Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Болгарияда бўлиб ўтган "Странжа кубоги"да 24 спортчи билан иштирок этиб, унда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади (Ўзбекистон 1-ўринни банд этди). Терма жамоа бош мураббийи Қайрат Сатжанов sports.kz сайтига берган интервьюсида мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашди.
Бугун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Дастлабки кунда қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Хабар берганимиздек, гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Дохада ўтаётган Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида финал дастурида иштирок этди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз унда муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.
Россиянинг етакчи шахматчилари Россия президенти Владимир Путинга расмий мурожаат билан чиқди."Россиялик шахматчилардан Россия Федерацияси президентига мурожаат.
Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. 8 кун давом этган мусобақани ёшлар ўртасидаги жамоавий дастурлар якунлаб берди.
Кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланди. Мусобақада дунёнинг 30та давлатидан энг кучли гимнастлар ғолиблик учун баҳс юритишмоқда.
Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар бўйича барча спорт турлари ва улар бўйича қабул қилинган қарорлар рўйхати. - Футбол - Хоккей - Волейбол - Баскетбол - Енгил атлетика - Регби - Замонавий пентатлон - Биатлон - чанғи спорти (чанғи, чанғидан сакраш, тоғ чанғиси, фристайл, сноуборд) - Конькида учиш (конькида учиш, шорт-трек, фигурали учиш) - Бобслей ва скелет - Луге - Елканли спорт - Бадминтон - Эшкак эшиш ва каноэда эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш - Эшкак эшиш - Триатлон - Бейсбол ва софтбол - Стол тенниси – кураш (юнон-рум, эркин ва аёллар кураши) - Отиш спорти (ўқ ва лойдан отиш) - Камондан отиш - қояларга чиқиш спорти - Гольф - От спорти – Чим устида хоккей (фақат Европа Федерацияси ҳомийлигидаги турнирлар) – Қўл тўпи (фақат Европа Федерацияси ҳомийлигидаги турнирлар) – Теннис (фақат жамоавий турнирлар) - Ҳаваскор ММА Россиянинг ўзи воз кечган спорт турлари: – қиличбозлик (Жаҳон кубоги ва ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатининг кейинги босқичлари) - Таэквондо (фақат келгуси турнирлар) - Бенди (фақат аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати) Нейтрал ҳолатда ўйнашга рухсат берилган спорт турлари: - Сув спорти (сузиш, синхрон сузиш, шўнғин, сув полоси) - Велоспорт (йўл пойгаси, велоспорт) - Теннис (фақат индивидуал турнирлар учун) - Моторспорт (шу жумладан Формула 1) - Гимнастика (бадиий гимнастика, бадиий гимнастика, трамполин) - Дзюдо - Шахмат - Профессионал бокс - Қишки Паралимпия ўйинлари Санкция ҳақида ҳали аниқ баёнот бермаган халқаро федерациялар: - Кёрлинг -Ҳаваскор бокс - Оғир атлетика - Серфинг
5-6 март кунлари Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг 5 қитъаси 42 давлатидан жами 548 нафар (328 эркак, 220 аёл) спортчи иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари ҳам медаллар ҳамда рейтинг очколари учун татамига чиқади.
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида 3 нафар футболчимиз рингга кўтарилди.
Тошкентда ўтаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Бугун спортчиларимиз жамоавий дастурда баҳс олиб боришди.
Эронда таэквондо бўйича халқаро мусобақалар “серияси” бошланмоқда. Ушбу турнирларда иштирок этадиган жамоамиз бугун тонгда Эронга йўл олди.
Бугун Амманда ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланади. Кеча мазкур мусобақага бағишланган техник митинг ташкил этилди.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO), Халқаро бокс федерацияси (IBF), Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Россиядаги жангларни тан олмаслигини маълум қилди.«Бокс оламидаги тўртта ташкилот Украинадаги вазият бўйича ўз позициясини билдириш учун бирлашмоқда.
Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси россиялик ва беларуслик спортчиларни бўлажак мусобақалардан четлатди. Бу ҳақда ташкилот хабарида айтилади.
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган тадбиркор Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимини тарк этди.«2022 йилнинг 28 февралида Европа Иттифоқининг санкциялари остида қолдим.
Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин паллага кирди. Бугун ёшлар тоифасида бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Россия ва Беларусь терма жамоалари хоккей бўйича халқаро турнирлардан четлаштирилди. Бу ҳақда Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) сайтида хабар қилинди.
Хабар бериб ўтганимиздек, Болгариянинг София шаҳрида "кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган "Станжа" халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Ҳиндистонлик 16 ёшли гроссмейстер шахмат бўйича 5 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.Champions Chess Tour турнирлар серияси доирасидаги Airthings Master онлайн-мусобақасида 16 ёшли Рамешбабу Прагнанандҳа 39-юришда норвегиялик шахматчини мағлуб этди.
Ўсмирларимиздан сўнг қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам пойтахтимизда ўтаётган қитъа биринчилигини муваффақияти бошлади. Бугун жамоамиз 2 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.
Ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Ўзбекистон дзюдо федерацияси катта марраларни забт этиш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади. Федерация халқаро майдондаги натижаларни янада кучайтириш мақсадида германиялик мутахассис билан шартнома имзолади.
22-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича нуфузли "Странжа" халқаро турнири бўлиб ўтди. "Кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган мазкур турнир ўз тарихида 73-маротаба ташкил этилди.
Оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажонов (+92 кг) бугунги финал жангини ғалаба билан якунлади ва делегациямиз ҳисобига олтинчи олтин медални тақдим қилди. +92 кг: Лазизбек Муллажонов – Нелвие Тиафак 5:0 Жамоамизнинг “Странжа-2022” мусобақасида қўлга киритган медаллари: Олтин медаллар: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов-57 кг: Абдумалик Халаков-63,5 кг: Мужибилло Турсунов-80 кг: Одилжон Аслонов-92 кг: Мадияр Саидраҳимов+92 кг: Лазизбек Муллажонов Бронза медали: -52 кг: Турсуной Раҳимова Манба: Olympic.uz
Ливанда тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионатидан сўнг иштирокчи мамлакатлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоамиз 4 та медални қўлга киритди.
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Бугун ўтказилган баҳслардан сўнг ўсмирлар дастурига якун ясалди.
Бугун Лазизбек Мулложонов "Странжа" турнири финалида германиялик Нелви Тиафакка қарши рингга кўтарилади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан 22:30дан сўнг бошланади.
Тошкент вақти билан 27 февраль тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Вегас 49 мусобақаси бўлиб ўтди.Мусобақанинг асосий жанги енгил вазн тоифасида вакиллари Ислом Махачев (22-1) ва Бобби Грин (29-13-1) ўртасида кечди.
Хабар берганимиздек, тоғ чанғиси бўйича терма жамоамиз Ливанда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этди. Унда Пекин-2022 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Комилжон Тўхтаев олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.
Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича "Странжа кубоги" мусобақасида бугун финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Кундузги дастурда 3 нафар спортчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барча чемпионлик нашидасини суришди.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий «Странжа» Кубоги мусобақаси давом этмоқда. Мазкур мусобақада иштирок этаётган -92 килограмм вазндаги Мадияр Саидраҳимов Болгария вакили Родаслав Панталеев билан тўқнаш келиб, ишончли тарзда зафар қучган ҳолда олтин медални қўлга киритди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.