Бироз олдин Пара ўқ отиш бўйича П1 классидаги ҳал қилувчи баҳслардан бири ўз якунига етди. Ушбу йўналишда 10 метр масофага тўппончада отиш дастурида ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов кўрсатган натижа финал йўлланмаси учун етарли бўлди.
Бундан бироз аввал пара велоспортнинг трек йўналишида эркаклар ўртасида C4-5 классида 1000 метр масофага вақт пойгалари ўтказилди. Ушбу саралаш босқичида қатнашган ҳамюртимиз Азимбек Абдуллаев 21-ўринни эгаллади.
Битта бронза ҳал қилди. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатини умужамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлашди.
Исроил Мадримовнинг собиқ рақиби Теренс Кроуфорд навбатдаги жангини WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Себастьян Фундорага қарши ўтказиши мумкин. The Ring нашрининг хабар беришича, боксчиларнинг жамоаларига ўзаро жанг шартлари бўйича келишиб олиш учун 30 кун муҳлат берди.
Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш бўйича баҳслар якунланди. Қувонарлиси, ушбу йўналишда стартга чиққан вакилимиз Кубаро Ҳакимова 10.36 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади ва навбатдаги кумуш медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.
Бундан бироз аввал пара таеквондо бўйича эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Зухриддин Тохиров 16/1 финал жангини ўтказди. Афсуски, муросасиз баҳсда вакилимиз марокашлик Аюб Адуичга 17:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Ҳозиргина эркаклар ўртасида С13 классида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича саралаш беллашувлари якунланди. Эътиборлиси, унда стартга чиққан ҳамюртимиз Кирилл Панков 1 дақиқа 03.31 сония натижа билан финалга йўл олди.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштироки давом этмоқда. Бундан бироз аввал пара академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида ПР1 классида Мухайё Абдусатторова саралашда иштирок этди.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр нарижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди. Маълумот учун, ушбу йўналишда аввалги Паралимпия ўйинлари рекорди 1996-йил Атлантада ўтказилган ўйинларда испаниялик Ортиз Очисткага тегишли эди - 5,07 м.
Перудан яна бир хушхабар. Енгил атлетика бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида медаллар учун курашни давом эттирадиган спортчимиз яна биттага кўпайди.
Енгил вазн тоифасида (66 кг гача) UFC чемпионлик камарининг собиқ соҳиби австралиялик Александр Волькановски енгил вазн тоифасида бўлиши мумкин бўлган жанглар ҳақидаги саволга жавоб берди. "Эҳтимол, мен енгил вазнда жанг қилган бўлардим.
Пайшанба куни эрталаб Newsweek Polska 39 ёшли Витолд Банканинг "Қонун ва адолат" партиясидан президентликка номзод бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. "Бу катта шараф, лекин мен шу йил бошида эълон қилганимдек, 2025 йилда мен WADA президенти сифатида яна бир муддатга ўз номзодимни қўйиш ниятидаман", деди Витольд Банка.
Толибон Афғонистонда аралаш яккакураш (ММА) спорт турини исломга тўғри келмайдиган деб ҳисоблаб, тақиқлаган. Бу ҳақда Толибон спорт бошқармаси баёнотида айтилган.
Испаниялик Карлос Алкарас АҚШ очиқ чемпионатининг (АҚШ очиқ теннис чемпионати) иккинчи давра учрашувида голландиялик Ботик Ван де Зандшулпга 1:6, 5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Алкарас учинчи ўринни эгаллаб турибди ва бу мавсумда сўнгги иккита "Катта дубулға"да ғолиб чиқди.
Пара таэквондочимиз Зиёдахон Исоқова Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг шоҳсупасидан жой олди. -47 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз финалда перулик Леонор Каррансага қарши муросасиз кечган баҳсда 4:10 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги биринчи медалини қўлга киритди. Унга пара сузувчимиз Муслима Одилова муаллифлик қилди.
Сербиялик Новак Жокович теннис тарихида “Катта дубулға” туркумига кирувчи тўртта турнирнинг ҳар бирида 90 та ғалаба қозонган биринчи спортчи бўлди. Ютуқ АҚШ очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида Ласло Жере устидан қозонилган ғалабадан сўнг содир бўлди.
UFC раҳбари Дана Уайт Жон Жонс - Стипе Миочич жанги ҳақида гапирди. "Мен нима қилишим керак?
Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Зиёдахон Исоқова чорак финал жангида нейтрал спортчи Закия Худададини 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финал жанги бугун Тошкент вақти билан соат 21:37 да бошланади.
Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари старт олди. Мусобақанинг илк куни доирасида олти нафар ҳамюртимиз баҳсларга киришмоқда.
Мадримовнинг собиқ рақиби Теренс Кроуфорд навбатдаги жангини WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Себастьян Фундорага қарши ўтказиши мумкин. Маълум бўлишича, боксчиларнинг жамоасига келишиб олиш учун 30 кун берди.
Испаниянинг Мальорка шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи «Rafa Nadal Open by Movistar» турнирида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов муваффақиятли иштирок этмоқда. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган Ҳумоюн асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида франциялик Робен Бертранни 6:2, 7:6, 6:4 ҳисобида енгди.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рейтингдан Отабек Холматов ҳамда Исроил Мадримов жой олди.
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида «Grand Chess Tour» мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган «Sinquefield Cup-2024» турнирининг сўнгги турида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ғалабага эришди. Мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстери қаторида Нодирбек Абдусатторов бош соврин учун кечган курашларда ўз омадини синовдан ўтказди.
Шавкат Мирзиёев 28 август куни Кўксаройда спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашди. Учрашув давомида 2 карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги мақсади ҳақида гапирди.
Миллий гвардия қўмондони генерал майор Рустам Жўраев иштирокида Париж—2024 Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ тизим ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўстматовларга муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвонлари топширилди.
Бугун Франциянинг Париж шаҳрида XVIII ёзги Паралимпия ўйинлари старт олади. 8-сентябрга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 9 спорт турида 65 нафар спортчи билан 113 та лицензия қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Кеча тунда Франция пойтахти Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Бу галги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими Олимпия ўйинлари сингари илк бор стадиондан ташқарида ўтказилди.
UFC жангчиси Арман Царукян Ислам Махачев билан реванш жанги ҳақидаги саволга жавоб берди. "Ислам билан жанг октябрь ойида ўтказилиши керак эди.
Бразилиялик UFC жангчиси Кайо Борральо Исраэль Адесаньяни жангга чорлади. "Балки энди Адесанья аввалгидек диққат марказдаги йигит эмасдир, лекин техника, маҳорат ва ғолиблик рухи унда ҳалиям бор. Адесанья - мен учун ҳозирда энг ажойиб жангчи.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.