Бокс. Терма жамоамиз яна бир Халқаро турнирда тенгсиз бўлишди

Бокс. Терма жамоамиз яна бир Халқаро турнирда тенгсиз бўлишди

Хабар берганимиздек, Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро Хотира турнири ташкил этилди. Бугун мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди ва турнир расман якунланди. Хотира турнири доирасида терма жамоамиз 7 та олтин ва 9 та кумуш медалларига эга чиқдилар, ҳамда умумжамоа ҳисобида ҳам медал жамғаришда тенгсиз бўлишди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал.

— 54 кг: Азиза Ёқубова
— 54 кг: Ҳасанбой Дўсматов
— 57 кг: Абдумалик Ҳалоков
— 67 кг: Руслан Абдуллаев
— 71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
— 86 кг: Жасурбек Йўлдошев
+92 кг: Баҳодир Жалолов

Кумуш медал.

— 50 кг: Робияхон Бахтиёрова
— 66 кг: Дилфуза Бекова
— 75 кг: Азиза Дайирбекова
— 48 кг: Авазжон Йўлдошев
— 54 кг: Шаҳзод Музафаров
— 60 кг: Дилшод Абдумуродов
— 80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
— 92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.