Хабарингиз бор, шу йилнинг 30 апрель — 14 май кунлари Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. IBA томонидан тарихда илк бор совриндорлар учун мана шундай мукофот жамғармаси жорий этилди:Олтин медаль: 200 000 АҚШ доллари Кумуш медаль: 100 000 АҚШ доллари Бронза медали: 50 000 АҚШ доллари Манба: stadion.uz
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) ҳарaкат қиладиган Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО) 9 апрель куни Марлон Тапалесга (37-3, 19 КО) мағлуб бўлиб, WBA ва IBF камарларини бой берди.Мазкур жангда ҳакамлар қарори кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) ғарб мамлакатлари билан муносабатлари тобора кескинлашиб боряпти.АҚШ ва Буюк Британия IBA таркибидан чиқиб, алоҳида ташкилот яратишни режа қилмоқда, дея хабар қилмоқда Inside the Games.
Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида иштирок этган "Ҳумо" клуби мавсумни кумуш медаль билан якунлади. Астана шаҳрининг «Номад» клубига қарши финалдаги бешинчи ўйин Тошкентда ўтказилди.
Қозоғистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кун дастури якунланди. Бугунги баҳслар билан аёллар кураши бўйича барча вазн тоифаларидаги беллашувлар ниҳоясига етди.
АҚШдаги Жаҳон кубогида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Нуржан Туякбаев тантанали кутиб олинди. Куни кеча АҚШнинг Омаха шаҳрида ниҳоясига етган от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев муваффақиятли иштирок этгани ҳақида маълум қилган эдик.
Ҳабиб Нурмагомедов профессионал фаолиятини 2020 йилда якунлаган. Шундан бери жангчининг мухлислари мўжизага ишониб, Ҳабибнинг октагонга қайтишини кутмоқда.
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг учинчи кунида яна бир медалга сазовор бўлди. -50 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Жасмина Иммаева кумуш медаль соҳибига айланди.
Спорт курашлари бўйича Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. -67 кг вазн тоифасида барча рақибларни мағлуб этган Аброр Атабоев олтин медални қўлга киритди.
Астана шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида медаллар учун курашни давом эттирадиган атлетлар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кетма-кет иккинчи куни финал йўлланмасига сазовор бўлмоқда.
Астана шаҳрида (Қозоғистон) спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби "Номад"га қарши финалдаги тўртинчи учрашувини ўтказиб, имкониятни бой берди. Учрашув видеошарҳини қуйидаги томоша қилишингиз мумкин.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО) навбатдаги жангини IBF йўналишида мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга (37-3, 19 КО) қарши ўтказди.Ушбу беллашув Ўзбекистон вақти билан 9 апрель тонгида Сан-Антонио (АҚШ) шаҳрида ўтказилган бокс кечаси доирасида бўлиб ўтди.
АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 9 апрель тонгида бокс оқшоми ўтказилди.Мусобақада ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов (9-0-1, 6 КО) ҳам ўз жангини ўтказди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби финалдаги тўртинчи учрашувини ўтказди.Жамоамиз бугун ҳам Астанада Қозоғистоннинг "Номад" клубига баҳс олиб борди.
Германияда онлайн тарзда ўтказилган «Chessable Masters» халқаро турнирининг 2-дивизиони баҳслари якунланди. Мусобақада иштирок этган Нодирбек Абдусатторов ўз дивизионида етакчи бўлди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби "Номад"га қарши финалдаги учинчи учрашувини ўтказиб, овер-таймларда имкониятни бой берди. Учрашув видеошарҳини қуйидаги томоша қилишингиз мумкин.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби финалдаги учинчи учрашувини ўтказди.Жамоамиз бугун Астанада Қозоғистоннинг "Номад" клубига баҳс олиб борди.
Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 104 мамлакатдан ариза келиб тушди. Бу ҳақда Халқаро бокс федерацияси (IBA) расмий сайти хабар тарқатди.
9-14 апрель кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли курашчилари беллашадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркибда иштирок этади.
Илиас Илиадис бошчилигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Японияга учиб кетди. 19 апрель кунига қадар давом этадиган мазкур йиғин 7-14 май кунлари Қатар пойтахтида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқичи ҳисобланади.
Анталия «катта дубулға» турниридан сўнг халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янги Олимпиада рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасининг 15 нафар аъзоси лицензион ҳудуддан жой олган.
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (11-1, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини Габриэль Росадога (26-16-1, 15 КО) қарши ўтказади. Бу ҳақда Boxeadores хабар қилмоқда.
Туркиянинг Истанбул шаҳри 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қабул қилиш учун курашга қўшилди. Бу ҳақида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашувда маълум қилди.
Бугун Германияда шахмат бўйича Chessable Masters турнири старт олди. Плей-офф тизимида ўтказилаётган ушбу турнирнинг нимчорак финалида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Аниш Гирига қарши дона сурди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби финалдаги иккинчи учрашувини ўтказди. Жамоамиз бугун ҳам Тошкентда Қозоғистоннинг "Номад" клубига баҳс олиб борди.
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақаси ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.
Даниил Медведев Майамида бўлиб ўтган «Мастерс» мусобақасида ғалаба қозонди. Медведев учун бу унинг фаолиятидаги 19, мавсумдаги тўртинчи ва «Мастерс»даги бешинчи чемпионлик бўлди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби илк уринишдаёқ плей-офф босқичи финалига чиққани ҳақида хабар бериб ўтгандик.Жамоамиз бугун ҳам Қозоғистоннинг "Номад" клубига қарши дастлабки учрашувни ўтказди.
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақаси финал босқичининг илк куни якунланди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медални қўлга киритди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.