Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди

Ўрта вазнда UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди. Бу ҳақда жангчи ўз Instagram саҳифасида хабар берди.

Коня-2021: Зафаржонов мутлақ чемпион! (фото)

Оғир атлетикачимиз Сарварбек Зафаржонов Ислом бирдамлиги ўйинларида делегациямиз учун 3 та олтин медални тақдим этди. Даст кўтариш машқида ўз ғалабасини тантана қилган полвонимиз силтаб кўтаришда 199 кг, икки курашда эса 366 кг билан мутлақ чемпионликни расмийлаштирди!

Боксчиларимиз Чеченистондаги мусобақага жўнаб кетишди

14-18 август кунлари Россия Федерацияси, Чеченистон Республикаси, Грозний шаҳрида Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этадилар.

Расман: Маҳмуд Муродов UFC 280 да жанг қилади

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) навбатдаги жангини UFC 280 турнирида ўтказади.Абу-Дабида бўлиб ўтадиган мусобақада Муродовга бразилиялик Кайо Борральо (12-1) рақиблик қилади.

FIDE бош директори шахмат Олимпиадаси ҳақида: «Ўзбекистоннинг ғалабаси супер сенсация эмас, бироқ бу улкан ва муносиб ютуқ»

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) бош директори Эмиль Сутовский Ўзбекистон терма жамоасининг Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.Ўзбекистон АҚШни ортда қолдириб, ғалаба қозонгани ҳақидаБу жуда катта ютуқ, ва албатта, кутилмаган ҳолат.

Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда ўтган жангда рақибини нокаутга учратди (видео)

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (23-0, 20 КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 11 август тонгида ўтказди.АҚШнинг Детройт шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Шоҳжаҳонга Мексика вакили Анхель Мартинес (14-2-2, 14 КО) рақиблик қилди.

Президент фармони билан ўзбекистонлик шахматчилар мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.Янги Ўзбекистон шон-шуҳратини бутун дунёга тараннум этиш йўлида ўзининг юксак интеллектуал салоҳияти ва профессионал маҳоратини яққол намоён этиб, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этгани ва дунё давлатларининг 188 та жамоаси орасида ғолибликни қўлга киритиб, Олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлгани, шунингдек, республикамизда спортни кенг оммалаштириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий ғурур, мардлик ва ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш борасидаги улкан хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин: «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони биланАбдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосиВахидов Жаҳонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосиВохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосиСиндаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосиЯкуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони биланЕгин Владимир Николаевич - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийсиСоколов Иван - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси«Келажак бунёдкори» медали биланБобомуродова Мафтуна Панжиевна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосиМаликова Маржона Абдимажид қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосиОмонова Умида Шуҳрат қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосиҲамдамова Афруза Акбаровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосиЯкуббоева Нилуфар Муродбек қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосиЎзбекистон Республикаси Президенти                             Ш.Мирзиёев Манба: president.uz

Шахмат-2022. Уч нафар спортчимиз индивидуал йўналишда медалларни қўлга киритишди

Ченнай шаҳрида якунланган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида жамоавий баҳслардан ташқари индивидуал натижалар бўйича ҳам кураш кетди.Ушбу индивидуал натижалар бўйича Жаҳонгир Воҳидов 4-тахтада ўйнаган  шахматчилар орасида олтин медални қўлга киритди!

Футбол томоша қилиш учун мукаммал телевизорни қандай танлаш мумкин?

Чемпионлар Лигаси, Англия Премьер-лигаси, Италия А Серияси, Испания Ла Лигаси ва бошқа топ-футбол турнирлари ўйинларини мароқ билан томоша қилиш учун сиздан оптимал техник параметрларга эга телевизор сотиб олиш талаб этилади. Хусусан, ундаги ранглар хилма-хиллиги, динамизм, контраст ва овоз сифатига алоҳида эътибор беришингизкерак.

Шахмат-2022. Аёллар мусобақасида Украина чемпион бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунига етди. Эркаклар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон чемпион бўлган бўлса, аёллар турнирида Украина ғолибликни қўлга киритди.

«Кейинги фарзандимнинг исмини Нодирбек қўяман» — Польшалик шахматчи Абдусатторовнинг ғалабаси ҳақида

Польшалик шахматчи, FIDE мастери Камил Пличта ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг ғалабаси ҳинд спортчиси Кугеш устидан қозонилган ўзгача реакция билдирди.«Кейинги фарзандимнинг исмини Нодирбек қўяман.

