Ушбу мусобақа 74 кг вазнда Ўзбекистон номидан Париж 2024 Олимпиадасида қайси эркин курашчимиз қатнашишини аниқлаб беради.
Лицензияни ўз меҳнати билан курашиб ютиб олган Бекзод Абдураҳмоновми ёки маҳаллийлаштирилган Разамбек Жамаловми?
Мавжуд қоидаларга кўра, спорт курашларида лицензияни қўлга киритган спортчи учун Олимпиадага бориш кафолатланмаган. Курашчиларнинг ўша пайтдаги спорт формасидан келиб чиқиб мураббийлар штаби қарор чиқаради.
Терма жамоамиз таркиби:
Эркин кураш:
57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
65 кг: Умиджон Жалолов
74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
74 кг: Разамбек Жамалов
86 кг: Бобур Исломов
125 кг: Ҳасанбой Раҳимов
Аёллар кураши:
50 кг: Актенге Кеунимжаева
53 кг: Саҳибжамал Эсбўсинова
68 кг: Феруза Эсенбаева.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.