси бўлиб ўтади. Маълум қилинишича, Баҳодир Жалолов Жанубий Африкалик боксчи Крис Томпсонга қарши рингга тушади.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 17 ноябрь куни Тошкентда ўтказади.“Ҳумо Арена”да ташкил этиладиган бокс оқшомида Жалоловга Жанубий Африка вакили Крис Томпсон рақиблик қилади.

Шахмат. «Qatar Masters» турнирида Ўзбекистондан 14 шахматчи иштирок этади

2023 йилнинг 11-20 октябрь кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида дунёнинг энг кучли шахматчилари ўртасида "Qatar Masters" турнири бўлиб ўтади. Соврин жамғармаси 108.250 АҚШ долларини ташкил этган мусобақада 158 нафар кучли гроссмейстерлар иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегациясига табрик йўллади

Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларигаҲурматли спортчи ва мураббийлар!Қадрли фарзандларим!

Бектемир Мелиқўзиев Алантес Фоксни 4-раундда муддатидан аввал мағлубиятга учратди (видео)

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (13-1, 10 КО) Ўзбекистон вақти билан 8-октябрь тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчига Алантес Фокс (28-5-1, 13КО) рақиб бўлди.

Ханчжоу-2022, каратэ. Шаҳризода Исматиллаева бронза медалини қўлга кирита олмади

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг сўнгги кунида каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева ўз иштирокини якунлади.Аёллар ўртасида энг енгил вазн (-55 кг)даги ҳамюртимиз бронза медали учун БААлик спортчи Алажамий Ҳаврага қарши даянга чиқди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларида рекордини янгилади

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари бугун якунига етади. Беллашувлар якунланиб улгурмасидан Ўзбекистон делегацияси медаллар сони ва сифати бўйича Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.

Ханчжоу-2022, каратэ. Шаҳризода Исматиллаева бронза медали учун жанг қилади

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг сўнгги кунида каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева баҳсларда иштирок этмоқда. Аёллар ўртасида энг енгил вазн (-55 кг)даги ҳамюртимиз ярим финалда тайпейлик Шуанг Шиау Гуга қарши даянга чиқди.

Ханчжоу-2022, каратэ. Шаҳризода Исматиллаева ярим финалга чиқди

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг сўнгги кунида каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева баҳсларда иштирок этмоқда. Аёллар ўртасида энг енгил вазн (-55 кг)даги ҳамюртимиз иккинчи жангида ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022. Бугун ягона спортчимиз баҳсларни ғалаба билан бошлади

Бугун Ханчжоу-2022 19-ёзги Осиё ўйинлари ўз якунига етади. Ушбу кун дастурида каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳризода Исматиллаева (-55 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Дзюдо. Рустам Шораҳматов жаҳон чемпионати совриндори!

Португалиянинг Одивелас шаҳри мезбонлигида ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -100 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Рустам Шораҳматов кумуш медални қўлга киритди. Финал баҳсида япониялик Дота Араига қарши кечган курашда ҳамюртимизга бироз омад етишмади ва спортчимиз шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Ханчжоу-2022, футбол. Жанубий Корея Осиё ўйинлари ғолибига айланди

Ханчжоу Осиё ўйинларида футбол мусобақаси ҳам якунига етди. Эркаклар ўртасидаги турнир финалида Жанубий Корея ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Ханчжоу-2022: Рустам Жангабаев — икки карра Осиё ўйинлари совриндори

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабаев ҳам Осиё Ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олди. +109 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз даст кўтаришда 190 кг, силтаб кўтаришда 233 кг, икки курашда эса 423 кг билан бронза медалига сазовор бўлди.

Ханчжоу-2022, эркин кураш: Ҳасанбой Раҳимов сўнгги сонияларда медални қўлдан чиқарди

Осиё Ўйинларида эркин кураш бўйича яна бир медални қўлга киритишга жуда яқин келдик. 125 кг.гача бўлган вазнда Ҳасанбой Раҳимов бронза медали учун қирғизистонлик Айял Лазаревга қарши гиламга чиқди.

Ханчжоу-2022, шахмат. Эркаклар терма жамоамиз бронза медалига эга чиқди

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун сўнгги тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 9-турда Таиландга қарши дона суриб, рақиб устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022'да 21-олтин! Каратэчимиз Севинч Раҳимова олтин медални қўлга киритди

Осиё ўйинларида Ўзбекистон учун янги саҳифа очилди. Тарихда илк марта делегациямизнинг олтин медаллари сони 20 тадан ошди.

Ханчжоу-2022, футбол. Ўзбекистон бронза медалига сазовор бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк марта Осиё Ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.Темур Кападзе жамоаси 3-ўрин учун Гонконгга қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022, эркин кураш: Жавраил Шапиев — бронза медали совриндори!

Осиё Ўйинларида эркин кураш бўйича медаллар учун беллашувлар бўлби ўтмоқда. 86 кг. вазндаги вакилимиз Жавраил Шапиев бронза медали учун баҳрайнлик Магомед Шариповга қарши гиламга чиқиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ханчжоу-2022, эркин кураш: Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритди

Осиё Ўйинларида эркин кураш бўйича медаллар учун беллашувлар бошланди. Осиё ўйинларининг икки карра ғолиби Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) бронза медали учун Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов туркманистонлик Перман Хоммадовдан устун келди.

Осиё ўйинлари. Тимур Кападзе Гонгконгга қарши асосий таркибни эълон қилди (фото)

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Осиё ўйинлари 3-ўрин учун кечадиган Гонгконгга қарши баҳс учун асосий таркибини эълон қилди. Ўйин 13:00 да старт олади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.