Бокс. Олимпиада учун лицензион турнирни ғалаба билан бошладик

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Париж Олимпиадасига лицензия берувчи турнир ўтказилмоқда. Мусобақа доирасида -75 кг вазнда иштирок этаётган Азиза Зокирова, ўзининг мусобақадаги илк учрашувида латвиялик Китижа Зарбергани 5:0 ҳисобида таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.

Теннис. Надаль «Ролан Гаррос-2024»нинг илк босқичидаёқ мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Франция Очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига чиқа олмади. Испаниялик теннисчи турнирнинг биринчи даврасида германиялик Александр Зверевга 3:6, 6:7 (5:7), 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 12 медаль қўлга киритдик

Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда 2 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритган ҳолда дунёнинг 50 га яқин давлати орасида умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллади.

Баҳодир Жалолов жанглардан тушган гонорарни нималарга сарфлаши ҳақида айтди (видео)

Ўзбекистоннинг оғир вазн тоифасида жанг қилувчи профессионал боксчиси Баҳодир Жалолов жанглардан тушган даромади қандай сарфлагани маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи Халқаро бокс ассоциациясига (IBA) берган интервьюсида айтиб ўтган.

Ўзбекистонлик пара енгил атлетикачилар Кобедаги жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди

Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, АҚШ, Германия, Ҳиндистон ва Эрон каби етакчи давлатларни ортда қолдирган ҳолда 3-ўринни эгаллади.

Исроил Мадримов Кроуфордга қарши жанг ҳақида: «Ҳали эрта эди, дейдиганлар бор. Лекин вақти келди»

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади. Мадримов бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Оғир атлетика. Акбар Жўраев ҳамда Ригина Адашбаева Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди

Халқаро оғир атлетика федерацияси Олимпия цикли якунларига кўра Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Акбар Жўраев ҳамда Ригина Адашбаева мусобақа иштирокчилари қаторидан жой олишди.

Усик Фьюри билан реванш жангида қанча миқдорда пул ишлаб олади?

Мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикнинг Тайсон Фьюри билан реванш учун оладиган гонорарлари фоизи миқдори маълум қилинди. Boxing Kingdom портали хабарига кўра, Усик умумий гонорарнинг 60 фоизини қўлга киритади.  Эслатиб ўтамиз, Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш шу йил охири ёки 2025 йил бошида ўтказилиши мумкин.

Фьюри Усик билан реванш жанг ўтказади

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри украиналик Александр Усик билан реванш жанги вариантини расман фаоллаштирди. Бу ҳақда Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум маълум қилди.

ММА. Конор ҳамда Чендлер ўртасидаги жанг ва матбуот анжумани саналари маълум бўлди

3 июнь куни Ирландиянинг Дублин шаҳрида аралаш яккакураш бўйича машҳур ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ва енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони америкалик Майкл Чендлер иштирокидаги илк матбуот анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар бермоқда.

Париж-2024. Диск улоқтириш бўйича яна бир лицензия қўлга киритилди

Қудратуллахон Маъруфхўжаев диск улоқтиришда ҳам тенгсиз бўлди ва Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! Бугун Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади.

Александр Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади

Супероғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик ўзини актёр сифатида синаб кўради. Украиналик боксчи Голливуд блокбастер фильми "Крушащая машина" ("Эзилган машина") картинасида америкалик таниқли жангчи Марк Керр образини гавдалантиради.

Бокс. Райан Гарсиядан допинг аниқлангани тасдиқланди

Америкалик боксчи Райан Гарсиянинг таҳлил учун топширган иккита намунаси ижобий натижа берди. Эндиликда унинг Девин Хейнига қарши бўлиб ўтган жанги натижаси бекор қилиниш эҳтимоли юқори.

Дзюдо. Ўзбекистон ЖЧни 2 та медаль билан якунлади

БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани иккита медаль билан якунлади.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидовадан ишончли ғалаба

Боксчи қизларимиз Таиланддаги жаҳон лицензион турнирини муваффақиятли бошлашди. -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Навбаҳор Ҳамидова ўзининг илк жангини болгариялик Ёана Нвамеруга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Паралимпия. Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди!

Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! Кобе шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этади.

Паралимпия ўйинларига яна бир лицензияни қўлга киритдик!

Муҳайё Абдусатторова Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди! Жорий йилнинг, 19-21-май кунлари Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди.

Пара енгил атлетимиз жаҳон чемпионига айланди

Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари бошланди.

Дзюдо. ЖЧ. Бугун ҳамюртларимиз аралаш жамоавий дастурда ғолиблик курашади

Бугун БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Мусобақанинг сўнгги кунида аралаш жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Париж армонга айланди — Оксана Чусовитина жароҳат сабаб Тошкентдаги лицензион турнирда қатнашмайди

Тошкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича аёллар ўртасида лицензион турнир бўлиб ўтади. Осиё чемпионати 24 май санасидан бошланади.

Пара енгил атлетимиз тўртинчи бор жаҳонда тенгсиз бўлди

Япония мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида бугун ўзбекистонлик Ҳусниддин Норбеков олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Бокс. Эртага ҳамюртимиз Олимпиада учун сўнгги саралаш баҳсларини бошлайди

Эртадан Бангкок шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 2-Жаҳон квалификацион турнири старт олади. Мусобақанинг биринчи куни доирасидан бир нафар боксчимизнинг жангги ўрин олган.

WADA Президенти билан истиқболли режалар муҳокама қилинди

Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши доирасида мамлакатимиз расмийлари ва WАDА раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди. Унда допингга қарши кураш бўйича ўзаро ҳамкорликка оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар сони яна биттага кўпайди

Ўзбекистонлик шахматчи Муҳиддин Мадаминов кеча якунига етган «Шаржа Мастерс 2024» турниридан сўнг гроссмейстерликнинг сўнги талабини бажарди.У мусобақада 2603 «перформанс» кўрсатди.

Енгил атлетика. Анвар Анваров Грециядаги турнирда чемпионликни қўлга киритди

Грециянинг Каламата шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров олтин медални қўлга киритди.

Дзюдо. Бугун яккалик баҳсларини икки спортчимиз якунлаб беради

Бугун Абу-Дабида ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида яккалик баҳслари ўз якунига етади. Энг оғир вазн тоифаларида кечадиган беллашувларда ҳамюртларимиздан Рината Илматова ҳамда ўтган йилги дунё биринчилигининг бронза медали соҳиби Алишер Юсупов татамига чиқишади.

Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди!

Перуда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди! Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди.

Надаль фаолиятини якунламоқчи эмас

"Катта Дубулға" турнирларининг 22 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надаль 2025 йилда ҳам теннисда қолиши мумкин. Бу ҳақда Clay Tenis хабар бермоқда.

UFC рейтингида ўзгариш юз берди

UFC промоутерлик компанияси ўз шафелигида иштирок этаётган жангчиларнинг ўзгартирилган рейтингини эълон қилди. Бу сафар озгина ўзгаришлар бўлди.

MMA. Леон Эдвардс Макгрегор билан жанги ҳақида ишонч билан гапирди

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардс икки вазн тоифасидаги собиқ чемпион Конор Макгрегор билан бўлиши мумкин бўлган жанг ҳақида гапирди. Британияликнинг фикрича, у Белал Муҳаммад билан жангидан кейин Конор билан жанг қилишга тайёр.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.