Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатидан ажойиб янгилик. Ҳамюртимиз Тахмина Икромова Ўзбекистон делегацияси учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг илк йўлланмасини тақдим қилди.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон Кубоги ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтди.Финалда Магнус Карлсен тай-брейкда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳуга қарши дона сурди.
Енгил атлетикачиларимиз Анвар Анваров ва Шарифа Давронова Венгрия мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди. Узунликка сакраш баҳсларида қатнашган Анваров берилган 3 имкониятдан унумли фойдалана олмади ва мусобақани ҳеч қандай натижасиз тугатди.
4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида лицензион характерга эга мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибига аниқлик киритилди. WBA қарорига кўра, Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини япониялик Томоки Камедага қарши ўтказади.
Туркияда велошоссе бўйича «Grand Prix Keyseri» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Екатерина Воронина жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз Будапештда ўтаётган нуфузли мусобақанинг кўпкураш йўналишида 16-натижани қайд этди.
Бугун Хорватияда дзюдо бўйича Загреб Гран-присининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ўрта вазн тоифасида кечадиган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.
Бугун Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси старт олади. Енгил вазн тоифаларида кечадиган биринчи кун баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) октагонга қайтгач кимлар билан жанг қилишини айтиб ўтди.“Декабрь ойида Майкл Чендлерга қарши жанг қиламан, кейин эса BMF камари учун Жастин Гетжига қарши октагонга кўтариламан.
Бугун Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.
14 август куни Беларусда старт олган иккинчи МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси унда 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Беларус мамлакатларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.
МДҲ ўйинларида бокс бўйича баҳслар ўз якунига етди. Кеча мусобақа доирасида қизларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлганликлари ҳақида хабар қилгандик.
Хабар бериб ўтганимиздек, 19-27 август кунлари Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари Шарифа Давронова, Екатерина Воронина, Сафина Садуллаева ҳамда Анвар Анваров бугун Венгрияга йўл олишди.
Бугун МДҲ ўйинларида йигитлар ўртасидаги финал баҳслари ташкил этилади. Унда 7 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади.
МДҲ ўйинларида бокс бўйича қизлар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди. Қувонарлиси, Ўзбекистон қизлар тоерма жамоаси мусобақада 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубогида нимчорак финал босқичи доирасида кеча иккинчи ўйинлар ўтказилди.Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ушбу босқичда ҳиндистонлик Аржун Эригаиси қарши дастлабки учрашувда дуранг ўйнаганди.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубогида нимчорак финал босқичи доирасида дастлабки ўйинлар ўтказилди.Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ушбу босқичда ҳиндистонлик Аржун Эригаиси қарши оқ доналарда ўйнади.
Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) россиялик спортчиларнинг ЖЧ-2023 мусобақаларида иштирок этишига рухсат бермади.Ижро қўмитаси иштирокчиларининг аризаларини баҳолаган ҳолда ушбу қарорга келинди.
Беларус бўйлаб иккинчи МДҲ ўйинлари қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги кунида Ўзбекистон делегацияси оғир атлетика, енгил атлетика, камондан отиш спорт турларида 1 та олтин, 2 тадан кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлди.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) октагонга қайтишини маълум қилди.Макгрегор ижтимоий тармоққа машғулотлар ўтаётгани акс этган видеони жойлаб: “Яна ўз ишимни ёзиб олишни бошладим, бундан мақсад кейинги жангга тайёргарлик кўраётганимизни сизларга маълум қилиш.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Венгрияда якунига етган “Мастерс” мусобақасидан кейин спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, лицензион ҳудуддан жой олган спортчиларимиз биттага кўпайиб, уларнинг сони 18 тага етди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Венгрия мезбонлик қилаётган «Мастерс» турниридаги иштирокини якунлади. Унда Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида ғалаба қозониб, ўзбек дзюдоси учун 12 йил кутилган олтин медални тақдим қилди.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги баҳслари давом эттирилди.Мусобақа 3-турининг 2-партия ўйинлари ўтказилди.
II МДҲ ўйинларининг бугунги куни ҳам Ўзбекистон делегацияси учун сермаҳсул ўтди. Унда ҳамюртларимиз дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика спорт турларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Беларусда бошланган II МДҲ ўйинларининг илк кунида Ўзбекистон делегацияси 12 та медални қўлга киритди. Спортчиларимиз кечаги кун баҳсларида 4 олтин, 5 кумуш ва 3 бронза медалига сазовор бўлишди.
Бугун Венгрияда дзюдо бўйича «Мастерс» мусобақаси ўз якунига етади. Оғир вазн тоифаларида кечадиган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар вакила медаллар учун кураш олиб боради.
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида энг оғир вазн тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Шахмат бўйича Жаҳон кубогининг 1/64 финалида кеча тай-брек ўйинлари бўлиб ўтди.Жавоҳир Синдоров (2659) австриялик Маркус Раггер (2624) устидан ғалаба қозонди ҳамда 1/32 босқичга йўл олди.
8 йиллик танаффусдан сўнг Халқаро бокс ассоциацияси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини тиклади. Шу йил ноябрь ойида 16 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ташкил этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.