Шахмат-2022. Ўзбекистон — бутунжаҳон олимпиадаси чемпиони!

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўз тарихида илк марта бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони унвонини қўлга киритди. Терма жамоамиз сўнгги турда Нидерландияга қарши баҳсда иштирок этди.

Шахмат. Сўнгги турдаги рақибимиз аниқ бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси эртага якунига етади. Эртага ҳал қилувчи — 11-тур баҳслари ўтказилади.

Шахмат-2022. Ваууу! Ўзбекистон ғалабага тенг дурангга эришди!

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10-тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистоннинг иккинчи жамоасига қарши ўта қийин ўйинларни ўтказди.

Расман. Ўзбекистон 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади

Бугун Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Халқаро шахмат федерациясининг йиғилиши бўлиб ўтди.Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги ўйини «Спорт» каналида жонли таҳлил қилиб борилади

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси энг ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун ва эртага бўлиб ўтадиган 9 ва 10-тур баҳсларидан кейин олимпиада ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Владивосток-2022: «Осиё болалари» ўйинларида медаллар бўйича 2-ўринни эгалладик

Россиянинг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари” спорт ўйинлари ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда Ўзбекистон делегацияси муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди!

Шахмат-2022. Эртага Ҳиндистоннинг иккинчи жамоаси билан ўйнаймиз

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида эртага 10-тур баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасига бу сафар мезбонларнинг иккинчи жамоаси рақиблик қилади.

Шахмат-2022. Ўзбекистон Арманистонни таслим этиб, яққол пешқадамга айланди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бугун 9-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекисон эркаклар терма жамоаси мусобақа пешқадами Арманистонга қарши баҳсда иштирок этиб, ишончли тарзда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Шахмат-2022. АҚШлик спортчи қўпол хатога йўл қўймаганда, Ўзбекистон бир поғона юқорида турган бўларди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-тур ўйинлари кеча бўлиб ўтди. 7-тур доирасида ўтказилган АҚШ ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувда кутилмаган вазият юз берди.

Бектемир Мелиқўзиев босниялик боксчини муддатидан аввал мағлуб этди (видео)

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) Тошкент вақти билан 7 август тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчига босниялик Сладан Янянин (32-12, 24 КО) рақиблик қилди.

Енгил атлетика. 15 ёшли Давронова U20 ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Шарифа Давронова ғолибликни қўлга киритди.

Сафина Саъдуллаева ўзбек енгил атлетикачиларининг «Бриллиант лига»даги илк ғалабасига муаллифлик қилди

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири бўлган ҳамюртимиз Сафина Садуллаева яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди. Юртдошимиз кеча Польшада ўтказилган “Бриллиант лига” мусобақасида олтин медални қўлга киритиб, ушбу спортда жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақада ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эртага Арманистон билан ўйнайди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун ўтказилган саккизинчи тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Германия устидан қозонилган кичик ҳисобдаги ғалабадан сўнг ўз очколарини 14тага етказиб, жадвалда 3-поғонага тушди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси қийин ғалабага эришишди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун саккизинчи тур ўйинлари ўтказилмоқда. Ўзбекистоннинг ҳар икки терма жамоаси кичик ҳисобда рақибларини мағлуб этишди.

Ўзбекистон бокс терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Яхши биласиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йилларда жаҳон миқёсида кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритди. Бунда шубҳасиз мураббийлар штабининг ўрни юқори.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Тошкентда ўтказиладими?!

Жорий йил 28 июлдан 9 августга қадар бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси FIDEнинг энг нуфузли, ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган тадбири ҳисобланиб, унда дунёнинг 200га яқин давлатлари ўз терма жамоалари билан иштирок этишади.Бу сафарги олимпиадада 188та эркаклар ҳамда 162та аёллар терма жамоалари ғолиблик учун дона суришмоқда.

Шахмат-2022. 8-турдаги рақибларимиз маълум бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган шахмат олимпиадасида 7-тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Перу устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгач, 12 очко билан жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.

Дзюдо: Вакилларимиз 4 та медалга сазовор бўлишди

Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Ўрта вазн тоифаларида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 2 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перу устидан мутлақ ғалабага эришди, қизларимиз ютқазишди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат олимпиадасида бир кунлик танаффусда сўнг бугун 7-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перуга қарши баҳсларда иштирок этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.