Бокс. Соҳиба Рўзметова қийин кечган жангда иродали ғалабага эришиб, финалга йўлланмасини қўлга киритди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилмоқда. 75 кг. вазндаги ўзбекистонлик спортчи Соҳиба Рўзметова филиппинлик Хергие Басияданга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова иродали ғалабага эришиб, финалга чиқди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилмоқда. 66 кг. вазндаги ўзбекистонлик спортчи Навбаҳор Ҳамидова ҳиндистонлик Анкушита Борога қарши рингга кўтарилди.

Кичик ўсмирлар ўртасида Ироқда ўтказилиши лозим бўлган Осиё чемпионати қолдирилди

Шу йил 27 ноябрь - 4 декабрь кунлари Ироқнинг Сулаймония шаҳрида кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши лозим эди. Бироқ, Осиё бокс конфедерацияси мазкур мусобақа бошқа муддатга қолдирилганини эълон қилди.

Бокс. Бугун аёлларимиз ярим финал жангларини ўтказишади

Иорданияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилади. Унда 3 нафар ватандошимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади.66 кг.

Бокс. Ярим финалда 3та дерби бор

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида барча вазн тоифаларида ярим финалчилар аниқ бўлди. Бу босқичга етиб келган спортчилар ўз уйларига албатта медаль билан қайтишади.

Расман! Тошкент бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Кеча Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ташкилот раҳбари 2023 йилги жаҳон чемпионати 1-14 май кунлари Тошкентда ўтказилишини тасдиқлади.

Бокс. Кувайтлик боксчи Мулложоновга қаршилик кўрсата олмади

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида чорак финал жанглари якунига етди. Энг оғир вазндаги боксчимиз Лазизбек Мулложонов ярим финал йўлланмаси учун кувайтлик Али ал-Қрийбга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Мадияр Саидраҳимов комбожалик ўзбекни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг яна бир вакили ярим финалга чиқди.92 кг. вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мадияр Саидраҳимов асли ўзбекистонлик бўлган Камбожа терма жамоаси сафида мусобақага ташриф буюрган Абдулла Ражабовни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

Бокс. Шоҳжаҳон Абдуллаев мезбон спортчига ютқазиб қўйди

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида эркаклар терма жамоамиз иккинчи йўқотишга учради. 86 кг. вазндаги вакилимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев иорданиялик Одай Риёд Одил Ҳинавийга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Руҳий устунлик - ярим ғалаба. Осиё чемпионати вақтида терма жамоамиз сафида психолог ҳам фаолият олиб бормоқда

Яхши биласиз, бугунги кунда спортда нафақат жисмоний, балки руҳий тайёргарлик ҳам катта аҳамиятга эга.Шу мақсадда Ўзбекистон бокс федерацияси шу кунларда Амманда ўтказилаётган Осиё чемпионати вақтида терма жамоамиз вакиллари учун махсус психолог жалб этди.

Бокс. Азиза Ёқубова ҳакамларнинг баҳсли қарори туфайли мағлуб бўлди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун ҳам бир нечта вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида 50 кг.

Бокс. Одилжон Аслонов ҳиндистонлик рақиби устидан зафар қучди

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун ҳам бир нечта вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилмоқда. 80 кг. вазн тоифасида вакилимиз Одилжон Аслонов чорак финалда ҳиндистонлик Лакшия Чахарни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

Бокс. Саиджамшид Жаъфаров ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун ҳам бир нечта вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилмоқда. 75 кг. вазн тоифасидаги вакилимиз Саиджамшид Жаъфаров тожикистонлик Абдумалик Болтаевга қари рингга кўтарилди.

Бокс. Костанайдаги халқаро турнирда 11 та медалга эга чиқдик, шулардан 5 таси олтин!

Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этганликлари ҳақида хабар қилгандик.

Бугун 6 нафар ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси жанг қилади

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун ҳам бир нечта вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилади. Унда 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.

