Жокович Австралия очиқ чемпионати ғолиблигини қўлга киритди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович грециялик Стефанос Циципасдан устун келди ва 2023 йилги Аustralian Open чемпионлигини қўлга киритди. Жокович 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида рақибидан кучлироқ эди.

Дзюдо. Обидхон Нўмонов ғолибликни қўлга киритди!

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Обидхон Нўмонов (-73 кг) Алмада Гран-приси ғолибига айланди. Ҳамюртимиз финалга қадар Грузия, Япония, Марокаш, Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратишга эришди.

«Tata Steel Chess-2023». Синдаров дуранг ўйнади ва 3-поғонани сақлаб қолди

Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасида бугун 12-тур баҳслари ўтказилмоқда. "Челержерс" гуруҳида иштирок этаётган Жавоҳир Синдаров бугун эронлик Амин Табатабий (2686) билан қора доналарда ўйнади.

«Tata Steel Chess-2023». Абдусатторов кучли рақиб билан дуранг ўйнади

Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасида бугун 12-тур баҳслари ўтказилмоқда. "Мастерс" гуруҳида иштирок этаётган Нодирдек Абдусатторов АҚШ вакили Со Уэсли (2760) билан қора доналарда ўйнади.

Қаторасига икки йил тенгсиз бўлган ёш боксчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди

18-26 январь кунлари Таиланд пойтахтида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоа ҳам эркаклар, ҳам аёллар тоифасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўзбек бокси ҳамон қитъада етакчи эканини кўрсатди.

Муҳриддин Тиловов икки карра олимпиада чемпионини енгиб, Алмада Гран-присида ғолиб бўлди

Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунига етди. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси кунни 1 та олтин медаль билан тугатди.

«Tata Steel Chess-2023». Синдаров ҳам дуранг ўйнади ва 3-поғонани эгаллаб турибди

Бугун Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасининг 11-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. «Челленжер» гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб келаётган Жавоҳир Синдаров (2654) нидерландиялик гроссмейстер Макс Вармердам (2616) билан баҳс олиб борди.

«Tata Steel Chess-2023». Пешқадамлар баҳсида дуранг қайд этилди

Бугун Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасининг 11-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. «Мастерс» гуруҳида 1-ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов (2713) иккинчи поғонада турган мезбон Аниш Гири (2764) билан қора доналарда ўйнади.

Дзюдо. Тиловов финалда, Эрмаганбетова бронза медали учун курашади

Португалияда старт олган дзюдо бўйича Алмада Гран-присининг биринчи кун кечки дастурида медаллар учун татамига чиқадиган спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, унда -66 кг вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов чемпионлик учун курашади.

«Tata Steel Chess-2023»: Бугун пешқадамлар жанги бўлиб ўтади

Бугун Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасининг 11-тур баҳсларига гувоҳ бўламиз. Унда «Мастерс» гуруҳида биринчи ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов (2713) иккинчи поғонада турган мезбон Аниш Гири (2764) билан, «Челленжер» гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб келаётган Жавоҳир Синдоров (2654) эса бошқа бир нидерландиялик гроссмейстер Макс Вармердам (2616) билан баҳс олиб боради.

Бокс афсонаси Майк Тайсон 90 йилларда жинсий зўравонлик қилганликда айбланмоқда

Бокснинг оғир вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони Майк Тайсон ўтган асрнинг 90 йиллари бошида Нью-Йоркнинг Олбани шаҳрида содир бўлган жинсий зўравонликда айбланмоқда.Суддан исми сир бўлиб қолишини сўраган аёл собиқ боксчи уни лимузинда зўрлагани ва шундан сўнг йиллар давомида жисмоний ва руҳий қийналиб келгани учун 5 миллион доллар товон талаб қилмоқда.

Ўзбекистонлик спортчи U22 Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

Таиландда бўлиб ўтган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси аниқланди. Ўзбекистон терма жамоасининг 71 кг.

Боксчи йигитларимиз ҳам U22 Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!

Таиландда бўлиб ўтган бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси катта устунлик билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.Делегациямиз турнирда жами 11та медални қўлга киритишган бўлса, шуларнинг 9 таси олтин бўлди.

Бокс U22. Жаҳонгир Зокиров — Ўзбекистон учун 9-олтин медаль соҳиби!

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. +92 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров финалда хитойлик Аижахаир Туонгонгдажига қарши жанг ўтказди ва катта устунлик билан ғалаба қозонди — 5:0!Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясига Таиланддаги қитъа чемпионатида 9та олтин медални қўлга киритди.

Бокс U22. Нусрат Тоҳиров ўзбек дербисида ғалаба қозонди (видео)

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -92 кг вазн тоифасидаги финалда икки ўзбек боксчиси тўқнаш келишди.

Бокс U22. Шоҳжаҳон Абдуллаев 2-раундда нокаут билан ғалаба қозонди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -86 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев чемпионлик учун индонезиялик Роберрд Мускитага қарши жанг олиб борди.

