Польшалик икки карра жаҳон чемпиони Александра Мирослав спортча қояга чиқиш бўйича олтин медални қўлга киритди. Тез кўтарилишда у кумуш медални қўлга киритган хитойлик рақиби Лижуан Дэнгдан 0,08 сонияга тезроқ бўлди.
Олимпиада бошланишига бир ҳафта қолганда, 18-июлдан бери Франция ҳукумати учиши тақиқланган 40 га яқин дронларни тутиб олди. Дронлар мусобақа майдонлари ёки Олимпия шаҳарчаси устидан учишдан олдин тўхтатиб қолинган.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Илк босқичда озарбайжонлик Алиаббас Рзазаде билан беллашган юртдошимиз иродали ғалаба билан чорак финал йўлланмасини нақд қилди.
Жавраил Шапиев эркин курашчиларимизнинг ғалабали иштирокини бошлаб берди. -86 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз илк босқичда грузиялик Владимери Гамкрелидзедан устун келиб, иккинчи даврага йўл олди.
Каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нилуфар Зокирова ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. 200 метр масофага кечган пойгада ҳамюртимиз ўз гуруҳида 3-бўлиб маррага етиб келди.
Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов таеквондочиларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли юришини бошлаб берди. -68 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчимиз рейтингдаги юқори ўрни сабаб биринчи даврадан эркин ўтди.
Ўзбек бокс афсоналаридан бири Руслан Чагаев 4 август куни бўлиб ўтган Исроил Мадримов—Кроуфорд жанги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. “Жангни тўлиқ кўра олмадим.
Парижда Олимпиада ўйинларининг футбол спорт турида ҳал қилувчи 2 учрашув қолди. Бугун турнирнинг 3-ўрин учун ўйинида икки Африка жамоаси Миср ва Марокаш тўқнаш келади.
Испаниялик спортчилар Мария Перес ва Альваро Мартин 2024 йилги Олимпиаданинг спортчи юриш бўйича аралаш эстафетасида олтин медални қўлга киритди. Мусобақа 7 август куни бўлиб ўтди.
Айни кунларда Парижда Олимпия баҳслари давом этмоқда. Қуйида медаллар жамғариш бўйича 7 августдаги ҳаолат билан танишиб чиқинг.
2020 йилги Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони қатарлик Мутаз Эсса Баршим Олимпия ўйинларининг баландликка сакраш бўйича саралаш босқичида жароҳат олди ва ўз чиқишларини давом эттирмади. Унинг натижаси 2,27. Саралаш стандартини бажарган барча спортчилар ёки энг яхши натижаларга эришган камида 12 нафар спортчи финал босқичига чиқади.
34 ёшли германиялик футболчи Томас Мюллер Олимпия ўйинларида немис чавандози Кристиан Кукукнинг ғалаба қозонишига ёрдам берди. Кукук Checker номли от билан ғалаба қозонди.
Ҳиндистонлик спортчи Винеш Пхогат вазн меъёрларини бузгани учун эркин кураш бўйича турнирдан четлатилди. Баҳслар бошланиш арафасида қиз тарозидан ўта олмади.
Франциялик спортчи Алис Фино Олимпия дастурлари якунлаганидан сўнг севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди. Спортчи 3000 м масофага тўсиқлар оша югуришда тўртинчи ўринни эгаллади.
Пекин полицияси Париж Олимпиадасининг стол тенниси бўйича аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари финалидан сўнг ижтимоий тармоқларга хитойлик спортчилар ва мураббийлар ҳақида туҳмат аралаш фикрларни жойлаштирганликда гумонланган аёлни ҳибсга олди. Полиция баёнотида айтилишича, аёл ғаразли тарзда маълумот тўплаган ва бошқаларга очиқчасига туҳмат қилган, натижада жамият фикрига салбий таъсир кўрсатган.
Хабарингиз бор, яқиндагина АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилган эди. Ушбу оқшомнинг марказий жангида Исроил Мадримов АҚШлик Теренс Кроуфорд билан биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари учун жанг қилди.
Париж мэри Анн Идальго дарёдаги сув сифати ёмонлиги сабабли аввал бекор қилинган машғулотлар фонида Сена ҳақида гапирди. "Биз ҳали ҳам натижаларни кутамиз, чунки очиқ сув мусобақаси 10 километр масофада ўтказилади, шунинг учун триатлончилар кўпроқ вақтни Сенада ўтказадилар.
Парижда бадминтон бўйича Индонезия олимпия терма жамоаси ходими Арман Дармаджидан 53 минг евро ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Antara хабар бермоқда.
WАDА, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги Камерун антидопинг ташкилотини (NADО Камерун) талабларга жавоб бермагани ҳақида ёзди. Бу ҳақда WАDА расмий сайти хабар бермоқда.
Парид олипиадасида бугундан таэквондо WТ, бадиий гимнастика, эркин кураш ва замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз аъзолари Париж-2024 медаллари учун иштирокларини бошлашади. Кун давомида Ўзбекистон делегациясининг 8 нафар аъзоси 6 спорт турида қатнашишади.
Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ярим финал жангида германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.
Париж олимпиадасида бугун боксчиларимизни муҳим баҳслар кутмоқда. Дастлаб, Абдумалик Халоков ўзининг ярим финалдаги жангини -57 кг вазнда, австралиялик Чарли Сеньорга қарши ўтказади.
Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олмоқда. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ҳозиргина якунланган жангда германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.
Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси швециялик журналистга унинг хитойлик стол теннисчиси Ван Чуцин билан қасддан тўқнашиб кетгани учун мусобақада ишлашини тақиқлади, дея хабар бермоқда The Free Press Journal. Ванг Чуцин (дунёнинг 1-рақами) яккалик баҳсларида мағлуб бўлганидан сўнг Олимпия ўйинларида ОАВ билан суҳбатни тугатди.
Ирландиялик спортчи Кэлли Энн Харрингтон Олимпиаданинг аёллар боксида 60 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Кеча, 6 август куни бўлиб ўтган бокс бўйича финал учрашувида Кэлли Энн Харрингтон хитойлик боксчи Венлу Янгни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Олимпиада чемпионига айланди.
11 ёшли скейтбордчи кеча Олимпиададаги дебютини ўтказди. "Парк" йўналишида иштирок этган Чжэн Хаохао Олимпиада тарихидаги энг ёш Хитой вакилига айланди.
Қирғизистон делегацияси Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпиадасида ўзининг учинчи медалига эга чиқди. Юнон-рим курашчиси Акжол Махмудов (77 кг) мусобақада бронза медалини қўлга киритди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. -97 кг вазн тоифасида гиламга чиққан юртдошимиз учинчи ўрин учун кечган беллашувда кубалик амалдаги жаҳон чемпиони Габриел Росиллони билан беллашди.
Бокс бўйича 2023-йилги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин гендер тестидан ўта олмаган ва кейинчалик турнирдан четлаштирилган жазоирлик Иман Хелиф Париж ёзги Олимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги бокс бўйича ярим финалида ғолиб чиқди ва финалга йўл олди. Унинг ярим финалдаги рақиби Таиланд вакили Янам Суваннафаенг бўлди.
Қозоғистон ҳисобига юнон-рим курашчиси Демеу Жадраев (77 кг) кумуш медални тақдим этди. У финал баҳсида япониялик Нао Кусакага 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.