Бокс. Машҳур рэппер Эминем Мадримов — Кроуфорд оқшомининг махсус меҳмони бўлади

Бокс. Машҳур рэппер Эминем Мадримов - Кроуфорд оқшомининг махсус меҳмони бўлади

Хабарингиз бор, 3 август куни Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

«Riyadh Season» спорт мусобақалари доирасида ўтказилаётган бокс оқшомининг марказий жанги ҳамюртимиз, WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов ва америкалик мағлубият нималигини билмай келаётган Теренс Кроуфорд ўртасида кечади.

Ташкилотчилар турнирнинг махсус меҳмонини эълон қилишди. Америкалик машҳур рэп устаси Маршалл Брюс Мэтерс III — Эминем бокс кечасида ўз қўшиқлари билан чиқиш қилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Теренс Кроуфорд ўтган йили Эррол Спенсга қарши ўтказган чемпионлик жангида айнан Эминемнинг қўшиғи остида рингга чиқиб келган эди.

Бокс. Машҳур рэппер Эминем Мадримов — Кроуфорд оқшомининг махсус меҳмони бўлади
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.