Бокс. Қизларимиздан бир ғалаба ва бир мағлубият

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида кеча оқшом икки нафар ўзбекистонлик аёл ўзининг чорак финалдаги жангини ўтказди. -48 кг вазнли боксчи қизимиз Фарзона Фозилова иорданиялик Сара Қавасмига қарши рингга кўтарилди ва муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Бокс. Яна бир ўзбек боксчиси ярим финалга чиқди

Иорданияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг бугун рингга кўтарилган барча 5 нафар эркак спортчиларимиз ўз жангларини ғалаба билан якунлашди.67 кг. вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳиндистонлик Амит Кумарга қарши жанг олиб бориб, ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 29:28).

Дзюдо. Боку «катта дубулға»сида бугун 2та медаль қўлга киритилди

Озарбайжонда дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа якунига етди. Оғир вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида кечган бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та медалга сазовор бўлди.

Бокс-2022. Руслан Абдуллаев қийинчиликсиз ғалаба қозонди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида чорак финал жанглар ўтказилмоқда. Ҳозиргина Руслан Абдуллаев (63,5 кг.) филиппинлик Жеймс Палистега қарши баҳс олиб борди.

Бокс. Муҳиддинов жангсиз ярим финал йўлланмасига эга бўлди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида давом этмоқда. Мусобақанинг чорак финал босқичи доирасида 60 кг.

Бокс. Абдумалик Халаков ҳам ўз жангини ишончли ғалаба билан якунлаб, ярим финалга йўл олди

Иорданиянинг Амман шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг бугунги баҳслари Ўзбекистон ва Эрон вакилларининг қарама-қаршилигига бой бўлмоқда. Ҳозиргина якунига етган беллашувда Абдумалик Халаков (-57 кг) Сажжад Муҳаммадга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бокс. Шаҳзод Музаффаров ярим финалга чиқди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида бугунги жанглар бошланди. Вакилларимиз орасида дастлаб 54 кг.

Бокс-2022. Бугун 7 нафар ҳамюртимиз чорак финал жангини ўтказади

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун навбатдаги жанглар ўтказилади. Дастур доирасида ўзбекистонлик 7 нафар спортчи рингга кўтарилиши режалаштирилган.

Бокс-2022. Бугунги кун аёлларимиз учун омадсиз бўлди

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг бешинчи кунида эркаклар жамоамиздан фақат Ҳасанбой Дўсматов жанг олиб бориб, ишончли ғалабани қўлга киритди.Афсуски, бугунги кун аёлларимиз учун омадсиз чиқди.

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов ярим финалга йўл олди

Бироз олдин Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -51 кг вазн тоифасидаги чорак финал баҳси якунланди. Унда ҳамюртимих Ҳасанбой Дўсматов ушбу босқичда бутанлик Тензин Дрюнгелга қарши рингга чиқди.

Бокс-2022. Бугун 5 ватандошимиз рингга кўтарилади

Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун бешинчи кун жанглари ўтказилади. Унда беш нафар ватандошимиз иштирок этади.

Бокс-2022. Ўзбекистонлик боксчи ижросида илк нокаут (видео)

Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг кечаги кун дастури доирасида ўзбекистонлик яна бир спортчи рингга чиқиб, ғалабани тантана қилди.60 кг вазн тоифасида Адҳамжон Муҳиддинов илк босқичда филиппинлик Баскон Жулиферга қарши рингга кўтарилди ва 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.

Дзюдо. Келдиёрова чемпион, Қадамбоевада бронза!

Озарбайжонда старт олган дзюдо бўйича «катта дубулға» турнирининг биринчи кун беллашувлари якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Бокс. Абдумалик Халаков ишончли ғалабани қўлга киритди

Иорданияда давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Абдумалик Халаков ўзининг иккинчи жангини ўтказди. 57 кило вазнда спортчимизга бу сафар ироқлик Жасим Анвар Муҳаммад рақиблик қилди.

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди, Жалилов қозоғистонлик спортчига ютқазди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бошланган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун учинчи кун жанглари ўтказилмоқда. Дастур доирасида 5 нафар спортчимизнинг рингга кўтарилиши режалаштирилган бўлиб, улардан 3 нафари ўз жангларини ўтказишди. 51 кг.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.