Бокс U22. Жасурбек Йўлдошев олтинчи «олтин»ни тақдим этди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -80 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Жасурбек Йўлдошев олтин медаль учун хитойлик Халимулати Риемандуга қарши жанг олиб борди ва ғалаба қозонди — 5:0.Шу тариқа, Жасурбек Йўлдошев Ўзбекистон делегациясига олтинчи олтин медални тақдим этди.

Бокс U22. Аълохон Абдуллаев учинчи қозоғистонлик боксчини мағлуб этди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -75 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Аълохон Абдуллаев олтин медаль учун қозоғистонлик Диас Молжигитовга қарши жанг олиб борди.

Бокс U22. Нурислом Исмоилов ҳам қозоқ боксчини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -71 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Нурислом Исмоилов олтин медаль учун қозоғистонлик Сабиржан Аккаликовга қарши жанг олиб борди.

Бокс U22. Шаҳбоз Юнусалиев қозоқ бкосчини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -67кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Бекзод Ҳамидов олтин медаль учун қозоғистонлик Абзал Серик билан жанг олиб борди.

Бокс U22. Шаҳбоз Юнусалиев — Осиё чемпионлигини қўлга киритган иккинчи ўзбекистонлик спортчи

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари бошланди. -63,5 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳбоз Юнусалиев олтин медаль учун мўғулистонлик Тулга Оюнбаатарга қарши осон бўлмаган жанг ўтказди ва ғалаба қозонди — 4:1 (29:28, 29:28, 29:28, 29:28, 28:29).

Бокс U22. Дилшод Абдумуродов Осиё чемпионлигини қўлга киритди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари бошланди. -60 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Дилшод Абдумуродов олтин медаль учун таиландлик Путанет Родсук билан жанг олиб борди ва ғалаба қозонди — 5:0.Шу тариқа, Абдумуродов Ўзбекистон делегациясига дастлабки олтин медални тақдим этди.

Бокс U22. Мелиқўзиев Ташкенбайга ютқазди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари бошланди. -48 кг вазн тоифасидаги Шодиёржон Мелиқўзиев финалда қозоғистонлик Ташкенбай Санжарга қарши жанг қилди ва 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Tata Steel Chess 2023». Жавоҳир Синдоров 10-турда дуранг ўйнади

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» халқаро турнирида кеча 10-тур ўйинлари ўтказилди."Challengers" гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдаров кеча мезбон спортчи Элвин Л'Ами билан қора доналарда ўйнайди.

Бокс. U22 Осиё чемпионатида 10 нафар вакилимиз финалда жанг ўтказади: 4та дерби бор!

Бугун бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал баҳслари ўтказилади. Унда 10 нафар боксчимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади: -48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (12:00 да бошланади)-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Путанет Родсук (Таиланд) (13:00 дан сўнг)-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев - Тулга Оюнбаатар (Мўғулистон) (13:15 дан сўнг)-67 кг: Бекзод Ҳамидов - Абзал Серик (Қозоғистон) (13:30 дан сўнг)-71 кг: Нурислом Исмоилов - Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон) (13:45 дан сўнг)-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Диас Молжигитов (Қозоғистон)  (14:00 дан сўнг)-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Халимулати Риеманду (Хитой)  (14:15 дан сўнг)-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Роберрд Мускита (Индонезия)  (14:30 дан сўнг)-92 кг: Нусрат Тоҳиров - Абдулла Ражабов (Камбоджа)  (14:45 дан сўнг)+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Аижахаир Туононгдажи (Хитой)  (15:00 дан сўнг) Манба: stadion.uz

Tata Steel Chess 2023. Абдусатторов 2 соатда дуранг қайд этди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» халқаро турнирида бугун 10-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. "Мастерс" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов бугун хитойлик Лирен Динг (2811) билан оқ доналарда ўйнайди.

Нодирбек Абдусатторов: «Дурангга эришганимдан хурсандман»

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Нидерландиядаги супертурнирда кеча германиялик Винсент Кеймер билан 7 соатлик баҳсда иштирок этиб, қийин дурангга эришди. Ўйиндан сўнг у ташкилотчилар матбуот хизматига интервью берди.

Бокс U22. Ўзбекистонлик қизлар 10 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди

Бокс бўйича Таиланд бўлиб ўтаётган U22 Осиё чемпионати қизлар ўртасидага мусобақа якунига етди. Куннинг иккинчи ярмида яна 3 нафар вакилимиз финал жангини ўтказди.

Бокс U22. Яна битта олтин ва кумуш!

Бокс бўйича Таиланд бўлиб ўтаётган U22 Осиё чемпионати қизлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. Яна икки нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун рингга кўтарилди.

Бокс U22. Феруза Казакова учинчи олтин медални келтирди

Бокс бўйича Таиланд ўтказилаётган U22 Осиё чемпионати қизлар ўртасида финал жанглари бошланди. -52 кг вазнли Феруза Казакова финал жангини хитойлик Дашуанг Тангга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди!

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.